Менинг 10 ёшли қизимни мактаб майдончасида уриб, юзини кўкартиришибди. У йиғлаб менга қўнғироқ қилиб, айбдорни уришиб қўйишимни талаб қилди. Болалигимда оналаримиз ва бувиларимиз бизга ёрдамга шошилишмаган. Биз жанжаллашардик, буринларимизни синдирардик, сўнгра катталарсиз яна ярашардик. Балки болалар ўртасидаги жанжалларга аралашмаган тўғридир? Жамиятга тўғри мослашишга ҳалақит қилманг Ҳар қандай низолар – бола ҳаётининг ажралмас қисмидир. Болалар доим жанжаллашади, бир-бирига қор отади, масхара қилади. Психологларнинг фикрича, агар бундай ҳолатлар камдан-кам юз берса, яъни зўравонлик айнан сизнинг болангизга қаратилмаган бўлса ва ҳар куни қайтарилавермаса, уларга аралашиш керак эмас. Бу вазиятда болаларга мустақил равишда низони ҳал қилиш имконини бериш керак. Охир-оқибат, бу болаларини деярли гўдаклик чоғидан тўгараклар ёки болалар боғчасига беришга ота-оналарни ундайдиган ижтимоийлашиш кўникмасидир. “Ижтимоийлашув, бу – фақатгина икки ёшли гўдакларнинг чапак-чапак ўйнаши эмас, балк