Милодий 1167 йилда испаниялик раввин Бенжамин де Тудела Яқин Шарқ ва Осиё бўйлаб қилган 13 йиллик саёҳати давомида Сурияга ташриф буюради. Унинг Сурия ҳақидаги таърифи Ғарб дунёсида қўрқув ва қизиқишларга сабаб бўлган гуруҳ – Ассасинлар ҳақидаги маълумотлардан иборат эди. Бенжамин тоғ қалъасида яширинган ва “Тоғлик мўйсафид” дея танилган сирли йўлбошчига бўйсинувчи бир жанговар гуруҳ ҳақида ёзади. Кейинги икки аср давомида у ерларда бўлган салибчилар ва саёҳатчилар Ёлланма қотиллар ҳақидаги шов-шувли афсоналарга янги тафсилотлар қўшилган ўз ҳикоялари билан қайтадилар. Айтишларича, одам ўлдиришни ўзларига ҳунар қилиб олган Ассасинлар ўз касбларида устаси фаранг бўлганлар. Улар болаликдан бошлаб қандай яшириниб юриш ва фириб беришга ўргатиб борилган ва йўлбошчиларига шу қадар содиқ бўлишганки, унинг энг арзимаган хархашаси учун ҳам жонларини қурбон қила олишган.
Уларнинг бундай даражадаги фанатик қатъияти ажойиб таомлар ва гўзал аёллар билан тўлдирилган, ёш аскарлар сақланади