Найти в Дзене

Коронавирус Ўзбекистонга нимага керак?

Бутун дунёда коронавирус эпидемияси хавф солиб турган бир пайтда ҳукумат Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишига имконият яратаяпти. Фуқаролар оммавий ахборот воситалардаги вирус ҳақидаги ваҳимали хабарлардан қўрқувга тушиб қолган. Агар, Ўзбекистонга вирус тарқалса одамлар ҳукуматдан, “кассаликни даволанглар, биз ҳаммасига розимиз”, деб тиз чўкиб илтимос қилишни бошлайди. Вирус баҳонасида баъзи ғаламислар сиёсий муаммоларини ҳал қилишда фойдаланади: 1.Вирус тарқалишига тўсқинлик қилолмаганлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Соғлиқни сақлаш вазирининг “боши кетади”. 2. Чегараларни яхши қўриқламаганлиги учун ДХХ учинчи зарбани қабул қилиб, янада кучсизланади. 3. Ҳукумат ваъда қилган ислоҳотларини амалга оширолмаганида вирусни айблайди: “Биз қўлимиздан келганини қилдик, лекин ёвуз вирус ишлашимизга қўймади”. 4. Гуруҳлар ўртасида қайта тақсимлаш амалга ошади. Манполия мустаҳкамланади. Коронавирус Ўзбекистонда икки хил кўринишда тарқалиши мумкин: 1. Кам сонли аҳолига. Қурбонлар кам бўлади, “

Бутун дунёда коронавирус эпидемияси хавф солиб турган бир пайтда ҳукумат Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишига имконият яратаяпти.

Фуқаролар оммавий ахборот воситалардаги вирус ҳақидаги ваҳимали хабарлардан қўрқувга тушиб қолган. Агар, Ўзбекистонга вирус тарқалса одамлар ҳукуматдан, “кассаликни даволанглар, биз ҳаммасига розимиз”, деб тиз чўкиб илтимос қилишни бошлайди. Вирус баҳонасида баъзи ғаламислар сиёсий муаммоларини ҳал қилишда фойдаланади:

1.Вирус тарқалишига тўсқинлик қилолмаганлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Соғлиқни сақлаш вазирининг “боши кетади”.

2. Чегараларни яхши қўриқламаганлиги учун ДХХ учинчи зарбани қабул қилиб, янада кучсизланади.

3. Ҳукумат ваъда қилган ислоҳотларини амалга оширолмаганида вирусни айблайди: “Биз қўлимиздан келганини қилдик, лекин ёвуз вирус ишлашимизга қўймади”.

4. Гуруҳлар ўртасида қайта тақсимлаш амалга ошади. Манполия мустаҳкамланади.

Коронавирус Ўзбекистонда икки хил кўринишда тарқалиши мумкин:

1. Кам сонли аҳолига. Қурбонлар кам бўлади, “ислоҳотлар” ҳам шунга яраша.

2. Вирус кенг ёйилади. Юзлаб қурбонлар бўлади, шу жумладан таниқли инсонлар ўртасида ҳам. Ҳар қандай ғайриинсоний қонунлар қабул қилиниши мумкин. Бундай холда бир ой муддатда Россия ва Хитой ёрдами билан вирусдан қутилиш чоралари кўрилади.

Бундай холда коронавирус тарқалиши, ёки одамлар ўлими эмас, вирусдан кейинги ўзгаришлар анчайин салбий оқибатларга олиб келади.

Ҳукумат бундай ифлос сиёсат билан шуғилланмаслигига умид қиламиз. Маслаҳатимиз ички низоларингни халқни қонини тўкмасдан ҳал қилинглар.

Муаллиф: оддий одам

Ҳаволалар:

https://daryo.uz/2020/03/04/ozbekistonda-yaponiyaliklar-uchun-90-kunlik-vizasiz-rejim-belgilandi/

https://kun.uz/uz/news/2020/03/01/ozbekistonga-xitoy-delegatsiyasi-kelmoqda

https://qalampir.uz/uz/news/norboyeva-soglik-ni-sak-lash-vazirini-razbor-ga-chak-irdi-ziddiyat-keskinlashyapti-video-14805