Қўй гўшти етиштиришда яйловда семиртириш ёки бўрдоқилаш асосида амалга оширилади. Жадал суткасига 200-250 гдан 60 кун давомида ва қўзиларни 6-7 ойлигида 35-40 кг қилиб гўштга топшириш; ярим жадал усул кунига 120-150 г дан семиртириб 7-8 ойлигида 37-45 кг қилиб гўштга топшириш. Яйлов ўтлари етарли бўлганда қўйларни емсиз, агар яйлов ўтлари етарли бўлмаса ем билан ўртача суткалик семириш таъминланади. Яйловларни навбати билан едиришни ташкил қилиш керак. 30 кг оғирликдаги 1 бош қўзига кунига 1,15 озиқа бирлиги керак, унинг таркибида 17-25 г ҳазмланувчи протеин бўлиши талаб этилади, ёки кунига қўзи 4,5-5,5 кг кўк яйлов озиқаси истеъмол қилиши керак. Яхши яйловлар ажратилиб, ҳар яйлов бўлаги 4-7 марта едирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Кўпчилик хўжаликларда қўйларни сўйиш кондисиясига яйлов шароитида етказиш имконияти бўлмаса, улар қураларда бўрдоқиланиб керакли вазнга етказилади. Бўрдоқилаш хўжаликда етиштирилган арзон озиқалар асосида ташкил қилинади. Ёзда бўрдоқилаш асосан кўк озиқалар