Таълим тизими узоқ йиллардан буён оғир дард билан оғриб келмоқда. Ҳар йили вазирлик давлат бюджетидан пул олиб, уни қиммат дорилар билан даволашга уринади. Сўнги йилларда чет эл тажрибаси баҳонаси билан, “инновация”, “ахборот тизимлар”, “компьютерлаштириш”, “рақамли технологиялар” номли аччиқ дорилар бермоқда. Тизим эса кўз ўнгимизда сўлиб боряпти. Совет иттифоқи даврида шакилланган иммунитетни туби кўриниб қолди. Шифокорлар: беморнинг ахволи оғир, соғайишига умид йўқ, қўлимиздан келганини - соғ тана аъзоларини чет давлатларига донарликка юборамиз, дейишмоқда. “Халқ” таълими вазири эса бечора тизимни касал ахволида совуққа чиқариб, пул топишга ундамоқда. Масулларга табиий савол билан мурожат қилмоқчимиз: сизлар таълимига дўстмисиз, ёки халқ душманимисиз? Нега, биринчи синфга билим оламан, деб чақнаб келган болалар, иккинчи синфдаёқ мактабдан қамоқхонадай қўрқишяпти? Нега, болалар ўқиш ўрнига, ёлғон гапиришга ўрганишмоқда? Нега ўқувчилар, сўнги қўнғироқдан кейин мактабда олган билимл