Найти в Дзене

Бошқарув кадрлари муаммолари. Бошқарувчилар учун 10 та китоб

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида Президентимиз: …Минг афсус, кадр йўқ. Резервимиз йўқ. Резерв бўйича мутлақо тайёргарлик бўлмаган… кўп жойларда (кадрларни) ҳали тополмаяпмиз. Тополмаяпмиз дегани, изламаяпмиз дегани эмас. Кадрнинг ўзи йўқ, деган эди. Савол туғилади, кадрларни тайёрлаш учун нега ҳаракат қилинмаган? Яқинда бир танишимни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиалига ўқишга чақиришди. Қизқиб ўқиш ҳақида сўрадим. Танишим бефарқ жавоб қайтарди: на мақтади, на ёмонлади. Танишимнинг ёрдами билан Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиали ўқувчиларига ўтиладиган қўлланмалар билан танишиб чиқдим. 11та қўлланма умумий ном билан “Замонавий бошқарув ва бошқарув маҳорати”, деб юритилар экан. Мен ўқиган қўлланмалар мавзулари қизиқ эди: - Худудларда ривожлантиришда замонавий инновацион менежмент усулларидан фойдаланиш; - Ўзбекистонда раҳбар кадрларнинг ахлоқ-одоб қоидалари ва уларга қўйиладиган тала

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида Президентимиз: …Минг афсус, кадр йўқ. Резервимиз йўқ. Резерв бўйича мутлақо тайёргарлик бўлмаган… кўп жойларда (кадрларни) ҳали тополмаяпмиз. Тополмаяпмиз дегани, изламаяпмиз дегани эмас. Кадрнинг ўзи йўқ, деган эди.

Савол туғилади, кадрларни тайёрлаш учун нега ҳаракат қилинмаган?

Яқинда бир танишимни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиалига ўқишга чақиришди. Қизқиб ўқиш ҳақида сўрадим. Танишим бефарқ жавоб қайтарди: на мақтади, на ёмонлади.

Танишимнинг ёрдами билан Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиали ўқувчиларига ўтиладиган қўлланмалар билан танишиб чиқдим. 11та қўлланма умумий ном билан “Замонавий бошқарув ва бошқарув маҳорати”, деб юритилар экан.

Мен ўқиган қўлланмалар мавзулари қизиқ эди:

- Худудларда ривожлантиришда замонавий инновацион менежмент усулларидан фойдаланиш;

- Ўзбекистонда раҳбар кадрларнинг ахлоқ-одоб қоидалари ва уларга қўйиладиган талаблар;

- Бошқарувни таъминловчи асосий кўникмалар ва бошқалар.

Лекин, қўлланма матни тушунарсиз, ўзаро боғлиқлик кам, мураккаб ибораларга тўла, ўқишга ноқулай тилда, камига суви кўп эди. Бир сўз билан “сафсата”.

Мисол учун: “Ҳар қандай мақсаднинг самарадорлиги эришилган натижага тўғри баҳо берилишига ва уни рағбатлантириш даражасига боғлиқ. Агар эришилган натижага адолат юзасидан баҳо бериш ва уни тегишли равишда рағбатлантириш одат тусига кирган бўлса, у ҳолда бу корхона ўрнатилган бошқариш усули равнақ топиб бораверади”.

Бирор нарсани тушиндингизми? Биз ҳам тушунмадик. Қўлланмани тўлиқ ўқишга асабимиз чидамади. Агар бу матнни ҳар икки сўзда “ылаб” турадиган домла ўқиса, маънодан мисқол ҳам қолмайди.

Бу икки гапни оддийгина қилиб: Мақсаднинг самарадорлиги рағбатлантиришга боғлиқ. Шунда, корхона ривожланади, деб ёзса бўларди.

Қўлланмада сийқаси чиққан Дейл Карнегининг юз йил олдинги китобларидан фойдаланишар экан. Тайм менежмент қўлланмасини таржимон алкагол тасирида ўгирган бўлса керак.

Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиалида (катта эҳтимол билан бош академияда ҳам) давлатимз келажагини бошқарувчи кадрларга шундай дарслар ўтиласа, демак, яқин орада ривожланган давлатлар қаторига кирмаймиз. Ва бу қўлланмалардан дарс олган раҳбарлар “қовун туширишдан” бошқасига ярамайди.

Биз Давлат бошқаруви академияси раҳбарятига, шунингдек барча қизиқувчиларга бошқарув ҳақидаги самарали китоблар ва қўлланмалар борлигини эслатиб қўймоқчимиз (интернетдан топиш қулай бўлиши учун китоб номлари рус тилида ёзмоқда):

1. Концепция Общественной Безопасности. Достаточно общая теория управления. Санкт-Петербург 2003 г.

2. Ицхак Адизес - Идеальный руководитель.

3. Радислав Гандапас - Камасутра для оратора.

4. Ларри Кинг - Как разговаривать с кем угодно, когда угодно и где угодно.

5. Дэвид Аллен - Как привести дела в порядок.

6. Теплов Б.М. - Психология. Учебник для средней школы. 1953 г.

7. Виноградов, Кузмин - Логика. Учебник для средней школы. 1954 г.

8. Сергей Смирнов. Манипуляция сознанием.

9. Ефимов В.А. - Глобальное управление и человек.

10. Антон Макаренко - Педагогическая поэма.

Умид қиламизки ушбу китобларни ўқиган бошқарувчилар (бошқарувга қизиқувчилар) Давлат бошқаруви академиясида фақат сертификат учун боришади. Қовунлар мавсуми эса якунига етади.

Муаллиф: оддий одам

Ҳаволалар:

1. https://qalampir.uz/uz/news/kadr-yuk-izlamayapmiz-emas-topolmayapmiz-prezident-13166