Гобсек. Онере де Балзакнинг ҳудди шу ном билан аталувчи асариннг бош қаҳрамони Жан Эстер ван Гобсек. Гобсек билан асар аввалида танишган ўқувчи Гобсек тимсолида жуда ҳасис ва инсонийликдан йироқ бир ҳудбин олтинпарастни кўради. Зеро, бу қаҳрамоннинг “Дунёда бахт-саодатдан ҳам ишончли, кетидан қувса арзийдиган фақат бир нарса бор. Бу... олтин. Инсоннинг барча кучи олтинда мужассамлашган” каби сўзлари ўқувчига уни шундай ўйлаш учун асос бўлаолади. Бироқ инсоннинг биргина сўзига асосланиб унга таъриф бераолмаймиз. Ҳўш, Гобсек тамомила инсонийликдан йироқми? Йўқ. Дунёда бундай инсоннинг ўзи йўқ. Инсон бу дунёга гард-ғуборсиз келади. Ҳаёт синовлари ва ташқи муҳит инсонни тарбиялайди. Натижада кимдир бу театр дунёда ёвуз, амалпараст, олижаноб ва риёкор рўлларини ижро этади. Аммо ёвузлик ин қурган қалбларнинг бир бурчида ёруғлик шула таратиб туриши таъбий. Жан Эстер ван Гобсек ҳам ашаддий олтинпараст бўлсада биз уни инсофсизликда айблай олмаймиз. У инсонларга қалб билан
Ақл ва қалб фалсафаси ёҳуд О. Балзакнинг "Гобсек" кўзгуси
24 августа 201924 авг 2019
25
2 мин
