Найти в Дзене

Ёлғон хабарларни аниқлаш шпаргалкаси

Интернетни титкилаб ўтириб баъзан ақилни шошириб қўядиган хабарларга дуч келасиз: ҳавфли кассаликлар тарқалиши, мудҳиш жиноятлар, табиий офатлар, террорчилик ҳуружлари, диний янгиликлар, ёки машҳур одамнинг бевақт ҳаётдан кўз юмгани. Шунда, “ростмикан?” деган савол сизни қийнашни бошлайди. Хабарнинг манбасини аниқламасдан бошқаларга тарқатишга шошиласиз. Вақт ўтиб хабар ёлғонлиги исботланади. Бироқ, тарқатган ёлғон хабарингизни учун узур сўраш тугул, хабарни ўчиришга ҳам харакат қилмайсиз. Бир қарашди оддий, ҳеч нарсани халқ қилмайдиган хабарингиз одамларнинг руҳиятга салбий тасир қилиб, жамиятда норозилик кайфиятларини уйғотиши, ҳукуматга ишончсизликни келтириб чиқариши мумкин. Хабар ёки янгилик ўқиганингизда: сизни кучли ҳаяжонланишга мажбурласа, қўрқув, норозилик, кимнидур химоя қилиш, ёки жаҳл билан ҳужумга мажбурласа, кучли туйғулар сизни қуршаб олса, биринчи навбатда ўзингизни босиб олинг. Чуқур нафас олиб, эътибор билан яна бир бор хабарни қайта ўқинг. Хабарга фикр ёзмасда

Интернетни титкилаб ўтириб баъзан ақилни шошириб қўядиган хабарларга дуч келасиз: ҳавфли кассаликлар тарқалиши, мудҳиш жиноятлар, табиий офатлар, террорчилик ҳуружлари, диний янгиликлар, ёки машҳур одамнинг бевақт ҳаётдан кўз юмгани. Шунда, “ростмикан?” деган савол сизни қийнашни бошлайди. Хабарнинг манбасини аниқламасдан бошқаларга тарқатишга шошиласиз.

Вақт ўтиб хабар ёлғонлиги исботланади. Бироқ, тарқатган ёлғон хабарингизни учун узур сўраш тугул, хабарни ўчиришга ҳам харакат қилмайсиз. Бир қарашди оддий, ҳеч нарсани халқ қилмайдиган хабарингиз одамларнинг руҳиятга салбий тасир қилиб, жамиятда норозилик кайфиятларини уйғотиши, ҳукуматга ишончсизликни келтириб чиқариши мумкин.

Хабар ёки янгилик ўқиганингизда: сизни кучли ҳаяжонланишга мажбурласа, қўрқув, норозилик, кимнидур химоя қилиш, ёки жаҳл билан ҳужумга мажбурласа, кучли туйғулар сизни қуршаб олса, биринчи навбатда ўзингизни босиб олинг. Чуқур нафас олиб, эътибор билан яна бир бор хабарни қайта ўқинг. Хабарга фикр ёзмасдан, репост қилмасдан, лайк босмасдан барчасини танқидий, ақл билан ўйлаб кўриб, харакат қилинг.

2020 йил январ ойида ижтимоий тармоқларда номаълум киши томонидан Жиззах вилоятида 20 та одам коронавирус билан оғригани, ҳақида хабар тарқалганди:

«Ҳаммага салом. Жиззахда Хитойда чиққан янги короновирусдан ўлган одамлар бор. Областной больницада 20тадан ортиқ одам шу симптомларда ётибди. Эҳтиёт бўлинглар. Сир тутишяпти ҳозир. «Кўк бозор»ни ҳам бежизга ёпмаган.

Болаларингизга маска тутишни айтинглар, қўлларини совунлаб ювиб юрсин. Мактабда қўлини оғзига, бурнига, кўзига теккизмасин. Кўчадан ҳеч нарса сотиб олиб емасин. Ўғил болалар қўлини қўлига бериб саломлашмасин.

Симптомлари: нафас олиш қийинлашиши, йўтал, баланд температура.

Обл.больницада ишлайдиган одамдан олинган информация.

Бизда, Жиззахда хабаринглар бўлса хитойликлар кўп, «промзона»да ишлашади»

Кейинчалик ушбу ҳабар ёлғонлиги исботланди. Аммо, фуқороларимиз онгига эмоциялар, оналик инстинкти, кассалланиш қўрқуви билан ўрнашиб олиб, хабарни тарқатганларни правакаторларнинг қуролига айлантириб улгурганди.

Бундай ноқулай аҳволга тушмаслик учун, эътиборингизга хабарнинг ёлғонлигини аниқлайдиган шаргалкани тақдим қиламиз.

1. Хабар туйғуларингизни жумбушга келтирса: хабар ёлғонлиги – 30%га ошади.

2. Хабар тарқатувчининг номаълумлиги: хабар ёлғонлиги – 30%га ошади.

3. Аниқ жойга ёки фамилияга боғлиқ бўлмаса: хабар ёлғонлиги – 10%га ошади.

4. Вақт ўтиб воқеа ривожланмаса: хабар ёлғонлиги – 10%га ошади.

5. Хабарлар бир хилда (имло хатоларигача) нусхаланса: хабар ёлғонлиги – 10%га ошади.

6. “Сир тутилмоқда” ёзуви ёки белгиси бўлса: хабар ёлғонлиги – 9%га ошади.

Қуйидаги хабар мисолида бошқа ёлғон хабарларни аниқлаш усулларини кўриб чиқамиз.

Эсингизда бўлса, “Онамнинг жанозаларига бораётганимда машинам бузилиб, Қамчиқ довонида қолиб кетдим. Менга ёрдамингиз керак” мазмунида хабарлар тарқаган эди.

Ушбу хабарлар:

1. Туйғуларингизни жумбушга келтиради +30%

2. Тарқатувчи номаълум +30%

3. Вақт ўтиб воқеа ривожланмади +10%

4. Барча хабарлар бир хил кўринишда эди +10%

Умумий хисобда 80% ёлғон хабар. Тўлиқ ёлғон бўлишу учун воқеа жойи номаълумлиги ҳамда сир тутиляпти ёзувлари етишмаяпти.

Бундай аҳмоқона ёлғон хабарларга деярли хар куни дуч келамиз. Маслаҳатимиз, иложи борича бундай хабарларни тарқатманг ўзингизни ва яқинларингизни асабларини асранг!

Муаллиф: оддий одам

Ҳаволалар:

https://zamin.uz/jamiyat/66195-jizzahda-koronavirusga-chalinganlar-borligi-haqida-habar-tarqaldi.html

https://qwert.uz/2019/12/09/onamning-janozalariga-borayotganimda-mashinam-buzilib-qamchiq-dovonida-qolib-ketdim-menga-yordamingiz-kerak-iibb-yangicha-firibgarlikdan-ogohlantirdi