Найти в Дзене
Kama Noir

Ковид-19? Жим!

Кеча телеграм тармоқларида бир йигит опаси ковид бўлиб қолгани ва ундан кейинги жараёнларни кунма кун ёзиб чиққан мақоласи тарқалди. Аввалам бор, СЭСни ўзи шундоқ тест олмасилиги, поликлиника шифокорлари ковидни симптонларини кўриб туриб ҳам бу ковид эмас деб, тест топширишга йўлланма бермасликлари, уруш жанжал билан шунчаки бир қўнғироқ билан ишлари битиши, ҳамда тест жавоблари 2 кунда эмас, балки 4 кунда айтилиши, натижа положительный бўлгани билан ҳеч қаер жой йўқ деб қабул қилмаслиги, ўша пайтга давонланвотганлар Ўзбекистон бўйича 2700тагинани ташкил қилиши-ю аммо жой етишмаслиги - буларни барчасини ўқиган одам, статистика ёлғон берилаётгани ёки ростан ҳам касалланглар шунчаки кўпки, ростан ҳам улгуришмаяптганлиги ҳақида эканлигини тушуниб олади. Ўзимни шахсий бошқа танишим иситмалаб поликлиникасига тел қилиб, вазиятни тушунтирганда, ўзиз кела оласизми деб чақиртирган ва отравления деган диагноз қўйган. Сўнг 2-3 кунда ҳам иситма тушмаган, ўша шифоркорга тест учун йўлланма беринг

Кеча телеграм тармоқларида бир йигит опаси ковид бўлиб қолгани ва ундан кейинги жараёнларни кунма кун ёзиб чиққан мақоласи тарқалди.

Аввалам бор, СЭСни ўзи шундоқ тест олмасилиги, поликлиника шифокорлари ковидни симптонларини кўриб туриб ҳам бу ковид эмас деб, тест топширишга йўлланма бермасликлари, уруш жанжал билан шунчаки бир қўнғироқ билан ишлари битиши, ҳамда тест жавоблари 2 кунда эмас, балки 4 кунда айтилиши, натижа положительный бўлгани билан ҳеч қаер жой йўқ деб қабул қилмаслиги, ўша пайтга давонланвотганлар Ўзбекистон бўйича 2700тагинани ташкил қилиши-ю аммо жой етишмаслиги - буларни барчасини ўқиган одам, статистика ёлғон берилаётгани ёки ростан ҳам касалланглар шунчаки кўпки, ростан ҳам улгуришмаяптганлиги ҳақида эканлигини тушуниб олади.

Ўзимни шахсий бошқа танишим иситмалаб поликлиникасига тел қилиб, вазиятни тушунтирганда, ўзиз кела оласизми деб чақиртирган ва отравления деган диагноз қўйган. Сўнг 2-3 кунда ҳам иситма тушмаган, ўша шифоркорга тест учун йўлланма беринг деганда, шифокор - унда ман нотўғри диагноз қўйган бўлиб қоламанку, сабр қилиб туринг яна - деган. Бунақа холатларда репутация иккинчи ўринда бўлиши керак манимча.

Бу пандемия уруш дегани тўғри. Керак бўлса бизданда ривожланган давлатлар ҳам эплай олишмаяпти. Масалани иккинчи томони шундаки, ўша чиққан мақола 15-20 минутлардан кейин муаллиф томонидан ўчириб юборилганидир.

Балки қандайдир қўнғироқ бўлгандир, балки яқин одамлари ўқиб эски тизим қўрқувидан мажбурлаб ўчиртиргандир, балки яна бошқа сабаб ўша пост йўқ қилингандир - буни билмаймиз.

Лекин шу холатларни ёритган маъқулроқмикан деб ўйлаб қолдим.

Биринчидан, ўқиган одам мана медицинамиз нима ахволда экан деб янада эхтиёткорроқ бўлармиди.

Иккинчидан, бу пандемияни ишларини олиб бораётган бошлиқларимиз ишлари очилиб кетиб, тўғри ишлашни бошлармиди.

Учинчидан, айрим шифокорларимиз ўз ишига янада маъсулиятлироқ бўлармиди.

Ожизлигимизни тан оламиз, ўзинг шифо бер.

Телеграм