Найти в Дзене
vodiy1.uzofficial

Андижон “Жаҳон бозори”да ёниб кетган дўконлар ўрнида янги дўконлар очилди

Икки ой олдин 19 октябрь куни тонгда Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси” АЖ ҳудудидаги 54та дўкон ёниб кетган эди. Электр токидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинган ёнғин оқибатида савдогарлар катта моддий зарар кўрганди.

Ўша куни Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов бозорга келиб, дўкон эгалари билан суҳбатлашди. У келтирилган зарар аниқлангач, барчаси тўлиқ қоплаб берилишини таъкидлаганди.

-2

2 декабрь куни талофат кўрган дўконлар ўрнига янги қурилган савдо масканларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Савдогарларга фаолият кўрсатиш учун 54та дўкон қуриб топширилди.

-3

“Жаҳон савдо комплекси” АЖ томонидан қурилган дўконларни топшириш маросимида Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов иштирок этди. Шаҳар ҳокими офатдан жабр кўрган савдогарлар билан суҳбатлашиб, компенсация маблағларини тўланиши  бўйича  тушунча берди.