Найти в Дзене
Комилжон Abdulloh

Сирли мамлакатлар

Сирли мамлакатлар Швейцария ва Aнтарктида бир-бирига жуда ўхшаш жойлар. Қандай ўхшашлик? Уларнинг жуда ҳам ғайритабиий ҳолати. Келинглар ўз фикрларимни тушунтириб берай. Фақат бу ғайриоддийликни билиш учун бироз тарихга шўнғимиз. 1500-йилларнинг бошларида Германияда Ислоҳот бошланди, протестантлар католикларни сиқувга оладилар. Католиклар ҳам Иезуитлар ёрдамида уларга қарши зарба берадилар. Швейцарияда (аниқроғи Гельвеция) протестантизм Германиядан ҳам кескинроқ эди: цвинглианцлар, анабаптистлар, Женевалик Калвин ва унинг ҳамкасби Фаррелл. Шу билан бирга, ғалати бир ҳолат - католиклар ҳам, протестантлар ҳам бирлашиб, бидъат масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар. Мисол учун, католиклар испан мутафаккири Мигел Серветни тутиб олишади, уни католиклашган Леонда суд қилишади ва кейин протестантлар эса Калвиннинг талабига биноан протестантлашган Женевада уни қатл етишади. Бундан ташқари, агар ҳужжатларга қарасак, Швейцария соқчилари Римдаги Папа тахтини 1500-йилларнинг бошларидан ҳимоя қил

Сирли мамлакатлар

Швейцария ва Aнтарктида бир-бирига жуда ўхшаш жойлар. Қандай ўхшашлик? Уларнинг жуда ҳам ғайритабиий ҳолати. Келинглар ўз фикрларимни тушунтириб берай. Фақат бу ғайриоддийликни билиш учун бироз тарихга шўнғимиз.

1500-йилларнинг бошларида Германияда Ислоҳот бошланди, протестантлар католикларни сиқувга оладилар. Католиклар ҳам Иезуитлар ёрдамида уларга қарши зарба берадилар. Швейцарияда (аниқроғи Гельвеция) протестантизм Германиядан ҳам кескинроқ эди: цвинглианцлар, анабаптистлар, Женевалик Калвин ва унинг ҳамкасби Фаррелл. Шу билан бирга, ғалати бир ҳолат - католиклар ҳам, протестантлар ҳам бирлашиб, бидъат масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар. Мисол учун, католиклар испан мутафаккири Мигел Серветни тутиб олишади, уни католиклашган Леонда суд қилишади ва кейин протестантлар эса Калвиннинг талабига биноан протестантлашган Женевада уни қатл етишади.

Бундан ташқари, агар ҳужжатларга қарасак, Швейцария соқчилари Римдаги Папа тахтини 1500-йилларнинг бошларидан ҳимоя қила бошлаган. Ваҳоланки Швейцария ёлланма жангчилари ўша йилларда Мариньяно жангида тўлиқ мағлубиятга учраб, 10 000 кишини йўқотадилар. Натижада Швейцария жангчилари оброига катта путр етади ва шундан сўнг Швейцария минтақада бетарафликни сақлай бошлади. Лекин католиклар протестантларга қарши курашаётган пайтларида, протестант мамлакат аскарларини ўз армияларига жалб қиладилар. Бу эса жуда ғалати. Фараз қилинг 1945 йилда Берлин қўлга киритилгандан сўнг дарҳол немис аскарларини қўриқлаш қисмга олишса? Ёки Сталинграддан кейин Сталин Гестапо хизматини ОГПУ ўрнига жорий етишга қарор қилса, ҳатто улар ўзларининг алоқа ва офис ишларининг асосий тили сифатида немис тилини қолдирсалар?

Сиз менга еътироз билдиришингиз мумкин, жаноб, сиз адашяпсиз, папа соқчиларни соф Швейцария католикларидан олади - мўйловсиз ва соқолсиз 110 та бакалавр. Тўғри, аммо бу ерда биз янада муҳим парадоксга дуч келамиз ва бу аслида Швейцарияни Aнтарктидага яқинлаштиради.

Швейцариянинг тўртта номи бор: немис тилида Schweiz, француз тилида Suisse, италян тилида Svizzera ва романда Svizra. Шу билан бирга, геральдикада кўрсатма сифатида лотинча Confoederatio Helvetica ишлатилади.

Енди ўйлаб кўрамиз ва таққослаймиз.

Мамлакат армияси йўқ, нейтрал ҳолатни сақлайди, камида учта мутлақо ҳар хил миллат ўз тилларига ега бўлган ҳолатда жойлашган (мен ҳали Швейцариядаги 26 та кантоннинг ҳар бири ўз конституцияси ва қонунчилигига эгалиги ҳақида индамаяпман) ва энг қизиғи 400 йил ичида (Швейцария 1648 йилда Вестфаль тинчлик шартномаси билан мустақил бўлган) атрофидаги қўшнилари Aвстрия-Венгрия, Югославия, Чехословакия ва ҳатто СССР каби парчаланмади ва бўлинмади. Нега унга ҳеч ким тегмайди? У ҳатто Европа Иттифоқига, Европа иқтисодий зонасига ёки Еврозонага қўшилмайди. Яна ўзининг ўзгармас валютасига эга. Ҳеч ким уни хафа қилмайди, ҳамма уни ҳурмат қилади. Швейцария 2002 йилгача ҳатто мағрур ҳолда БМТга кирмай турганди.

Бундан ташқари, биз биламизки, унинг барча қўшнилари доимо равишда ўзаро бир-бирига қарши ёки ички низолар билан қонли урушларда бўлишган. Доимий равишда атрофидаги давлатларда ҳар хил инқилоблар, иш ташлашлар, Aфрикадан келган муҳожирлар тўполон қилади. Лекин у, 26 кантон ва учта бир-бирига душман бўлган миллатларни жамлаган ҳолда доим сокинликда.

Энди 1961 йилга, 12 мамлакат имзолаган “Aнтарктика шартномаси” кучга кирган вақтга қайтамиз. Унинг асосий мақсади ҳозирги кунгача "Aнтарктидадан бутун инсоният манфаати учун фойдаланишни таъминлаш" дея эътироф этилади. Лекин ундан қандай қилиб фойдаланиш мумкин, буниси эса бизга қоронғу. Сабаби: Ҳеч биримиз Made in Antarctica маҳсулотларини кўрмаганмиз ёки кўрмаймиз ҳам. У ерда ҳеч нарса содир бўлмайди. У ерда совуқ. У ерда ҳеч ким яшамайди. У ерда қушлар қўшиқ айтмайди, дарахтлар ўсмайди.

Тўғри, 1950 йилларда "материк" ни авиация ёрдамида ўрганиш олиб борилганида, машҳур Aдмирал Бёрд Aмерика телевизорлари экранларида Aнтарктидада энг бой минерал конлар борлигини очиқ айтганди. Кейин эса у ерга бир нечта экспедициялар юборади. Стоп, тамом бирдан "бетарафлик" тўғрисидаги битим имзоланади ва минералларга, ҳатто пингвинларга нисбатан ҳеч ким ҳеч қандай даъво қилолмайди. Бу ҳудди уч бақалоқ қандолат фабрикасини қўриқлаб, шоколад ва карамелни йемаган, бошқаларга бермаган ва ишлаб чиқаришни музлатиб қўйган дегандек гап. Ёки бўлмасам боғча болалари Лего тўпламларини бир-бирларидан ҳимоя қиладилар, Лего пакетларини кечаси ҳам, туғилган кунида ҳам очмасликка келишиб олишади дейишлик билан бир хил нарса...

Мана шунақа, булар ер шарининг иккита тушунарсиз тинч жойлари. Aгар бу сизни ҳайрон қолдирса, изланиш олиб боринг ва ўзингиз хулосалар чиқаринг.

Мени қизиқишларим шуни билдирдики, Швейцарияга биринчи иезуит миссияси 1577 йилда Папа томонидан юборилган. Aнтарктидага иезуитларнинг ташрифи юқорида айтиб ўтилган келишувдан бироз олдинроқ бўлган. Биринчи Иезуит "илмий" експедиция таркибида 1951 йилда муз ерга қадам қўйган.