Ҳосил берувчи боғларда қишки яхоб (қовус) сувлари ноябрь ойидан март ойи охиригача 2–3 маротаба гектарига 1500–2000 м3ҳисобида берилади. Қатор ораларини суғориш учун 70–80 см узоқликда 22–24 см чуқурликда ариқ очилади. Сув 24–36 соат давомида ер яхши захлагунча жилдиратиб, оқизиб қўйилади. Ёзда суғориш миқдори дарахтларнинг ёшига, ер ости сувининг сатҳига, қатор ораларида етиштирилаётган экинларга боғлиқ бўлади. Боғ суғориладиган бўз ерларда ўсимликнинг ўсиш даврида 4–6 маротаба, шағалли ерларда 10–12 маротаба суғорилади. Суғориш миқдори қатор ораларининг ҳолатига қараб 800–1000м3, шағалли ерларда гектарига 300–500 м3 дан иборат бўлади. Ҳосил берувчи баланд бўйли боғда ҳар бир қатор оралиғида 5–6 қатор қилиб олинган ариқлар орқали суғорилади. Вегетация даврида ер ости қатлами чуқур бўлган қумоқ бўз ерларда боғ ёз пайтида гектарига 800–850 м3 меъёрда 4–5 маротаба, куз (сентябр, октябрь) гектарига 450–500 м3 меъёрда 1–2 маротаба суғорилади. Қишки нам тўплаш суви эса гектарига 1700–2000