Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Комилжон Abdulloh

Интернетни назорат қилиш ҳақида

Интернетни назорат қилиш ҳақида... Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан Сўнгги пайтларда интернетда кўп қизиқарли ҳодисалар рўй бермоқда. Мисол учун Ўзбекистонда муайян сайтларни маълум муддатга блокировка қилиниши катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар бу ишни сўз эркинлигини бўғилиши деб атаган бўлса, бошқалар шунчаки техник носозликларни сабаб қилиб келтиришди ва яна бир қанча ва ҳоказо сабаблар ўртага ташланди. Сир эмаски ҳозирги кунда ҳар қандай ҳукумат интернетни назорат қилишни хоҳлайди ва бу борада айрим мамлакатлар ижобий (Хитой ва Шимолий Кореяда) ва салбий (Тунисда) тажрибаларга эга. Шунинг учун ҳам ҳақиқий ва ўйлаб топилган муаммоларга ечим топиш учун ҳаракат қилишмоқда. Бундай ҳолатда, ҳеч ким янги бир нарсани кашф қилмаяпти, бу ерда синовдан ўтган усуллардан фойдаланилади. Мисол учун, бутун жаҳон ўргимчак уяси яъни интернетга кириш имконини, ўз қуролларига эга бўлиш ҳуқуқи билан таққосласа бўлади. Чунки бу иккиси параллел нарса. Биз поссовет давлати бўлганимиз уч
Fgoov
Fgoov

Интернетни назорат қилиш ҳақида...

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан

Сўнгги пайтларда интернетда кўп қизиқарли ҳодисалар рўй бермоқда. Мисол учун Ўзбекистонда муайян сайтларни маълум муддатга блокировка қилиниши катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар бу ишни сўз эркинлигини бўғилиши деб атаган бўлса, бошқалар шунчаки техник носозликларни сабаб қилиб келтиришди ва яна бир қанча ва ҳоказо сабаблар ўртага ташланди. Сир эмаски ҳозирги кунда ҳар қандай ҳукумат интернетни назорат қилишни хоҳлайди ва бу борада айрим мамлакатлар ижобий (Хитой ва Шимолий Кореяда) ва салбий (Тунисда) тажрибаларга эга. Шунинг учун ҳам ҳақиқий ва ўйлаб топилган муаммоларга ечим топиш учун ҳаракат қилишмоқда. Бундай ҳолатда, ҳеч ким янги бир нарсани кашф қилмаяпти, бу ерда синовдан ўтган усуллардан фойдаланилади. Мисол учун, бутун жаҳон ўргимчак уяси яъни интернетга кириш имконини, ўз қуролларига эга бўлиш ҳуқуқи билан таққосласа бўлади. Чунки бу иккиси параллел нарса. Биз поссовет давлати бўлганимиз учун, барча тизимни тўлалигича Россиядан копия қилиб оламиз. Шу сабабли Россия мисолида кўриб чиқамиз. Россияда қандай қилиб қуролдан фойдаланишни лицензиялашган бўлса, интернет билан ишлашни ҳам худди шундай ташкил қилишмоқчи. Келинг нималар содир бўлаётганини босқичма-босқич кўриб чиқайлик.

Биринчи босқич - бу «тўла» эркинлик бўлиб, бу ҳолатда, ҳамма тўлиқ ҳуқуқларга эга бўлади ва ҳеч ким ҳеч нарсани назорат қилмайди. Ўн йил муқаддам кимлар интернетда ўтирган бўлса, у ерда нималар содир бўлганини яхши эслайдилар. Ҳеч қандай чекловлар йўқ эди. Россияда қурол-яроғ билан ҳам худди шундай бўлган: бемалол ҳар қандай бозордан сиз қурол сотиб олишингиз мумкин эди, ва ҳеч ким бу айланмани кузатиб турмасди.

Кейинги иккинчи босқич - маълум чекловлар пайдо бўлиши ва биринчи даражали лицензиядан бошланади. Масалан энди тармоқнинг алоҳида лицензияси йўқ бўлган сегментларига кириш чекланади ва фойдаланувчиларнинг аксарияти бунга рози бўлади. Энди чекланган ерга кириш учун қандайдир бир «сайт» да рўйхатдан ўтиш, баъзи бир «анонимлаштирувчилар» ни юклаб олиш, уларни қандай ишлатишни ўрганиш керак бўлади ва бу маълум бир мушкулотларни келтириб чиқаради. Кимдирлар бундай сарсон бўлишга тайёр,бошқалар учун бундай бош оғриқ керак эмас. Натижада, мумкин бўлган имкониятлардан фойдаланишни хоҳлайдиган, лекин бунинг учун ҳаракат қилмайдиган одамлар қатлами ажратиб олинади. Яъни ортиқча бош оғриқ ва ташвиш кўпаяди, вақт ва куч куч сарфланади. Тармоқлардаги фаолияти учун худди қурол сотиб олаётгандек рухсатнома олиши, доктор кўригидан ўтиши ва ҳудудидаги милиция таянч пунктларида суҳбатлардан ўтиши лозим бўлади.

Ниҳоят, учинчи босқич – фойдаланувчиларни бир бирига тенг бўлмаган икки қисмга ажратиш: ҳамма нарса улар учун очиқ бўлганларга ва бошқаларга, яъни кесилган, ёлғон, фильтрланган ва назорат қилинадиган маълумотлар билан қаноат қиладиганларга ажратилади. Шу билан бирга, албатта, бу ҳолатга норози бўлган, ҳамма нарсани билишни хоҳлайдиган одамлар гуруҳи ажралиб чиқади. Лекин бу гуруҳ қаттиқ жазоланадилар. Масалан ҳозир маълум бир тақиқланган сайтларга кириш деярли жиноят. Интернет фойдаланувчиларнинг олдида иккита йўл турибди: ё эркин манбалардан фильтрланган маълумотлар билан қаноатланиш ёки қонунни бузиб тақиқланган маълумотларга эга бўлиш.

Келинг энди ўртага савол ташлайлик – бундан ким манфаатдор? Биз доим - «Ким айбдор?» ва «нима қилиш керак?» каби саволлар устида бош қотириб келамиз. Ваҳоланки берилиши керак бўлган жуда ҳам муҳим савол: “бу ишларни кимга фойдаси бор?” бўлиши керак. Бу саволга жавоб бериш учун эса, бу барча ҳаракатларнинг мақсади нимага қаратилганини англаш керак.

Хўш, биринчи босқич нима учун керак? Тўсатдан пайдо бўлган эркинлик орқали олдинги тажрибаларни одамлардан унуттириш учун. Гиёҳвандлик билан ҳам шундай бўлганди. Совет даврида ҳамма гиёҳванд моддаларни ёмон эканини биларди. Одамларга бундай тушунча онанинг сути билан кирганди. Спиртли ичимликлар албатта яхши эмас, лекин гиёҳванд моддалар қўрқинчли ва ҳалокатли. Шу билан бирга қурол ва интернетга муносабат ҳам худди шундай эди. Ҳар бир одамнинг онгида “милтиқ - ўлим дегани” каби тушунчалар бўларди. Одамлар мана шундай тарбия топганди. Кейин эса мана сенга - тўлиқ эркинлик. Советларнинг темир “парда”си кўтарилди ва ОАВ устидаги партия монополияси олингандан кейин, одамлар қараса интернет жуда қизиқарли экан. Ёшлар эса гиёҳванд моддалар билан мамнун. Машина юк хонасидаги АКМ билан ўзларини яна ҳам дадил ҳис қилишди. Худди Россиянинг “Бригада” сериалидаги каби.

Шундай қилиб олдинги тажриба ва эътиқодлар чопиб ташланди ва эркинликни бошқача қабул қиладиган бутун бир янги авлод шаклланди. Ёдингиздами вақти-вақти билан 90-йилларда отишмалар бўлиб турар эди? Янги авлод ўсди, ва барча эскилик унутилди. Ўтган барча тажрибаларни тозалаб ташлашди.

Кейин эса иккинчи босқич бошланди, энди жамият янги рельсга ўтказилади. Инсоният таназзули ҳар доим қадамма-қадам давом этади. Бир қадам орқага, икки қадам олдинга – жарга қараб. Гўёки одамларга ўзларини эркин ҳис қилишларига қўйиб беришди, уларни бузишди, ва кейин бу сохта эркинликнинг даҳшатли оқибатларига таянган ҳолда, уларни яна ҳам кўпроқ сиқувга олишди. Аввалига қуроли бор кўча безорилари тозалаб ташланди. Кейин эса наркоманиядан қутилишди. Интернет билан ҳам худди шундай, фақат бироз бошқачароқ, уни бутунлай тақиқлаб бўлмайди, лекин аҳолини асосий қисмини сохта интернетга – сохта, фейк ва тўқима ахборотларга йўналтириш мумкин. Қандай қилиб? Албатта катта аудиторияга эга бўлган сайтларни ёки шахсларни ўз назоратига олиш билан.

Инсониятни бўлишяпти, фильтрлашяпти. Мана шу интернетни назорат қилиш аввало нима учун керак? Керакли маълумотлар кераксиз қулларнинг қўлига тушмаслиги учун. Совет Иттифоқи даврида «ишлаш ҳуқуқи» бор эди, ва ҳар бир фуқаро меҳнат қилиши талаб қилинганди. Лекин капитализм келди, ва ўртага савол қўйди: Нима кераги бор мажбурлашни? Ўзлари ўрганишга ҳаракат қиладиган, ўсишни хоҳлайдиган яхши ишчилар ишлаши керак. Минимал инвестиция билан кўпроқ фойда олиб келадиган бўлиши керак. Мажбуран ва мажбур ишлайдиганларни нима кераги бор?

Мисол учун ичкиликка ружу қўйганлар ёки гиёҳвандлар кимга керак? Ҳеч кимга. Аҳолини бу қатлами йўқ бўлиб кетса ҳам майли. Булардан фойда йўқ на давлатга на корпорацияларга. Интернетни ишлатишни билмайдиган ёки анонимайзердан фойдаланмайдиганлар жуда кўп ва улар бу кучли дунёга керак эмаслар. Уларни ортиқча юк каби кемадан ташқарига улоқтириб юборишади. Тиришиб меҳнат ва ҳаракат қилганлар юқорироқ даражага ўтадилар. Улар Интернетдаги маълумотларга ҳам эга бўлишади, хоҳишга қараб қуролларга ҳам, чунки энди учинчи босқичга ўтадилар.

Мисол учун Россияда расман, короткоствол қонунан ман этилади, яъни тўппонча сотиб олиш мумкин эмас. Бироқ, баъзилар учун мумкин, чунки қонунлар мажмуида махсус тешиклар мавжуд бўлади, уларни маълум бир мақсадга мувофиқ қолдиришган. Мисол учун мукофот тариқасида бериладиган қурол. Бу ерда ҳеч қандай ноаниқлик йўқ, аксинча ҳаммаси мантиқан тўғри; фақатгина қуролга эга бўлиш кимдирга мумкин эмас, лекин кимдирга мумкин. Бизда ҳам кимдирлар учун қурол олиб юриш ёки гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш муаммосиз. Бу одамларни икки тенгсиз гуруҳга ажратиш учун, онгли равишда олиб борилаётган сиёсат, яъни ижтимоий фильтрлашдир.

«Ижтимоий фильтрлар»ни содда қилиб шундай тушунтирса бўлади: Одамлар кўлнинг ўртасидаги сувга ташланади ва ким сузиб чиқишини кутишади. Шу билан бирга ҳеч кимни сузиш ёки чўкиш ҳуқуқини чеклашмайди. Капитализм бу эркин бозор. Мана шу эркинлик: агар хоҳласангиз чўкасиз ёки хоҳласангиз сувда типирчилаб сузасиз. Ҳокимиятдаги ҳозирги Социал - дарвинчилар, ҳаётда табиий танлаш тамойилларини амалга оширишяпти: қирғоққа сузиб чиқолдингми - яхши, бориб энди ишла. Тизим мана шундай қурилган.

Aммо, дўстлар, яна бир қизиқ тафсилот бор: саралаб олинган одамлар тоифаси ҳам икки қисмга бўлинади. Биринчи қисмда ўз давлатлари томонидан ҳуқуқ берилганлар, иккинчи қисмда эса бу ҳуқуқни ташқаридаги рақиб давлатлардан оладиганлар бўлади. Яъни, баъзилари ҳокимиятда бўлганлиги ёки кўп пуллари борлиги сабабли кириш ҳуқуқига эга бўлишади, бошқаларига эса шартли америкаликлар сунъий йўлдошни ёқиб, текин WI-FI узатишни бошлашади.

Мисол учун, Хитойда интернет чекланган, лекин Қўшма Штатлар ҳар бир хитойликга жаҳон ўргимчак тўридан қандайдир янгиликларни етказишни ўзларига мақсад қилиб олсалар, албатта бунга жуда осон эришадилар. Ҳозирги замонавий технологиялар ва текин WI-FI билан бутун Ер юзини интернет тармоғи билан қамраб олиш учун битта тугмани босиш кифоя. Шу тариқа. агар хоҳиш бўлса, ҳар қандай мамлакатни қурол-яроғ, дори-наркотик ва бошқа кўп нарсалар билан тўлдириш мумкин.

Ҳозирги кунда Хитойдаги бу барча тақиқлар, фақат бир нарсани, шартли америкаликлар хитойликлар билан дўст эканлиги ва уларнинг кайфиятларини бузмаётганликларини далолат қилади. Қачон ўртада низо чиқса, барча бу тақиқлар ҳожатхонага қараб кетади. Кейин хитойликлар нима қилади? Сталин уруш йилларида қандай қилиб радиокарнайларни ва радиоприёмникларни истеъмолдан чиқариб ташлагани каби, компютерларни чиқариб ташлашадими? Ҳатто ўша пайтларда ҳам фуқаролар айёрлик қилиб радиоприёмникларни сақлаб қолишганди. Бизнинг вақтимизда эса бу умуман мумкин бўлмаган ҳолат. Ҳозир энди барчани компютерлардан маҳрум қилиш мумкин эмас: ишлаб чиқариш, маъмурий тузилмалар компютерлаштирилган. Ҳаммаси бир кечада қулайди. Яъни, бу амалга ошмайди, интернетдан воз кечолмайди. Шу сабабли “энг яхши ҳимоя бу – ҳужум” тактикасини қўллайдилар. Ўз интернет воситаларини кучайтирадилар. Мисол учун TIK-TOK ижтимоий тармоғини оммалаштиришада. Instagram ҳам қайсидир маънода хитойликлар назоратида.

Барчаси жуда тез бажарилиши мумкин. Чунки “силикон водийси”ни ҳеч ким бекор қилмаган. Ва ким кафолат беради, биз сиз билан фойдаланадиган дастурий маҳсулотларнинг махфий «имконият»лари мавжуд эмаслигига. Бу фақат ҳарбий объектларни кучсизлантирадиган компютер вируслари эмас. Бу, ҳар бир инсонга алоҳида таъсир ўтказиш имкониятидир. Агар илгари одамни мафкуравий тарзда тайёрлаш учун уни қалин китоб ўқиш учун ишонтиришга тўғри келган бўлса, бугунги кунда кўпчиликни, мессенжернинг қисқа хабарлари билан, керакли йўналишга йўналтириш мумкин.

Айтганча шунинг учун ҳам биринчи навбатда босим ўтказишни мессенжерлардан бошлашди. Мессенжерлар бу қизиқарли мавзу ва сўнгги йилларда уларнинг кенг тарқалиши, кўп нарсаларни англатади. Одамлар яна сўзларни ёзишга қайтишяпти. Телефонлар даври, фақат гапириш орқали мулоқот даври ортда қолаяпти. Бошқача қилиб айтганда, ўқиш одати қайтиб келмоқда. Ўқиш деб кўпчилик, чироқ ёғдуси остида, юмшоқ креслода ўтириб, қалин бир китобни ўқишни тушунади. Ваҳоланки смартфонда 140 та белгидан иборат хабарни ўқиганингизда - бу ҳам ўқиш ҳисобланади. Бу тараққиётнинг диалектик спирали. Лекин бу алоҳида суҳбат учун мавзу.

Шундай қилиб, ижтимоий фильтрлар, ҳар томондан, тўлиқ қувват билан ишлаяпти. Одамларни фильтрлашмоқда ва форматлашмоқда, ва бу орқали ўтишни истаган ҳар ким қаттиқ ҳаракат қилиш керак. Улкан элак бизга иккита вариантни таклиф қилади: ёки ахлатга ёки пастга, қайта ишлашга тушишни. Нима қилиш керак? Энг муҳими, бу элакка тушмаслик. Ва бу энг қийини.