Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Майский Вир ва Южно фиолетовий. Уруғ танлаш. Экиладиган пиёзбошчалари юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, синмаган, вазндор бўлиши зарур. Саримсоқ совуққа чидамли ўсимлик. У 3–5 оС ҳароратда униб чиқади. 7–8 оС гача бўлган совуққа чидайди. Ер тайёрлаш. Дастлаб майдон ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 т) чириган гўнг солинади. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилиб, йирик кесаклар майдалангач, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади. Уруғ экиш муддати. Саримсоқ кузда – сентябрь–октябрнинг бошларида экилади. Бундан кечиктириб экилса, кузда яхши илдиз олишга улгурмайди, оқибатда қишки паст ҳароратдан ва турли касалликлардан зарарланади. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади. Парваришлаш. Тупроқ турига қараб саримсоқ экилган ерга 10 сотихга соф ҳолда 10–15 кг азот, 10–12 кг фосфор ва 5 кг калий ўғити солинади. Саримсоқ экиладиган ерга янги гўнг солиш ярамайди, чунки