5G – Инсониятни биологик жиҳатдан ўзгартирадими?
Бугунги кунда ўзгаришлар бизни ҳар томондан қамраб олди. Бу нафақат кундалик маиший ёки сиёсат каби инсон ҳаётининг тор соҳаларига тегишли, балки, биологик мавжудот бўлган бутун инсониятга тегишли. Асосий муаммо ҳам шунда. Гап шундаки, табиий равишда эски тамойилларга асосланган янги технологиялар аллақачон инсоннинг асл моҳиятига таъсир қилмоқда.
Мана масалан Цукерберг Facebook номини Metaга ўзгартирди. Расмий версияга кўра, янги ном компаниянинг жорий фаолиятига кўпроқ мос келади. Компания дўстлар билан мулоқот қилиш, ишлаш ва ўйнаш мумкин бўлган муҳитни яратиш ва ривожлантиришга интилади. Виртуал маконда сиз борлигингизни ҳис қилишингиз, космик кема атмосферасида бошқа шаҳарлардаги ҳамкасбларингиз билан мулоқот қилишингиз мумкин. Яна телепортация технологиялари 2030 йилда амалга ошишини башорат қилишмоқда. Facebook ушбу маҳсулотлар масъулият билан ишлаб чиқилишини таъминлаш учун, метаолам билан боғлиқ тадқиқот ва дастурларга 50 миллион доллар сармоя киритишини эълон қилди.
Цукербергнинг айтишича 10 йилдан сал камроқ вақт ичида VR ва AR гаджетлари шу даражада ривожланадики, VR технологиясини қўллаб-қувватловчи ақлли кўзойнаклар ёрдамида ҳар ким бошқа жойларга кўчиб ўтиш имкониятига эга бўлади. Яъни, тасвир шунчалик реал бўладики, у телепортация эффектини ҳосил қилади. Қўшимчасига бу, дунё бўйлаб камроқ саёҳат қилиш ва атроф муҳитни ифлосланишини олдини олишни таъминлайди, шунингдек, масофавий ишларни бутунлай янги даражага кўтаради, бу айниқса пандемия шароитида муҳимдир. VR ва AR узоқ вақт давомида реал ҳаётда амалга ошира олмаган нарсаларни имконини беради.
Қисқа қилиб айтганда Марк бизга виртуал дунёни яъни симуляторни таклиф қиляпти. Шунга ўхшаш гапни бир неча йил олдин бир анжуманда Илон Маск айтганди: “Ёки биз ҳақиқийдан фарқ қилмайдиган симуляторларни яратамиз ёки цивилизация йўқ бўлиб кетади”. Демак, Цукерберг ва Маск иккиси алоҳида тарзда битта мақсад учун ҳаракат қилишяпти: ҳозирги мавжуд Матрица™ни янги даражага олиб чиқиш учун. Зеро Илон Маск сунъий йўлдошларни фазога шунчаки учирмаяпти. У бу сунъий йўлдошлари орқали дунёга “бепул WI-FI” тарқатмоқчи. Ундан ташқари унинг Tesla компанияси одам миясига “булут” (маълумотларни сақлаш базаси) билан алоқа қилувчи микро чип ўрнатиш бўйича тажрибалар ўтказяпти.
Тўғри, бундай нарсага осонлик билан ишониш қийин, лекин қўлимиздаги смартфонларнинг қобилятлари ҳақида 10 йил олдин айтишса “фантастика” бўлиб кўринарди. Шунинг учун ҳам бундай техник дастурларни амалга ошириш учун муайян техник тараққиёт ютиқларини талаб қилади. Мисол учун қўлимиздаги смартфонлар интернет алоқасиз унчалик ҳам керакли матоҳ бўлмайди. Шунчаки телефон қўнғироқларини оддий қўл телефонларида ҳам амалга оширса бўлади. Ўйинларни эса бошқа мини гаджетларда ҳам ўйнаса бўлади. Демак, виртуал воқеийлик маълум бир технологик параметрларни талаб қилади. Цукербергнинг Метаолами ва шунга ўхшаш бўлган Илон Маск сунъий йўлдошларидан тарқатиладиган “бепул WI-FI”лар 5G лойиҳасисиз амалга ошмайди.
Ҳозирда 5Gни жорий этилишини Гуттенбер босма ускунаси билан солиштириш мумкин. Ўшанда босмахона сабабли барча беркитилган билимлар ҳаммага тарқатилганди. Ёки бўлмасам 5Gни 1945-йилда портлатилган атом бомбаси билан ҳам солиштириш мумкин. 5G атом бомбаси билан бир хил нарса ва эртами кечми том маънода портлайди ва ҳамма нарсани ўзгартиради. Лекин бу конспирологлар айтганидек Алфа, Бета ва gamma ва ҳоказо нурланишлар эмас. Унинг таъсири шунчаки радиацияда эмас. Такрор айтаман радиация жуда қисқа вақт ичида актив бўлади, яъни портлаш пайтида. Лекин инсон ирсиятида узоқ муддатли ўзгаришлар қилмайди. Бу атайлаб одамлар онгига сингдирилган фобиялардан биридир.
Барча бу одамларга сингдирилган фобиялар ва ёлғон талқинлар орқали бизларни 5Gга тайёрлашди. Бизни одамларнинг жисмонан ўзгаришига тайёрладилар. 5G ҳақиқатан ҳам янги даражада жорий этилиши биланоқ, Илон Маск ўзининг сунъий йўлдошлари билан бутун дунёни қамраб олиши биланоқ, Цукерберг Метаоламини ишга тушириши биланоқ биз янги инсониятни кўрамиз. Бу қандай ўзгариш бўлади? Жисмоний!
Гап шундаки, бизга сингдирилаётган ва энг яхшиси сифатида кўрсатилаётган интернет серверларидаги маълумотлар базаси, Вернадскийнинг ноосфераси бўлган “булут технологияси” ва одам ўртасидаги алоқа тезлиги ошгандан кейин инсон хотираси, инсон ақли, инсон билими кераксиз бўлиб қолади. Яъни, етмишинчи йиллар бошидаги фантаст ёзувчиларнинг “одамлар ва машиналар” номли даҳшатли туши амалга ошади. Киборглар пайдо бўлади, лекин тананинг баъзи қисмлари механик бўлган эмас. Бу ҳам бўлади албатта, лекин бу асосий нарса эмас. Асосий нарса бу мия, бу бош. Чунки инсон шунчаки суяклар, бўғимларнинг артикуляцияси бўлган мушаклар тўплами эмас. Аввало, бу ақл ва қалбдир. Мана шу интеллектни энди парчалаб, янгиси билан алмаштиришга ҳаракат қилишмоқда.
Шу ерда “булут” ҳақида қисқача тушунтириш бераман. Бу маълумотларни онлайн сақлаш модели бўлиб, унда маълумотлар тармоқ бўйлаб тақсимланган кўплаб серверларда сақланади, мижозлар, асосан учинчи томон фойдаланиши учун тақдим этилади. Маълумотлар "булут" деб аталадиган жойда сақланади ва қайта ишланади, бу битта катта виртуал сервердир. Катта булутли маълумотлар сақлаш омборлари: Dropbox, OneDrive, Google Drive, iCloud, Яндекс.Диск ва ҳоказолардир. Яъни, энди сизга маълумотларингизни қалаш учун хотира қурилмаларини кўтариб юриш шарт эмас. Смартфонингиз ёки компютерингиз билан интернет орқали булутга уланишингиз кифоя. Фақат, албатта, интернет тезлиги етарли даражада бўлиши керак. Ва 5G мана шу маълумот алмашинувини тез амалга ошишини таъминлайди. Худди телефонингизда сақланган танишингизни рақамини осон топганингиздек.
Шу тариқа, одамлар ақлида бўлган барча маълумотларни сақлаш қобилият улардан олиб ташланади. Мисол учун ҳозир биз телефон рақамларини деярли эслаб қолмаймиз. Шунчаки уларни қўлимиздаги телефон хотирасига сақлаб қўямиз. Шу сабабли кўпчилик учун “Контакт”ларни ўчиб кетиши ҳалокатдир. Бу ерда эса ҳамма нарсангиз, оилавий суратлар, видеолар, илмий ишларингиз, ҳужжатларингиз, китобларингиз ва ҳоказо сирларингиз ҳаммаси булутда туради. Шу сабабли булутда нима бўлса, ақлда ҳам шу бўлади. Ҳозир биз қўрқаётганимиз қандайдир зомбиқути бўлган телевизор ва бошқа ҳоказоларнинг барчаси бунинг олдида арзимас нарса бўлиб қолади. Яъни энди кимдир булутга маълумотларни юбориши, ўзгартириши ва шу орқали онгга таъсир ўтказиши мумкин.
Хуллас, азиз дўстлар, 5G яқинлашмоқда ва бу ҳақиқатан ҳам дунёни ўзгариши, бу инсониятнинг ўзгариши ва биз ҳозир айнан шу 5G атрофида дунёда қандай қарама-қаршилик кетаётганини кўриб турибмиз. АҚШ-Хитой уруши аслида ҳаммаси Huaweiга зарбадир. Чунки 5G орқали Хитой АҚШдан кучлироқ бўлиши мумкин бўлган соҳадир. Худди атом бомбасини АҚШ ишлаб чиқарган ва инглизлар улардан ўғирлаб СССР берганидек. Бу ерда ҳам Хитойдаги ҳар бир 5G технологиясини қўллаб-қувватловчи қисмлар ортида инглиз компаниялари турибди. Хитой ҳам ўз усулида бу технологияни улкан ҳажмда ишлаб чиқаряпти. Шуни билган ҳолда АҚШ бу ишга тиш-тирноғи билан қаршилик қилаяпти.
Албатта, ким 5Gни ривожлантирса ўша олдинга қараб ўсади ва 6, 7, 8 ва ҳоказо давом этаверади. Энг муҳими эса бу янги ирқ бўлади ва ким бу технологиялардан фойдаланмаса “қолоқ” сифатида қаралади. Лекин бу қолоқларга ёмон бўладими ёки яхши? Бу қандай қарашга боғлиқ. Чунки кўз олдимизда ғайриинсоний тамаддун ер юзида куч тўплаяпти ва ривожланяпти. Инсон одамийлик хусусиятларини йўқотмоқда. Унда хотирада сақлаш, тафаккур қилиш, танқидий фикрлаш қобилиятлари кескин тушиб кетмоқда. Бу қобилиятлар ўрнини смартфонлар, ижтимоий тармоқлар ва булутлар эгаллаяпти.
Инсоният пастга, асфала саафилинга қараб кетаяпти...