Гўдакка қандай ғамхўрлик қилишни аллақачон биласиз, аммо ўйинчоқларини парваришлаш борасида иккиланаётган бўлишингиз мумкин. Зеро улар юмшоқ, резина ва пластмассадан ишланган бўлишидан ташқари, балки “кўчаники” ва “уйники”га ажратилади. Ҳар бир ҳолатда алоҳида ёндашув талаб этилади! Мария Зиборова, врач-микропедиатр, Москва педиатрия ва болалар жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти Ўйинчоқлар фабрикаси Ўйинчоқлар болажонга шунчаки ҳурсандчилик эмас, балки улкан фойда ҳам келтиради, чунки улар болага қобилиятларини ривожлантиришда ва атрофдаги оламни англашда ёрдам беради. Бироқ маълум вазиятларда қўғирчоқлар, момиқ қуёнчалар ва резина ўрдакчалар болага зарар етказиши мумкин. Биринчи навбатда, барча “тез кирланадиган” буюмлар, жумладан болалар ўйинчоқларида яшайдиган бактерияларни унутмаслик лозим. Бунда ташқи томони тоза шақилдоқ ёки ҳозиргина сотиб олинган юмшоқ айиқча ҳам хавф солиши мумкин. 4-8 ойлик оралиғи боланинг микробларга нисбатан энг заиф вақти ҳисобланади, чунки бу даврда ул