Замонавий қуллик ёки ижтимоий филтрлар қандай ишлайди
Агар кимдир бу дунёда ҳамма нарса тасодифан содир бўлади деб ўйласа, у хато қилади. Тасодиф, сабабсиз ҳодиса сифатида мавжуд бўлиши мумкин эмас. Тасодифийлик - биз сабабларини билмайдиган ҳодиса, лекин улар доимо мавжуд. Ҳеч нарса шунчаки содир бўлмайди ва буни ёдда тутиш керак. Одамлар табиий фанларни, энергия ва материянинг сақланиш қонунларини ўрганадилар, лекин кўпинча бу билимлар тушунилмасдан келади ва идрокнинг назар-эътиборидан четда қолади. Натижада, атрофдаги дунё "тасодифий" ҳодисалар йиғиндиси сифатида қабул қилинади. Аммо ҳеч қачон йўқдан бор бўлмайди. Бирор нарса ҳақиқатда пайдо бўлиши учун кимдир унга маълум бир ресурс сармоя киритиши керак. Моддий, жисмоний, ҳиссий, ақлий ёки уларнинг комбинацияси, фарқи йўқ, лекин инвестиция қилиниши шарт.
Агар дунёда содир бўлаётган жараёнларга шу нуқтаи назардан қарасак, қизиқ нарсага гувоҳ бўламиз: содир бўлаётган ҳар бир нарсанинг аниқ мақсади бор, лекин кўпинча бу мақсадлар ёлғон ниятлар билан ниқобланади ёки, ҳатто, мақсадсиз деб эълон қилинади. Айнан шу ердан "тасодифийлик" ҳақидаги замонавий тушунча шаклланади - ҳодисаларнинг ҳақиқий тартибини ёмон ният билан бузиб кўрсатишади. Ахир, содир бўлаётган нарсаларнинг сабабларини кўрмайдиган, бундан ташқари, уларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилган одам, манипуляцияга қарши тура олмайди ва қўғирчоқбозлар қўлида итоаткор воситага айланади.
Аммо одамлар ҳар хил ва айрим усуллар баъзиларида жуда яхши ишлайди, лекин бошқаларда фойдасиз. Шу боис, самарадорликни ошириш мақсадида юқори элита, одамлар билан қўшимча муаммосиз ишлашлари учун уларни гуруҳларга бўлишни, яъни филтрлашнинг ижтимоий механизмларини жорий қилдилар.
Бизнинг дунёмизда иккита асосий бўлиниш мавжуд: гуруҳга мансублиги бўйича ва қўлланилиш кўлами бўйича. Яъни, одамлар биринчи навбатда "ўзимизники ёки бегона" мезонига кўра бўлинади, бу эса танланган одамлардан максимал самарадорлик билан фойдаланиш имконини беради.
Турли маданиятлар, цивилизациялар ва халқларда ажратиб олиш тизимлари бир-биридан фарқ қилган. Масалан, "оқ одамнинг юки" таълимоти тери рангига қараб фарқлашни назарда тутган. Бўлиниш туғилиш ҳуқуқига кўра, яъни наслга кўра, ҳудудий асосга кўра, динга кўра, гилдияга кўра ва ҳоказолар бўлган.
Бироқ ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши ва "эркинлик, тенглик ва биродарлик", либерализм, демократия, бағрикенглик кабиларни ҳаётга татбиқ этиш оқибатида бундай бўлинишлар иккинчи даражага тушиб қолди. Унинг баъзи кўринишлари, масалан, ирқчилик, ҳозир ёввойилик ва "лаънатланган ўтмиш" қолдиқлари сифатида қабул қилинади. Янги бўлиниш мезонларини жорий этишга уринишлар, масалан, аллақачон классик кўринишга эга бўлган: "Агар сиз жуда ақлли бўлсангиз, нега шунчалик камбағалсиз?"- кабилар ҳам асосли равишда рад этилади. Шундай қилиб, жамиятнинг синфий (каста) тузилиши ўз муҳимлигини йўқотди.
Демак, энди одамлар ижтимоий зинапояда фақат ўзининг шахсий меҳнатсеварлиги ва қандайдир "омад"лари асосида юқорига кўтарилиши мумкин. Оддий одамлар қандай қилиб бундай мавқега эришди? Омади келди! Тўғри вақтда тўғри жойда эди, бошқача эмас. Ахир ҳамма одамлар тенгдир. Шундай қилиб, "тасодифан" элементи инсон ҳаётида асосий рол ўйнашни бошлади. Аммо, ҳар қандай тасодифий ҳодиса ортида маълум бир режали истак бор. Бу шуни англатадики, одамларнинг муваффақият ёки муваффақиятсизликнинг тасодифийлигига ишониши, дунё Аллоҳ томонидан яратилганлигини инкор қиладиган ва “дунё ўз-ўзидан пайдо бўлган” дейдиган иддаодан келиб чиққан. Бу одамлар онгини мақсадли манипуляция қилиш натижасидир.
Аммо бу ўзгаришлар дунё ҳукмдорларига нима учун керак эди? Одамлар "анъанавий жамият"да азалдан яшашаб келишаётганди. Гап шундаки, синфий ва ундан ҳам кўпроқ каста жамияти жуда оддий ва тушунарли эди. Қайсидир маънода улар ҳатто қуллик тизимига ўхшаш эди. Аммо бундай ижтимоий тузилма ўзининг барча "фазилатлари" билан иккита жиддий камчиликка эга.
Биринчидан, унинг узлуксиз ишлаши учун нафақат юқори табақаларнинг ҳуқуқлари ва қуйи табақаларнинг мажбуриятларини, балки аксинча - "юқори"нинг мажбуриятларини ва "пастки"нинг ҳуқуқларини ҳам аниқ тартибга солиш керак. Ва бу эса Иблиснинг хизматкорлари истаган чексиз куч ва масъулиятсизликнинг чекланишидир.
Иккинчидан, бундай ижтимоий тузилма қуйи табақа вакилларининг ташаббус ва меҳнатга бўлган рағбатини кескин пасайтиради, бу эса яна юқори касталардаги бошқарувчилар масъулиятининг ошишига олиб келади.
Мана шу камчиликларни бартараф этишга уринишлар замонавий дунё тартибини вужудга келтирди. Рене Генон талқини билан айтганда, "Катта сирлар эгалари" яшириниб, тўлиқ жавобгарликни "Кичик сирлар эгалари"га, яъни ижроия ҳокимиятига ўтказишган. Шундай қилиб, улар ўзларини бўйсунувчилари олдидаги мажбурият юкидан озод қилишди.
Биз ушбу жараённинг тафсилотлари ҳақида келгусида ҳали гаплашамиз, ҳозир эса қисқача шуни таъкидлайманки, рамзий маънодаги Novus Ordo Seclorum (Янги жаҳон тартиби) dollar купюраларидаги бўлинган пирамида кўринишида жуда аниқ ифодаланган. Айтганча, шуни тушуниш керакки, бу тартиб яратилган пайтда, яъни анча олдин "янги" деб номланган. Шунинг учун, омадсиз конспирологлар одамларни яқинлашиб келаётган ўзгаришлар ва ичида кўзи бор бўлган пирамида билан қўрқитганда, биз шунчаки табассум қилиб қўямиз. Зеро биз мана шу долларларда тасвирланган "Янги дунё тартиби" даврида туғилганмиз, яшаяпмиз ва унинг йўқ қилинишини ва феодализм ва/ёки қулдорликка асосланган "анъанавий" жамиятнинг қайта туғилишини гувоҳи бўлаяпмиз. Келинг одамларни филтрлаш мавзусига қайтайлик.
Асосий одамлар гуруҳидан ажралиб, булутлардаги ўша пирамида чўққисига жойлашиб олган ҳақиқий бошқарув элитаси, бошқарув воситалари ва шунга мос равишда менежерларга, яъни уларнинг истакларини бажарувчиларга муҳтож. Шунинг учун, янги йўналишга ўтгандан бери, "ўзиники ёки бегона"ни аниқлаш тизимининг кодлари ўзгартирилди. Энди жамиятнинг элита бўлмаган қисмидаги "ўзиники" деганда, элитанинг буюртмаларини бажариш, мартаба зинапоясида юқорига кўтарилиш, шуҳрат, бойлик ва бу дунёнинг бошқа шубҳали завқлари учун барча ахлоқий муносабатлар, шахсий имтиёзлар ва оддийгина инсоний қадриятларни менсимасликка қодир бўлган шахс тушунилади.
Лекин бу етарли эмас. Уларга итоаткор, лекин тадбиркор ва ўта қобилиятли, ўзларининг қуллигидан бехабар ва ҳар бири ўз ўрнида қўйилган талабларга аниқ жавоб берадиган қуллар керак. Ва мана шу ерда иккинчи хил бўлиниш усули ишга тушади – қўлланилиш кўламига кўра. Инсонлар ўз эҳтирослари, қобилиятлари, истеъдодлари ва ўсган муҳит имкониятларидан келиб чиқиб филтрланади.
Аслини олганда, инсоният чорва каби кўпайтирилмоқда, наслдор подадан унумли фойдаланиш учун, синовдан ўта олмаган ҳар қандай одамни шафқатсизларча яроқсиз ҳолга олиб келишмоқда. Ушбу мақсадга эришиш учун "замонавий жамият" деб номланган улкан ва даҳшатли механизм ишга туширилди ва ижтимоий филтрларнинг бутун тизими арзонроқ нархда энг яхши натижани беришга қодир бўлганларни ажратиб кўрсатишга имкон беради. Тизим нуқтаи назарига кўра ўз фойдалилигини исботлай олмайдиганлар эса шунчаки денгизга ташланади.
Буни тушунган ҳолда, давримизнинг барча муаммоларига янгича нигоҳ билан қарашингиз мумкин. Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, оммавий бузуқлик, таълим тизимининг вайрон бўлиши, омманинг аҳмоқлиги. Буларнинг барчаси нима учун? Филтрлаш учун. Агар бирор киши осон бошқарилса, демак у заиф, шунинг учун у керак эмас. Васвасаларга қарши туриб бердими – демак ундан фойдали қул чиқиши мумкин. Пул йўқ, қобилият йўқ - денгизга хуш келибсиз. Агар фойдалилигингизни исботлай олсангиз, ўзингизни қул қилиб олишлари учун ҳаракат қилинг.
Филтр тизими мураккаб, кўп қиррали ва кўп йўналишларда ишлайди. Бу ташқи кўриниш ва хулқ-атвор стандартлари ва тез ва тўғри ўрганиш, ташқи сигналларга жавоб бериш ва албатта, қаттиқ ва максимал самарадорлик билан ишлаш қобилиятидир.
Ҳамма нарса болаликдан сингдириладиган элементар нарсалардан бошланади. Саранжом-саришталик, шахсий гигиена, ётоқхона қоидаларига риоя қилиш ва хулқ-атвор меъёрларига риоя қилиш, ҳамма нарса ҳисобга олинади. Мисол учун, бир киши "одобли жамият"га қўшилди ва ҳатто баъзи ақлли нарсаларни гапираётганга ўхшайди, лекин уни қабул қилишмайди - ундан қаттиқ пиёз ҳиди келмоқда. Ва ҳамма нарса дарҳол жойига тушади.
Аммо масала бу билан чекланиб қолмайди. Кейинги босқич бошланади. Агар бирор киши дастлабки синовдан ўтган бўлса, унда улар унга жиддийроқ муносабатда бўлишади ва у зинапояда кўтарилишни бошлайди. Дарвоқе, мажозий маънодаги зинапоядан кўтарилиш тубдан нотўғри эканлигига ишончим комил, аслида бу чуқурга тушиш, у ерда Иблис ўзининг содиқ тарафдорларини кутиб ўтиради.
Гигант элаклар йилига 365 кун, кунига йигирма тўрт соат тўхтовсиз ишлайди. Шунинг учун, бирор нарсани қабул қилишдан олдин, ўйлаб кўринг, эҳтимол сизни шунчаки элакдан ўтказишётгандир. Улар ташлаб юбориш ёки ишлашни бошлаш учун аниқ мақсадли равишда текширади ва синовдан ўтказади. Ва ҳар сафар кимдир сериал, китоб, қўшиқ, ижтимоий тармоқлар, кимёвий моддалар ёки визуал алоқа қилиш орқали миянгизга вирус киритмоқчи бўлса, устингиздан ким ва қандай режалари борлигини ўйлаб кўринг. Бу дунёдаги ўз ўрнингизни белгиланг, шунда сиз элакдаги тош бўлмайсиз, гарчи олтин бўлса ҳам у шунчаки элакдаги тош бўлиб қолаверади.
Бу, биз ҳеч иккиланмасдан филтрлаш ғоясидан воз кечишимиз ва бу аёвсиз доирадан чиқиш учун ҳамма ишни зиддига қилишни бошлашимиз кераклигини англатадими? Албатта йўқ. Футуротарих қоидаларидан бири шуки, инсон ижодларнинг ҳеч бири ҳақиқатдан ҳам янги нарсаларни ярата олмайди. Технологиялар, усуллар, хулқ-атвор матрицалари ва инсонни шакллантирадиган барча нарсалар бизга азалдан берилган. Гап аллақачон мавжуд бўлган билимлардан қандай ниятда фойдаланишда. Ва бу ердан яна бир қоида келиб чиқади: бу дунёда ишлайдиган ҳамма нарса Яратган ўрнатган қонунларга мос келади. Акс ҳолда бу ишламас эди. Бу ерда муаммо фақат ниятдадир.
Шунинг учун бизда, Яратгувчи томонидан ўрнатилган асосий қадриятлар асосида шакллантириладиган ва инсоният томонидан тўпланган барча билим ва тажрибадан фойдаланган ҳолда ўз филтрлар тизими бўлиши керак. Амалда ишлайдиган ва принципларга зид бўлмаган нарсадан фойдаланиш керак. Бу, Иблис хизматкорларининг манипуляция усулларига самарали қаршилик кўрсатишга ёрдам беради.
АЛЛОҲ ҲОХЛАСА.