Хонасида юраги касалларни анкеталарини ўрганиб ўтирган Самирни юраги жиз этди, бадани жимирлаб кетди. Шартда ўрнидан туриб дераза олдига келди. Қуёш ботаётган эди, соатига қараса, эрталабки 10:15 эди. Ҳайрон қолди, вахимага тушди, хонадан шошиб чиқиб кетди. Шифохона бош шифокорини бунақа ахволини кўрган ёрдамчиси саволга тутди: - Самир Қодирович, тинчликми қаерга кетяпсиз? - Дурдонахон зудлик билан кетишим керак, онам хавотирдалар, бормасам бўлмайди. - Самир Қодирович, ахир соат 11:00да операция бор, бемор оғир ахволда, бугундан қолдирсак бўлмайди. - Бошқа шифокорлар ҳам борку, ман бормасам бўлмайди, онамни вахима босяпти. - Самир Қодирович, Ўзбекистон бўйича биринчи Хиндистонда бу йўналиш бўйича малака ошириб келган шифокор фақат сиз бўласиз, шикастланган юрак томирларни сиздан бошқаси алмаштира олмайди ахир?! Самир қўл силтаб чиқиб кетди. Ўзини шахсий машинаси олиш учун уйга кириб кетишга мажбур бўлди. Аёли эшикни очиб: - Самирака энди сизга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб тургандим, Берл