Зарари. Олма дарахтига кучли зарар етказади, аммо бошқа уруғли ва данакли мева дарахтларига ҳам тушади. У зарарлаган барглар дастлаб сарғаяди, кейин эса қўнғир тусга кириб тўкилиб кетади, дарахт кучли зарарланиб, ҳосили майда, сифатсиз ва кам бўлиб қолади, ҳосилдорлик 35–70% гача камайиши мумкин.
Таърифи. Ўргимчаккана майда бўғим оёқли жонивор бўлиб, уни оддий кўз билан зўрға кўриш мумкин. Танаси овал шаклида, 0,3–0,6 мм, ранги кўкиш-сариқ, устида иккита қорамтир доғи бор. Урғочилари қишлаганда қип-қизил тусга киради. Тухуми юмалоқ шаклда, рангсиз, личинкасида уч жуфт, етук зотида эса тўрт жуфт оёқлари бор.
Ҳаёт даври. Ўргимчаккана баргнинг орқа томонига жойлашиб, уя ясайди ва шу уяда ривожланади. Урғочи кана ўша уя тагига ўрта ҳисобда 140, кўпи билан 600 донагача тухум қўяди. Об-ҳаво шароитига қараб, ёзда 2–5 кун, эрта кўкламда эса 7–10 кун ўтгач тухумларидан личинкалар чиқади. Ёз давомида 12–18, шимолий ҳудудларда 14 авлод беради. Уруғланган урғочи каналар октябрь ўрталарида қишла