Найти в Дзене
Карантин инқирозини юмшатиш бўйича таклифлар
Ҳозирги кунда кўпгина сиёсатшунослар ва жамият фаоллари томонидан карантин вақтида эҳтиёжманд ойлаларга пул кўринишида моддий ёрдам бериш таклифини илгари суришмоқда. Мен ҳам март ойининг охирги кунлари Ўзбекистондаги партиялардан бирининг раҳбарига эҳтиёжмандларга озиқ-овқат сифатида эмас, пул кўринишига моддий ёрдам бериш таклифини Фасебоок орқали таклиф қилган эдим. Лекин, ҳозирги кунгача (15 апрель) ҳеч қандай жавоб ололмадим, ололмасам ҳам керак. Шу мақсадда карантин инқирозини олдини олиш учун ўз таклифларимни билдирмоқчиман...
5 лет назад
Ердаги энг онгли мавжудот “ким”?
Эсимда, мактабда (университетда ҳам), айниқса биология дарсларида “ҳайвонларда онг борми ёки йўқми?” мавзусида баҳслашар эдик. Кўпинча ҳал қилувчи қарор ўқитувчида қолар эди. Ҳозир ғира-шира эслайман, ҳайвонларда онг бор, одамчалик ривожланмаган бўлсада улар ҳам онгли, баъзи одамлар ҳайвондан онгсизроқ, дегандим. Ўзбеки тили изоҳли луғатида: онг – ақл-идрок, тассавур, фикрлаш деб ёзилган. Яна бир китоб (Достаточно общая теория управления)да онгга шундай таъриф берилган: «интеллект» (онг), ўзини...
5 лет назад
“Омин” сўзининг маъноси
Бир неча кун аввал дастурхон атрофида ўтирганимда онам койиди: ғалати гапларни гапирасан, одамларга қўшилмайсан, овқат еб бўлганингдан кейин “омин” қилмайсан… Мен онамнинг сўзларини эшитиб аслида ундақа эмас демоқчи бўлдим, лекин, эътироз билдирмадим. Чиндан таомланиб бўлганимдан кейин ҳеч “омин” қилмайман экан. Сўнги марта қачон омин сўзини ишлатганимни эслолмайман, 15-20 йил бўлган бўлса керак. Тўғри дуо-фотиҳа қиламан, лекин фотиҳамни “омин” билан якунламайман. Олдинлари нега “омин” қилмаслигимни...
5 лет назад
Коронавирус Ўзбекистонга нимага керак?
Бутун дунёда коронавирус эпидемияси хавф солиб турган бир пайтда ҳукумат Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишига имконият яратаяпти. Фуқаролар оммавий ахборот воситалардаги вирус ҳақидаги ваҳимали хабарлардан қўрқувга тушиб қолган. Агар, Ўзбекистонга вирус тарқалса одамлар ҳукуматдан, “кассаликни даволанглар, биз ҳаммасига розимиз”, деб тиз чўкиб илтимос қилишни бошлайди. Вирус баҳонасида баъзи ғаламислар сиёсий муаммоларини ҳал қилишда фойдаланади: 1.Вирус тарқалишига тўсқинлик қилолмаганлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Соғлиқни сақлаш вазирининг “боши кетади”...
6 лет назад
Камбағалликни қисқартириш бўйича таклиф
Муаммо Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йилнинг 24 январ куни Олий Мажлисга Мурожатномасида давлатимиз раҳбари бу ҳақида очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устивор вазифа сифатида белгиланди. Таклиф Камбағалликни қисқартириш бўйича жуда ҳам кўп таклифлар бериш мумкин: ойликларни ошириш, таълим тизимини ривожлантириш, ривожланган технологияларни олиб келиш, иш ўринларини яратиш каби. Биз жуда ҳам оддий таклиф бермоқчимиз. Бошланишига...
6 лет назад
Бошқарув кадрлари муаммолари. Бошқарувчилар учун 10 та китоб
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида Президентимиз: …Минг афсус, кадр йўқ. Резервимиз йўқ. Резерв бўйича мутлақо тайёргарлик бўлмаган… кўп жойларда (кадрларни) ҳали тополмаяпмиз. Тополмаяпмиз дегани, изламаяпмиз дегани эмас. Кадрнинг ўзи йўқ, деган эди. Савол туғилади, кадрларни тайёрлаш учун нега ҳаракат қилинмаган? Яқинда бир танишимни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиалига ўқишга чақиришди. Қизқиб ўқиш ҳақида сўрадим...
6 лет назад
Ёлғон хабарларни аниқлаш шпаргалкаси
Интернетни титкилаб ўтириб баъзан ақилни шошириб қўядиган хабарларга дуч келасиз: ҳавфли кассаликлар тарқалиши, мудҳиш жиноятлар, табиий офатлар, террорчилик ҳуружлари, диний янгиликлар, ёки машҳур одамнинг бевақт ҳаётдан кўз юмгани. Шунда, “ростмикан?” деган савол сизни қийнашни бошлайди. Хабарнинг манбасини аниқламасдан бошқаларга тарқатишга шошиласиз. Вақт ўтиб хабар ёлғонлиги исботланади. Бироқ, тарқатган ёлғон хабарингизни учун узур сўраш тугул, хабарни ўчиришга ҳам харакат қилмайсиз. Бир...
6 лет назад
Таълим тизими соғайишига умид борми?
Таълим тизими узоқ йиллардан буён оғир дард билан оғриб келмоқда. Ҳар йили вазирлик давлат бюджетидан пул олиб, уни қиммат дорилар билан даволашга уринади. Сўнги йилларда чет эл тажрибаси баҳонаси билан, “инновация”, “ахборот тизимлар”, “компьютерлаштириш”, “рақамли технологиялар” номли аччиқ дорилар бермоқда. Тизим эса кўз ўнгимизда сўлиб боряпти. Совет иттифоқи даврида шакилланган иммунитетни туби кўриниб қолди. Шифокорлар: беморнинг ахволи оғир, соғайишига умид йўқ, қўлимиздан келганини - соғ тана аъзоларини чет давлатларига донарликка юборамиз, дейишмоқда...
6 лет назад
Ўзбекистон чиндан коррупцияни енгишни истайдими?
Нега қонунлар билан коррупцияни енгиб бўлмаяпти? Бу иллатдан қутилишни қандай самарали ечимлари бор? Мақоламизда ушбу саволларга жавоб излаб кўрамиз. Давлатимиз мустақилликка эришгандан буён коррупцияни енгишга уриниб келмоқда. Ҳусусан, БМТнинг Коррупцияга қарши Конвунциясини қабул қилиди, жиноий жавобгарлик кучайтирилди, раҳбарларни маошлари оширилди. Бироқ, ушбу чора-тадбирлар самара бермаётганлигини сўнги собиқ уч Бош прокурорнинг, жумаладан, коррупцияга алоқодор жиноятлар билан айбланиб, уларга нисбатан жиноий иш очилганида кўришимиз мумкин...
6 лет назад