Найти в Дзене
LifeHaq.uz

Ўқитувчи: болаларга уй вазифалари керак эмас

Баҳолар, ёд олишлар, уй вазифалари – буларнинг бари мактаб, дейди аксарият ота-оналар. Булар нима бўлганда ҳам, мактаб эмас, - дея жавоб беради педагог, мактаб директори ва Норасмий таълим институтининг асосичиси Дима Зицер. У болаларни бошқача усулда ўқитиш йўллари ҳақида ҳикоя қилади. Уй вазифалари керак эмас Фикримча, уйга вазифа топшириш, бу – таълим нуқтаи назаридан ёлғон. Мустаҳкамлаш бундай юз бермайди. Агар мен ўқитувчи бўла туриб зарур вазифани мактабда бажара олмасдан, уни уйга топшириқ сифатида берсам, бу касбга лойиқ эмаслигимни билдиради. Табиийки, ота-оналар мен қилмаган ишни болаларига мажбуран бажартиришади, лекин нима учун? Масалан, инглиз тилидаги нотўғри феълларни уйда ёдлаш шартмас. Мактабимдаги болалар инглиз тилида яхши сўзлашишади, чунки бизда учинчи синфда “Менинг океан ортидаги дўстим” ўйини ўтказилган. Биз Америкадаги мактаб билан боғланганмиз, улар сурбетлигимизга ҳайрон қолишган, аммо бу жуда қизиқ бўлган. Биз интернет орқали дўстлашганмиз ва болалар сўзлаш
Оглавление

Баҳолар, ёд олишлар, уй вазифалари – буларнинг бари мактаб, дейди аксарият ота-оналар. Булар нима бўлганда ҳам, мактаб эмас, - дея жавоб беради педагог, мактаб директори ва Норасмий таълим институтининг асосичиси Дима Зицер. У болаларни бошқача усулда ўқитиш йўллари ҳақида ҳикоя қилади.

Уй вазифалари керак эмас

Фикримча, уйга вазифа топшириш, бу – таълим нуқтаи назаридан ёлғон. Мустаҳкамлаш бундай юз бермайди.

Агар мен ўқитувчи бўла туриб зарур вазифани мактабда бажара олмасдан, уни уйга топшириқ сифатида берсам, бу касбга лойиқ эмаслигимни билдиради.

Табиийки, ота-оналар мен қилмаган ишни болаларига мажбуран бажартиришади, лекин нима учун?

Масалан, инглиз тилидаги нотўғри феълларни уйда ёдлаш шартмас. Мактабимдаги болалар инглиз тилида яхши сўзлашишади, чунки бизда учинчи синфда “Менинг океан ортидаги дўстим” ўйини ўтказилган. Биз Америкадаги мактаб билан боғланганмиз, улар сурбетлигимизга ҳайрон қолишган, аммо бу жуда қизиқ бўлган. Биз интернет орқали дўстлашганмиз ва болалар сўзлаша бошлашган.

Иншодаги хатоларни тузатиш шарт эмас

Мен маълум ёшгача ўқувчиларимнинг иншоларидаги хатоларни тузатмайман. Менда ўқувчининг ўзини хатоларига эътибор қаратишга ундайдиган кўплаб воситалар мавжуд.

Мен на қизил ва на сариқ ручкани ишлатмасдан, матнда қандайдир белгини чизиб қўйишим мумкин – ўқувчи истаса уни излаб топсин. Истамаса – изламасин. Мен ҳозир шу аснода таълим олаётган болалар ҳақида гапиряпман. Айтиш керакки, улар йилда бир марта давлат назорат синовларидан муваффақиятли ўтадилар.

Мен – адабиёт ўқитувчисиман ва болалар рус тилида равон сўзлашишларини истайман. Буни қандай амалга ошира оламан? Улар билан сўзлашиш керак.

Менга “Болаларимиз китоб ўқишмайди”, дейишади. Дарҳақиқат улар ота-оналарига нисбатан камроқ ўқишади. Бироқ ота-оналарда замонавий болаларда мавжуд муқобиллик бўлмаган, бўлган тақдирда уларни бир томоша қилардим! Фарзандларингиз билан бирга ўқинг.

Баҳо – дунёдаги энг субъектив нарса

Ўқитувчи ёмон баҳони эрталаб транспортда келаётганида кимдир қўполлик қилгани ёки оёғи оғригани учун қўйган бўлиши мумкин. Дунёда баҳодан ортиқ субъектив нарса йўқ.

Инсоннинг қайта алоқаси нисбатан, каттагина субъектив залвордан ҳоли бўлмаган объектив ҳолати ҳисобланади. Масалан, ўқитувчи менга “математикадан ғаройиб муваффаяитга эришдинг”, деганида ундан нимани назарда тутгани сўрай оламан.

Беш баллик тизим – бир ўйлаб кўринг-а: “бир” ҳеч қачон қўлланилмайди, ижобий баҳо эса иккитагина. Масалан, мен диктант ёздим ва унда ўтган йилги ўқувчиларимдан бири сингари 28та хато қилдим. Менга “икки” баҳо қўйишди. Ота-онам репетитор ёллади, мен тириша-тириша 18та хато қилдим. Хўш, нима олдим? “Икки”. Мен яна ҳаракат қилдим, барча тўгаракларни ташладим, фақат рус тили билан шуғулландим ва 12та хато қилдим. Нимага эга бўлдим? “Икки”. Ҳаттоки 5та хато учун ҳам “икки” олдим. Объектив ҳақиқат мана шу.

Чет тилини мактаб усулида ўрганиб бўлмайди

Аксариятимиз инглиз тилини айнан мактабларимиз таклиф қиладиган усулда ўрганмаганмиз. Луғатдаги сўзлар, нотўғри феъллар, уй вазифалари – бу йўл билан инглиз тилини ўрганиб бўлмайди.

Россияда 1857 йилда биринчи болалар боғчасига асос солган Аделаида Симонович болалар учун эрта ёшда чет тилини ўрганиш қанчалар зарарли эканлиги ҳақида ёзган. Унинг фикрича, болалар тилни ўзлари истаган вақтда ўрганиб олишади, ҳозирча эса ўйнашларига қўйиб беринг. Ҳаёт унинг нақадар ҳақлигини исботлаб берди.

Бу “тугма” учинчи синфдан аввал босилмайди. Болада тил унга нима учун кераклиги ҳақида онгли тушунча ҳосил бўлиши керак. Рэпни ёқтириб қолиш, чет тилида кино томоша қилиш – унга қандайдир туртки керак.

Таълим шахсий қизиқишдан иборат

Туртки ҳамда бу нарса сенга нега кераклигига оид тушунчасиз ҳеч нарсани ўрганиб бўлмайди. Агар шахсий қизиқиш бўлса, қайтаришлар ҳам бўлади, аммо ўқитувчи истагани учун эмас.

Инсонни фақат бир йўл билан қизиқтириш мумкин – ўзинг нимагадир қизиқишинг зарур. Болалар катталардан ўрнак олади. Агар мен телевизор рўпарасида бир шиша пиво билан ўтириб, “Бор ўқи! Ўқиш жуда қизиқарли”, десам, бу – имконсиз лойиҳа.

Ўз вақтида мени Ги де Мопассаннинг сўзлари ҳайратга солган эди: “Бегонанинг эҳтиросидек таъсирчан нарса йўқ”. Нимагадир кучли истак билдира бошланг. Нималиги муҳим эмас – балиқ пишириш, котлет қовуриш ёки уй ичида чанғида юриш. Эҳтирос қизиқтиради. Болани кўриб қолсангиз, уни қизиқишингизни ўртоқлашишга таклиф қилинг.