Найти в Дзене
LifeHaq.uz

6 ёшда мактабга: қаршилар ва тарафдорлар

Ўқув йили бошланганида фарзандингиз олти ярим ёшда бўлади, у ўқиш ва ҳаттоки ёзишни ҳам билади, аммо сиз барибир уни биринчи синфга беришга иккиланяпсиз. Балки яна бир йил кутиш керакдир? Буни психолог, педиатр ва бошланғич синф ўчитувчисидан аниқлаймиз. Қаршилар “Эртадан кўра кечроқ маъқул”: психолог фикри “Собиқ Совет даврида етти ёшга тўлмаган болалар, ҳаттоки октябрда туғилган бўлса ҳам, ҳеч қандай баҳона билан биринчи синфга олинмаган, - дея ҳикоя қилади психология фанлари номзоди, психолог Марина Лобаскова. – Ёш – мактабга тайёрликнинг муҳим омилидир. Тахминан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган боланинг етакчи фаолияти ўйин ҳисобланади. Агар у ўйнамаса, руҳий ривожланишида камчиликлар кузатилади. Ўйин фаолияти фақатгина 7 ёшдан ўқув фаолиятига алиштирилиши керак”. 6 ёшда мактабга беришга қарши яна бир асос, бу – миянинг физиологик етилмаганлиги. Боланинг асаб тизими фақат 7 ёшга бориб ўз ҳатти-ҳаракатини назорат қилиш ва муваффақиятли таълим олиши учун етарлича ривожланади. Ўзингизга ушбу
Оглавление

Ўқув йили бошланганида фарзандингиз олти ярим ёшда бўлади, у ўқиш ва ҳаттоки ёзишни ҳам билади, аммо сиз барибир уни биринчи синфга беришга иккиланяпсиз. Балки яна бир йил кутиш керакдир? Буни психолог, педиатр ва бошланғич синф ўчитувчисидан аниқлаймиз.

Қаршилар

“Эртадан кўра кечроқ маъқул”: психолог фикри

“Собиқ Совет даврида етти ёшга тўлмаган болалар, ҳаттоки октябрда туғилган бўлса ҳам, ҳеч қандай баҳона билан биринчи синфга олинмаган, - дея ҳикоя қилади психология фанлари номзоди, психолог Марина Лобаскова. – Ёш – мактабга тайёрликнинг муҳим омилидир. Тахминан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган боланинг етакчи фаолияти ўйин ҳисобланади. Агар у ўйнамаса, руҳий ривожланишида камчиликлар кузатилади. Ўйин фаолияти фақатгина 7 ёшдан ўқув фаолиятига алиштирилиши керак”.

6 ёшда мактабга беришга қарши яна бир асос, бу – миянинг физиологик етилмаганлиги. Боланинг асаб тизими фақат 7 ёшга бориб ўз ҳатти-ҳаракатини назорат қилиш ва муваффақиятли таълим олиши учун етарлича ривожланади.

Ўзингизга ушбу саволларни беринг: “Фарзандингиз бошқа болалар билан осон тил топишадими?”, “Мулоқот қила оладими?”, “Руҳий юкламаларни, ҳам ижобий, ҳам салбийларини қандай қабул қилади?”, “Ўз истаклари ва ҳисларини тўғри ифодалай оладими?”, “20-30 дақиқа давомида битта иш билан машғул бўла оладими?”, “Тез-тез касал бўладими?”, “Уйқусида муаммо йўқми?”. Агар камида иккита савол бўйича муаммолар мавжуд бўлса, мактабга боришни кейинги йилга қолдирган маъқул.

“Эртадан кўра кечроқ маъқул” қоидасидан мустасно ҳолат, бу – таъсирчан, ҳиссиётга бой, кўнгли нозик болалар. Агар бошқа барча кўрсаткичлар меъёрида бўлса, бундай болаларнинг яна бир йил кутишига ҳожат йўқ”.

Бундай болаларнинг темпераменти ўзгармайди ва улар бутун умри давомида таъсирчан бўлиб қолади. Асосийси, уларга меҳрибон, юмшоқ, холис ва талабчан бўлмаган биринчи ўқитувчи кераклигига эътибор қаратинг”.

“Мактаб соғломроқ қилмайди”: педиатр фикри

“Йилдан-йилга кам касал бўладиган (йилига 3-5 мартадан кўп эмас), яхши овқатланадиган, тўйиб ухлайдиган болаларнинг сони камайиб бормоқда, - дейди педиатр Татьяна Савельева. – Ёмон саломатликнинг сабаблари турлича: ҳам гаджетларга бўлган қизиқиш, ҳам ортиқча юкламалар.

Ҳаттоки бола ҳафтасига 2-3 маротаба спорт секциясига қатнаган тақдирда ҳам, бу ҳар куни компьютер олдида 3-4 соат сарфланишининг ўрнини қопламайди. Бунга 6 соат дарс, мусиқий мактаб, инглиз тили ва кеч давомида тайёрланадиган уй вазифаларини қўшамиз. Натижада биринчи синф ўқувчиларининг ярмидан кўпи мактабга сурункали хасталиклар – сколиоз, кўриш қобилиятининг пасайиши, асаб тизими фаолиятидаги бузилишлар билан бирга боради.

Одатда бундай болаларга сунъий сув ҳавзаси, планшет ўрнига резина копток ёки сакроғич, тўғри овқатланиш тавсия этилади. Баъзан витаминлар ҳам ёзиб бераман, аммо мактабни иложи борича бир йилга кечиктиришни маслаҳат бераман”.

Тарафдорлар

“Синаб кўриш керак”: мактаб директорининг фикри

“Бола мактабга қачон боришига оид вазият бўлгани маъқул. Бу сизга сезиларсиз фарқдек кўриниши мумкин. Бироқ, фарқ улкандир, - дея таъкидлайди Норасмий таълим институти ва “Апельсин” мактабининг директори, психолог Дима Зицер. – Биз кимнидир мактабга “берганда”, мутлақо инстинктив равишда объект, деярли буюм ҳақида гапирамиз.

Агар саволни “Бола қачон мактабга боради?” тарзида берсак, дарҳол жавобни кўрамиз. Ва у қуйидагича бўлади: ота-она эмас, балки бола мактабга боришга тайёр бўлганида. Бу маънода 6,5 ёки 7,5 ёш у қадар қатъий масала бўлмайди.

“Биринчи, иккинчи ва учинчи рақамли қоида: болани жуда синчковлик билан кузатиш ва у билан маслаҳатлашиш”.

Инсон бошқалар билан ўзаро мулоқотга киришига қанчалик тайёр? Агар унга нимадир қизиқ бўлса, тўхташга ва буни бошқа нарсалардан афзал кўришга қанчалик тайёр? Тўғри, инсон 6-7 ёшида, агар ота-оналар унга тўғри шароит яратиб берган бўлса, ўзига нима кераклигини аниқлашга қодирдир.

Яна бир маслаҳат – синаб кўриш керак. Тушунаман, аксарият мактаблар бошқача ташкил топган ва у ерда биринчи синфни “синаб кўриш”нинг иложи йўқ. Бироқ, кўплаб ривожлантириш марказлари, секциялар ва тўгараклар бўлиб, уларга бориб ўзингизни синаб кўришингиз мумкин. Бу анча фойдали машғулот бўлиб, кейинчалик уни бола билан муҳокама қилиш ҳамда биргаликда маълум хулосага келиш мумкин. Ва ҳаммаси яхши бўлади.

“Иккиланиш бўлса – тестлардан фойдаланинг”: педагог маслаҳати

“Аксарият мактаблар бўлажак биринчи синф ўқувчиларини тест синовларидан ўтказиб, ўз хулосаларини чиқарадилар. Кўпинча бу ҳолат ота-оналарнинг норозилигига сабаб бўлади, - дейди бошланғич синф ўқитувчиси Мария Маслова. – Ҳар бир она ўз фарзандини энг яхши, қобилиятли бола ҳисоблайди ва у албатта онаси танлаган мактабда таълим олиши керакдек кўринади.

Бироқ бу тестлар шунчаки ўтказилмайди. Улар аниқ таълим дастурига эга айнан шу мактабда ўқишга тайёрликни аниқлашга ёрдам беради. Айниқса бу ҳолат лицейлар, гимназиялар ҳамда маълум фан, масалан математикага ихтисослашган мактабларга тааллуқли. Агар бола имтиҳондан ўта олмаган бўлса, бу унинг аҳмоқ ва қобилиятсиз эканлигини англатмайди. Шунчаки у айнан шу муассасанинг дастурига ҳали тайёр эмас.

Бошланғич мактабда бола қандайдир ўзига хос академик билимларни эгалламайди. У жамоага мослашади, қоидалар ва тартибларга кўникади. Мазкур жараёнда мақомлар, машҳур ном ва муваффақиятли битирувчиларнинг сони эмас, балки кўпроқ ўқитувчининг шахси, унинг инсоний сифатлари, болани қўллаб-қувватлаш қобилияти муҳимроқдир.

Болангизга қуйидаги саволларни беринг. Ҳар бир биринчи синф ўқувчиси қайси мактабга боришидан қатъий назар, уларга жавоб бера олиши шарт:

  • “Исминг нима?” (Исми, фамилияси, отасининг исми)
  • Оила аъзоларингнинг исми нима?”
  • “Ёшинг нечида, қаерда яшайсан?”
  • “Ота-онанг ким бўлиб ишлайди ва ишда улар нима қилишади?”
  • “Дўстларинг билан қандай ўйинларни ўйнайсан?”
  • “Мушук, ит, эчки, сигир, отнинг боласи қандай номланади?”
  • “Кўчманчи қушлар уй паррандаларидан нимаси билан фарқ қилади?”
  • “Қандай касбларни биласан?”
  • “Ўқиш нима керак? Ўқишни истайсанми? Болалар мактабда нима қилишади?”

Сиз бу борада қандай фикрдасиз?