Найти тему
vodiy1.uzofficial

Андижонлик қиз пара дзюдо бўйича халқаро медални эгаллаган биринчи спортчига айланди

6-11 декабрь кунлари Япония пойтахти Токиода пара дзюдо бўйича Токио очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 га яқин давлат спортчилари иштирок этган ушбу мусобақада муносиб қатнашди.

Ушбу мусобақада "J 1" кўзи ожизлар йўналишида андижонлик Хосиятхон Позилжонова иккинчи ўринни қўлга киритди.

У Андижон тарихида пара дзюдо бўйича халқаро медални эгаллаган биринчи спортчига айланди.