Мактабни танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳамда яхши мактабни бошқаларидан қандай фарқлаш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз. Таълим дастури айнан сизнинг фарзандингизга тўғри келишига ишонч ҳосил қилинг Бошланғич мактаб учун стандарт тизимдан ташқари, ўқитувчиларнинг ўзи ишлаб чиқадиган кўплаб синов, шунингдек ички мактаб ва муаллифлик тизимлари мавжуд. Дастур фарзандингизга тўғри келишини тушуниш учун уларнинг ҳар биридаги салбий ва ижобий томонларни аввалдан билиб олинг. Кўпинча ота-оналар талаб кўп бўлгани учунгина чет тилларини чуқур ўрганишга ихтисослашган мактабни танлашади, бироқ бола уларни ўрганишга тайёр бўлмаслиги мумкин. Унутманг, хали ўрта синфларда ихтисослашган мактабга ўтишга ёки шахсий ўқитувчини ёллашга улгурасиз. Ёдда тутинг, инглиз тилини яхши биладиган ҳамма одамлар ҳам қачонлардир инглиз тилида сўзлашиладиган мактабларда таълим олишмаган. Коридорларни айланинг, муҳитни ўрганинг Мактабда замонавий қурилмалар, спорт майдончалари борми, кириш-чиқиш тизими йўлга