Ҳаётимизнинг дастлабки икки йилида овқатланиш борасида юзага келган одатларимизни катта ёшда ҳам сақлаб қоламиз. Шу боис болага тўғри йўналишни кўрсатиш керак. Людмила Волкова, тиббиёт фанлари номзоди, РУКТТА диетология ва нутрициология кафедрасининг ассистенти Бола икки ёшида аста-секин таомнинг суюқ майдаланган шаклиданбўлакчали турига ўтар экан, қаттиқ овқатни фаолроқ татийди ва катта ёшдаги оила аъзоларининг тарелкасидаги нарсаларга қизиқа бошлайди. Бир вақтнинг ўзида гўдак танлашни ўрганади, у алоҳида таомлар ва маҳсулотларни кўпроқ яхши кўради. Бу эса оналар ва бувиларнинг ташвишланиши учун жиддий асосдир. Таом миқдори Кўпинча ташвишланиш учун асос бўлмайди. Агар бола жуда кам танновул қилаётгандек туюлса, овқат миқдорига эътибор қаратинг. Бир кун давомида 1,5-3 ёшли бола 1200-1500 граммдан ортиқ бўлмаган ҳажмдаги маҳсулотларни истеъмол қилиши керак. Агар у стол атрофига 4 ёки 5 марта ўтирса, бир марта овқатланишда 300-350 мл таом истеъмол қилиши мумкин. Болангизга нима кўпроқ ё