Соғинч қандай бўлишини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз? Мен кўрганман. Бувим, дадамнинг оналари, тўқсонинчи йилда, олтмиш ёшда вафот этганлар. Ундан олдинги даврларда тўй-маросимларни видеога олиш унчалик урф бўлмаганди. Масалан, амаким қизларини чиқарганларида видеога олинмаган. Яъни бувим билан боғлиқ бирор видеокадр сақланиб қолинмаган. Адашмасам, орадан 4-5 йил ўтган эди. Видеомагнитафон сотиб олдик. Янги матоҳ, қизиқиш катта, гоҳ кимдирдан, гоҳ прокатдан турли видеокассеталарни олиб келиб кўрамиз. Аппарат эрта-ю кеч тинмайди, бечора. Бир куни қўшнилардан бири чиқиб айтиб қолди – "фалончи қариндошимизникидаги тўйни видеосини кўргандик, у ерда холам ҳам бор эканлар, ўйинга тушган эканлар, кадрда кўриб қолдик” деб. "Холам” деганда бувимни назарда тутаётганди. Оиламиз, айниқса дадам, ўша тўйнинг кассетасини олиб келиб кўришга қизиқиб қолдик. Кассетани олиб келдик. Бегоналарнинг тўйи. Тахминан нечанчи минутларда кадрда бувим чиқишини сўраб олгандик. Ўша вақтга тўғирлаб к
