Ҳозирги кунда кўпгина сиёсатшунослар ва жамият фаоллари томонидан карантин вақтида эҳтиёжманд ойлаларга пул кўринишида моддий ёрдам бериш таклифини илгари суришмоқда. Мен ҳам март ойининг охирги кунлари Ўзбекистондаги партиялардан бирининг раҳбарига эҳтиёжмандларга озиқ-овқат сифатида эмас, пул кўринишига моддий ёрдам бериш таклифини Фасебоок орқали таклиф қилган эдим. Лекин, ҳозирги кунгача (15 апрель) ҳеч қандай жавоб ололмадим, ололмасам ҳам керак. Шу мақсадда карантин инқирозини олдини олиш учун ўз таклифларимни билдирмоқчиман.
Нега айнан карантин инқирози
Сабаби жуда ҳам оддий, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус касаллиги билан оғриган илк бемор аниқланди. Шундан кейин карантин холати жорий қилинди. Карантин холати Ўзбекистон иқтисодиётига, шу жумладан аҳоли турмуш даражасига жиддий зарар етказиши олдиндан маълум эди.
Карантин, ҳозирча, халқ соғлиғини йўқотиши, ишсизликни кўпайиши, босқинчиликлар, оммавий норозиликлар, давлат тўнтариши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келмади. Карантин шу тартибда давом этса инқирозга сабаб бўлиши аниқ.
Нима қилиш керак?
Авваломбор халқ соғлиғи ва осойишталигини сақлаш керак.
Бунинг учун барча маълум ва номаълум усуллардан фойдаланиб халқ дунёқарашини шакиллантириш керак.
Оммавий ахборот воситаларида иложи борича негатив материалларни камайтириш, шу жумладан, коронавирус ҳақидагисини ҳам.
Эзгуликни тарғиб қиладиган фильмлар, мультфильмлар, кўрсатувлар, маълумотлар, хабарлар сонини бир неча бор кўпайтириш.
Кейинги масала халқ саломатлигини нормал холатда сақлаш. Карантин даври сентябрь-ноябрь ойларигача давом этишини инобатга олсак (қишда ва янаги йилда карантинни чўзишдан мантиқий маъно йўқ). Маҳалларда тарқатилаётган кам таъминланганлар учун покетларни миқдорини камайтириб, оилаларга пул кўринишида моддий ёрдам бериш керак.
Бунинг учун Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги ва мавжуд банлар ёрдамга муҳтож оилаларга (Давстат бўйича Ўзбекистонда бир оилада (уй хўжалиги) ўртача 5 кишидан иборатлигини инобатга олиб тахминан 6,8 миллион оила истиқомат қилади деб олсак, шундан 5 миллион оилага) моддий ёрдам бериш керак.
Пуллар ҳар бир оиланинг бир аъзоси номига очилган пластик карточкага тушириш (бундай пластик карточкалар бўлмаса вирус авж олмасдан, оилаларга тезкорлик билан етказиб берилиши) лозим.
Пуллар қандай тақсимланади?
Кўпчилик сиёсатчилар ҳориж тажрибасидан келиб чиқиб ўртача ойлик миқдоридан кўпроқ бўлган миқдорда (679 минг ≤ 700 минг – 1 миллион атрофида) бир марталик пул билан таъминлашни таклиф қилмоқда. Бироқ, бу ерда ўзбек менталитети инобатга олинмаяпти. Бизга катта пул тушиб қолса бирданига ишлатиб қўйишимиз мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида пулларни қисмларга бўлиб тарқатиш керак. Фақатгина озиқ овқат учун ҳафтасига ҳар бир оилага 50 минг сўмдан пул тарқатиш. Ҳисоб-китобларга кўра: 50 минг сўм х 5 миллион оилага х 25 хафтага ( 15 апрел - 1 октябр кунлари) = 6,250 триллион сўм.
Аҳоли соғлиғи биринчи ўринда
Узоқ йиллар давомида пахта терими даврида соғлиғини йўқотган ўзбек халқи карантин туфайли соғлиғи янада ёмонлашуви, касаликлар кўпайиши кутилмоқда. Буни олдини олиш учун соғлиққа яна ҳам кўпроқ эътибор қаратиш керак, акс ҳолда 2021 йилга келиб фуқароларимиз соғлиғини тиклаш учун кўп миқдорда молявий ҳаражат қилишига тўғри келади.
Буни олдини олиш учун:
- енгил бадан тарбия машқлари;
- тўғри овқатланиш;
- хоналарни шамоллатиш;
- асабийлашмаслик;
- салбий фикрлардан узоқлашиши лозим.
Аҳолининг овқатланиш маданиятини ўзгартириш
Ишламаётган аҳоли овқатлниш миқдорини онгли равишда қисқартириши керак. Бир кунда бир коса овқат, икки маҳал енгил тамади. Соғлиғи кўтарадиган аҳоли иложи борича узоқроқ рўзи тутиши.
Ишловчи ва эмизикли аёллар икки маҳал овқатланиши.
Тўйимли ва фойдали ва нисбатан орзон маҳсулотлардан таёрланган таомлар:
- нон, гуруч, гречка, мош, тухум, товуқ гўшти, макарон маҳсулотлари ва хамирли суюқ таомлар;
- арзон сут махсулотлари;
- олма, олча мевалари;
- каром, сабзи, картошка, турп, шолғом каби орзон сабзавотлар.
Ошқозон ва жигар фаолиятига салбий тасир қиладиган маҳсулотлардан тийилиш:
- кофе, шоколад, ширинликлар;
- консервантлар ва ярим консервантлар;
- колбаса ва сосиска маҳсулотлари;
- ярим тайёр угра маҳсулотлари (Ролтон, Ҳот ланч, Биг бон ва б.);
- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
- фастфудлардан тийилиш. фастфуд
Ижтимоий муаммоларни олдини олиш
Оч ва касалманд аҳоли тез фурсатда ҳукуматдан норози бўла бошлайди. Буни ҳозирки Европа аҳолисида кузатишимиз мумкин. Агар аҳолига етарлича моддий ёрдам кўрсатилмаса дўконлар ва пулдор одамларни тунаш “челленджи” авж олади.
Норозилик кайфиятларини камайтириш учун, тартиб посбонларидан ва тиббиёт ходимларидан янада муомилали бўлиш талаб қилинади. Сиёсатчилар ва ташкилотлар халқни ваҳимага солувчи қонунларни ишлаб чиқармай тургани маъқул. Жа иложи бўлмаса қонун лойиҳасини оиласида синаб кўраверишсин.
Карантин қоидаларини қайтатдан кўриб чиқиш керак. Бу энди махсус комиссиянинг ақли, фаросати ва виждонига ҳавола.
Яна бир бор дунёқарашни ўзгартириш керак!
АОВ орқали диний уламолар ва дин вакиллари томонидан аҳолига кўрсатилаётган ёрдамлар садақа ва гадойчилик тамғаси босилмоқда. Биз бундай тушунчаларга қатий қаршиман. Ўзбекистон аҳолиси гадой ҳам эмас, давлатдан садақа сўраётгани ҳам йўқ. Ўзбек халқи камида 1991 йилдан буён давлат учун хизмат қилиб келмоқда. Давлат халқ учун оғир вазиятда моддий ёрдам бериши вақти келди. Ёки, бошқача қилиб айтсак, олдинги ёрдамлари учун ҳозир “мукофотланиши” керак. Ёки, яна ҳам жайдари қилиб айтсак: ота-она боласи оёққа тугунича беминнат ёрдам беради (қонунан мажбур), келажакда эса бола қариган, эҳтиёжманд ота-онасига ёрдамини қайтаради (қонунан мажбур). Бу ерда “ота-она” ким-у “бола” кимлиги аҳамиятсиз. Айтмоқчи бўлганимиз, диндорлар томонидан гадойчилик ва садақачилик мазмунидаги амри маъруфлар тўхтатиш ва моддий ёрдамни вақтинчалик чора сифатида кўриш лозим.
Якуний хулоса
“Карантин инқирози”дан камроқ талофат кўриш учун адолатли ва виждонли қарорлар қабул қилиш керак.
Муаллиф: оддий одам
Ҳаволалар:
https://stat.uz/uz/180-ofytsyalnaia-statystyka-uz/6554-aholi-turmush-darajasi