Болалигимда қиш фаслини жуда ҳам қаттиқ яхши кўрардим. Манимча ҳамма болакайлар бу фаслни яхши кўради. Энг катта сабаби албатта янги йил. Қорбобо, қор қиз, эртаклар ва совғалар.
Болалигимда қишни шунақа интизорлик билан кутар эдик. Отам 31 декабрь куни эрталаб ҳар биримизга, стулимизни устига совға қўярдилар. Совға — ширинликлар, ўйинчоқлар. Биз ҳайрон қолиб, хурсанд бўлиб турганда, Отам, бу совғаларни Қорбобо ташлаб кетганини айтардилар. Хуллас, қор ўйнагани чиқардик, чина учардик, мазза. Улғайдим. Қиш келди. Биринчи навбатда, катта «расход», болларни уст-боши. Аёллар ҳам бир нима ўйлаб топади, яна «расход». Қишда «участкада» турадиганлар билади, газни ишлатилишини. Уйни иситиш керак ахир. Отопления яхши ишламаса, «обогреватель» ишлатилади, у ҳам токни анчагина еб қўяди, яна «расход». Касал бўлиш эҳтимоли каттароқ, грипп асосан. Дори дармонлар, яна «расход».
Мошинаси борлар билади, албатта ҳар эхтимолга қарши антифриз алмаштиради ва асосий «расход» балон олинади. Хуллас, бел бақувва