Биз ўзбекларда ғалати бир одат бор. Нима бало бизлар очми ёки кўрмаганмизми?
Масалан, музқаймоқ сотиб олсак, қоғозини йиртиб олаётганда, шу пайт қоғозга музқаймоқдан озгина парча ёпишган бўлса, уни ялаб, тозалаб, кейин ташлаймиз. Бунақа мисоллар ҳаёт давомида кўп келтирса бўлади. Шоколадлар, ҳар хил ширинликлар ва ҳоказо. Бир жойга овқатлангани борсак, ён-атрофимизда ўзбеклардан ташқари, ёки замонавий ўзбеклардан фарқимизни овқатланган идишимиздан билсак бўлади — ялаб қўйилган бўлади. Уялмай нон билан ҳам тозалаб ҳам қўямиз. Кийимларчи? Масалан, убу кийимимиз эскириб йиртилиб кетса, тикиб, ямаб уйга олиб қўямиз. Уйда кийишга бизга бўлаверади-да. Шунда ҳам чириб кетай деганда, пол латта қилиб қўямиз. Чет-эликларчи? Танишларим бор, уйида кийиб юрган кийми билан кўчага чиқиб, убу маросимга ҳам кетаверади. Чунки, уйда ҳам туппа-тузик кийим кияди. Эскирдими? Секондхенд қилиб сотиб юборади ёки ташлаб юборади. Биз-чи? Мошинанинг балонини алмаштирсак, эскисини ташлаб юборишни ўрнига, уни ҳам