Ота-онам журналист бўлишимга қарши эдилар. Мен эса дўстларимга хавас қилиб шу йўналишни танлаган эдим. Биринчи мақолам газетага чиққанда, кўзим қувониб 10 та сотиб олганман ўша газетдан. Йўл-йўлакай танишларга тарқатиб келиб, уйга бир донасини олиб қўйдим. Уйга келсам, отам тв кўриб, онам дам олиб ётган эканлар.
— Дада, мана менинг биринчи мақолам — деб хонтахта устига қўйдим.
Отам бир менга, бир газетга қараб, индамай қўлларига олиб варақлай бошладилар.
Ўзим ҳам ёрдам берай деб, айнан ўша бетни очиб бердим.
Ўқидилар, сўнг:
— ма, онанга кўрсат, молодец. — деб, газетани узатдилар. Хонага кирсам онам ухлаётган эканлар. Керакли бетига тўғирлаб, ёнларига қўйиб чиқдим. Яна ишга йўл олдим, тушликка ҳеч нима тановул қилганим йўқ, эсимдан чиқиб қолибти. Ишдан кейин уйга келсам, отам хамон тв олдида ёнбошлаб ётар эдилар. Кийимларимни алмаштириб хожатхонга чиқиб кетдим, ховлимиз бурчагидаги бу хонада ҳаёл суриш мароқли эди. Хожатимни чиқариб, қоғозлар турадиган қутига кўзим тушиб қолди. Ўша га