— Жонга тегди! Қачонгача фалакдан қўрқиб, ер остида яшаймиз?! — дебди бир йирик чувлчанг. Ён-атрофдаги чувалчанглар хайрон қолиб, ёши каттароғи гап бошлабди.
— Нималар деб валдираяпсан? Йирик чувалчанг секин судралиб, қаддини ростлаб:
— Нега биз фақат ёмғирда ер устига чиқамиз? Қачонгача қўрқиб яшаймиз?! Бас, энди фалакдан қўрқмаймиз! Чувалчанглар орасида шовқин кўтарилиб кетибди. Оқсоқол чувалчанг ҳаммани тинчлантириб, жахл билан қаҳрамонликка интилаётган чувалчангга қараб:
— Биз ёмғирдан кейин чиқишимиз бу маскировка, ер усти хўл бўлгани учун фалакдаги қушлар танамиз устидаги суюқликни фарқига бормай қўяди.
— Буларни биламан, лекин биздаги буюк хислат ҳеч қайси мавжудотда йўқ! Чувалчанглар бу нима демоқчилигин тушунмай яна шовқин кўтариб юборишди.
Қаҳрамон чувалчанг катта мажлис қилишини, унга озодликни истаган ҳар бир чувалчанглар келиши мумкинлигини айтибди. Мажлис ер остида эмас, балки устида ўтадиган бўлибди. Жуда кўп чувалчанглар йиғилибди, хатто ўзга қабиладагилар ҳам бор