Найти в Дзене

Ердаги энг онгли мавжудот “ким”?

Эсимда, мактабда (университетда ҳам), айниқса биология дарсларида “ҳайвонларда онг борми ёки йўқми?” мавзусида баҳслашар эдик. Кўпинча ҳал қилувчи қарор ўқитувчида қолар эди. Ҳозир ғира-шира эслайман, ҳайвонларда онг бор, одамчалик ривожланмаган бўлсада улар ҳам онгли, баъзи одамлар ҳайвондан онгсизроқ, дегандим. Ўзбеки тили изоҳли луғатида: онг – ақл-идрок, тассавур, фикрлаш деб ёзилган. Яна бир китоб (Достаточно общая теория управления)да онгга шундай таъриф берилган: «интеллект» (онг), ўзини ўзгартирувчи, ўзини мослаштирувчи танлаш алгаритми, тасаввур қилинган маълумотлар, онг ҳаракати остида информациялар модули ташкил қилинади, қайсики олдин субъектга маълум бўлмаган ва ташқаридан тайёр ҳолда кирмаган. Содда қилиб тушунтирганда: онг - бу (1) маълумотни қабул қилиб, (2) тахлиллаб, (3) янги хатти-ҳаракатни ишлаб чиқиш. Бизга ташқи муҳит таъсир ўтказади, биз унга муносабат ишлаб чиқамиз ва шунга яраша ҳаракат қиламиз. Мисол учун, кўчада айланиб юрибмиз, бирдан ёмғур бошланди, биз

Эсимда, мактабда (университетда ҳам), айниқса биология дарсларида “ҳайвонларда онг борми ёки йўқми?” мавзусида баҳслашар эдик. Кўпинча ҳал қилувчи қарор ўқитувчида қолар эди. Ҳозир ғира-шира эслайман, ҳайвонларда онг бор, одамчалик ривожланмаган бўлсада улар ҳам онгли, баъзи одамлар ҳайвондан онгсизроқ, дегандим.

Ўзбеки тили изоҳли луғатида: онг – ақл-идрок, тассавур, фикрлаш деб ёзилган.

Яна бир китоб (Достаточно общая теория управления)да онгга шундай таъриф берилган: «интеллект» (онг), ўзини ўзгартирувчи, ўзини мослаштирувчи танлаш алгаритми, тасаввур қилинган маълумотлар, онг ҳаракати остида информациялар модули ташкил қилинади, қайсики олдин субъектга маълум бўлмаган ва ташқаридан тайёр ҳолда кирмаган.

Содда қилиб тушунтирганда: онг - бу (1) маълумотни қабул қилиб, (2) тахлиллаб, (3) янги хатти-ҳаракатни ишлаб чиқиш.

Бизга ташқи муҳит таъсир ўтказади, биз унга муносабат ишлаб чиқамиз ва шунга яраша ҳаракат қиламиз.

Мисол учун, кўчада айланиб юрибмиз, бирдан ёмғур бошланди, биз ўзимизни панага олдик. Ёки, қорнимиз очқади, овқатландик.

Бундан келиб чиқадиган бўлсак, ҳайвонларнинг ҳам онги бор. Улар ҳам ташқи муҳитдаги босимга қараб иш қилади. Ҳайвонлардан онгий фарқимиз, улардан анчагина онглилигимизда.

Ташқи муҳит таъсирини ўзида ҳис қилмайдиган нарсалар бу энг элементар зарралардур - менераллар.

Хаттоки ўсимликларни ҳам онги бор. Дарахтлар ёруғлик томонга ўсади, ўзидан насл қолдириш учун мева солади.

Шунингдек онг бошқарув асосига ҳам эга. Мавжудотнинг онглилик даражаси у бошқараётган нарса ва ҳодисаларга боғлиқ.

Яна, мисолларга қайтамиз. Дарахт менераллар билан озуқланиб мева солади. Маймун дарахтнинг мевасини узиб ейиши мумкин. Бу холатда дарахтга маймун ташқаридан таъсир қиладиган англаб бўлмас ҳодиса сифатида тушинилади. Сабаби дарахт маймунни, маймун дарахтни бошқарганчалик (мевасини олиши, шохини синдириши, баргини юлиши, томирини ковлаши) бошқаролмайди. Дарахт ва маймун ўртасида бошқарувдаги қайта алоқа (маймун мева донагини бирор жойда қолдириб кетиши) бўлиши мумкин, лекин, маймун онг иерархиясида (қуйининг юқорига босқичма босқич бўйсуниши) дарахтдан устун туради.

Энди, маймун ва одам онгини бошқарув асосида таққослаб кўрамиз. Одам маймунни овлаб, қўлга ўргатиши ва турли цирк томошаларини кўрсатиши мумкин. Маймун эса одамни (Тарзандан бошқа) истаганча бошқаролмайди. Маймун одамнинг мақсадларини тушунмайди ҳам.

Одам билан онгдаги иерархия тугамайди.

Ер шарида одамдан ҳам онглироқ мавжудот бор бу Ер сайёраси. Бунга табиий офатлар, касалликлар ва урушлар мисолида кўп марта амин бўлганмиз. Ернинг ўз онги бор у 5 қобиқ ноосфера (қадимги юнон тилида онг νοῦς «онг» + σφαῖρα «шар»; сўзма-сўз «онг қобиғи») илк бор ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Сарбоннанинг математика бўйича профессори Эдуард Леруа томонидан “фикрловчи” қобиқ сифатида фанга киритган. Кейинчалик совет олими В.И.Вернадский ноосфера таълимотини такомиллаштирган.

Яна бир қарашга кўра ўтмиш, ҳозир ва ҳатто келажакда инсоният ўйлаши мумкин бўлган барча фикрлар, аллақачон ноосферада томонидан яратиб бўлинган.

Нега одамлар ерни онгли мавжудот деб билмайди, сабаби оддий, одамларнинг онги Ер сайёрасидаги онгни хисоблашга кучсизлик қилади. Ҳудди ЭХМлар ҳозирги гаджетларни тушунмагани каби. Мен бу билан одамлар аҳмоқ мавжудотлар демоқчи эмасман, шунчаки уларнинг онгнига (мийясига) Ерни онги сиғмайди. Ҳатто бутун инсоният бирлашган тақдирида ҳам.

Бир-неча йил аввал “Яшил фонуслар: Ёқут рыцарлари” (Зелёный Фонарь: Изумрудные рыцари) ҳақида мультфилм кўрган эдим. Мультфилим бир неча қисмларга бўлинган бўлиб, Мого деган қисми менда кучли таъсирот уйғотган эди.

Болгфунга Шавқатсиз лақабли – галактикадаги энг кучли жангчи бўлади. У доимо саргузаштлар ва муносиб рақибларни қидиради. Унга Клоба Вад – голем-титан чақириқ ташлайди. Болфунга рақибини енганда, Клоба унга Мого – буюк жангчи, уни ҳеч ким енгмаганини айтади. Болфунга Могони қидиришга тушади ва рақибини қидириб бир сайёрага қўнади. У сайёрада цивилизация изларини кўрмагач, дронларни учиради ва жунгли ўрмонларини текширишни бошлайди. Бир неча ойлик қидирувлардан кейин Болфунга охирги режасини тузади – бутун сайёрани бонбалар тизими билан қоплаб бир вақтнинг ўзида портлатмоқчи бўлади, ва шундай қилиб Могони яширинган жойидан чиқаришга уринади. Лекин, Мого – ўша сайёра, улкан тирик органисм бўлиб, тез ўтмай ўзини тузатади. Болфунга қочишга уринади, бироқ Мого унинг кемасини атмосферада портлатиб юборади.

Айтмоқчиманки, одамлар Ерни қай аҳволга солмасин ер қайта тикланади. Ер одамларсиз яшолади, одамлар эса ерсиз яшолмайди.

Ер сайёрамиздаги энг онгли мавжудот. Ундан онглироқ, таъсир кучига кўра Қуёш юлдузи ҳисобланади. Кейин сомон йўли, коинот, ... ва якунда барчасини яратга Худо.

Муаллиф: оддий одам

Ҳаволалар:

https://ru.wikipedia.org/wiki/Ноосфера

https://ru.wikipedia.org/wiki/Зелёный_Фонарь:_Изумрудные_рыцари