Найти в Дзене
vodiy1.uzofficial

Андижон вилоятида қатор янги корхоналар очилди

6 декабрь куни Андижон вилоятида бир нечта корхоналарнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этди. Пресс-тур давомида Vodiy1.uz таҳририяти жамоаси, Ўзбекистоннинг таниқли блогерлари Хуршид Далиев, Элдор Асанов, Зафарбек Солижонов, Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевлар вилоятнинг қатор туманларида ташкил этилган янги корхоналар фаолияти билан танишди. Жумладан, Бўстон туманида "Сайёра фаввораси" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган замонавий трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси очилди. Натижада 1000 киши иш ўрни билан таъминланди. Шаҳрихон туманида  “Sahovat teks” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлаши натижасида 200 киши иш билан таъминланди. Туманда шунингдек, "ELEGANT SHOES AND" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида 1000 киши иш билан таъминланади. Андижон туманида "VODIY KLASTER-TEKSTIL" МЧЖ томонидан ташкил этилаёт

6 декабрь куни Андижон вилоятида бир нечта корхоналарнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этди.

Пресс-тур давомида Vodiy1.uz таҳририяти жамоаси, Ўзбекистоннинг таниқли блогерлари Хуршид Далиев, Элдор Асанов, Зафарбек Солижонов, Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевлар вилоятнинг қатор туманларида ташкил этилган янги корхоналар фаолияти билан танишди.

-2

Жумладан, Бўстон туманида "Сайёра фаввораси" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган замонавий трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси очилди. Натижада 1000 киши иш ўрни билан таъминланди.

-3

Шаҳрихон туманида  “Sahovat teks” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлаши натижасида 200 киши иш билан таъминланди.

-4

Туманда шунингдек, "ELEGANT SHOES AND" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида 1000 киши иш билан таъминланади.

-5

Андижон туманида "VODIY KLASTER-TEKSTIL" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган тайёр кийим-кечаклар тикиш корхонаси очилмоқда. Бу ерда 2000 киши иш билан таъминланади.

-6

Булоқбоши туманида "Ko’hna buloq" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида 500 киши ишлайди.

Хонобод шаҳрида "Water Life Mineral" МЧЖ томонидан минерал сув  ишлаб чиқариш лойиҳаси 200 кишини иш билан таъминлайди.

Мазкур корхоналар фаолият бошлаши натижасида вилоятда 4400та янги иш ўрни яратилади.