Найти тему
Муҳрим блоги

Қўрқоқларга хос қасос ҳақида

Очиғини айтганда, кеча Исмоил Жўрабеков очиқчасига ўтириб қўйди. Шу қадарки, энди «мафкура хоним» Раъно Абдуллаева энди хотиржам нафас олса арзийди (лекин бу чол-кампирлардан ортиқ нима ҳам кутасан?!).

Фото: Associated Press
Фото: Associated Press

Шу муносабат билан «Меҳрибон пиарчи» иккиюзламачи собиқ сиёсий арбобларга аталган яхши нарса ёзибди:

«Сўнгги икки йилдан бери сиёсий элита орасида эски ҳокимиятни, аниқроқ айтганда марҳум биринчи президентни бадном қилиш урфга кирди. Айниқса Ислом Каримовнинг жамоасида бўлган ва унинг ўзи томонидан ҳокимиятдан четлатилган собиқ сиёсий арбоблар алоҳида жонбозлик кўрсатишмоқда. Катта эҳтимол билан, бу айнан ҳокимиятдан четлатганлик учун қасос бўлса керак.
Лекин бу инсофсиз, қўрқоқларга хос қасос. Эҳтимол президент сизни Меҳнат кодексига зид равишда ёки бошқа бир сабаб билан ҳайдагандир, лекин фақат шу ҳолат ҳақида гапириш адолатдан бўларди. Ўзингиз садоқат ва ишонч билан хизмат қилганингиз ва, имкон бўлса, умрбод хизмат қилишни хоҳлаганингиз (ростдан ҳам-да) Ислом Каримовнинг бутун сиёсатини қоралаш — бу инсонийликдан эмас.
Биринчи президент ҳам ўзига яраша характер, қарашлар, фикрлашга эга, кучли ва кучсиз томонлари бўлган бир инсон эди. Ҳа, у хатоларга йўл қўйган, лекин кўплаб яхши ишлар ҳам қилган, қилиши керак бўлган баъзи ишларни эса қилмаган. Бироқ у ҳаётлигида сиз латтадек жим ўтирган эдингиз, энди бўлса ўзингиз каби ундан дарғазаб, норози журналистларнинг кўмаги билан Каримов қаерда ва қачон ноҳақ бўлгани ҳақида фикр юритишга қарор қилиб қолдингиз. Биринчи президент қачондир ноҳақ бўлган бўлса ҳам, сиз каби иккиюзламачи мунофиқларни ўз жамоасига олганида ноҳақ бўлган.
Олий давлат мансабига тайинлов ва кейинги сиёсий фаолият — бу тайинловчи томоннинг сиёсатига розиликни билдирувчи унсиз келишувдир. Сиз ўз вақтида бизни бошқаргансиз, бизнинг ҳисобимиздан маълум афзалликлардан фойдалангансиз, биз учун қарорлар қабул қилгансиз, энди буларнинг бари нотўғри бўлган, деяпсизми? Балки бунда сизнинг ҳам хатоингиз бўлгандир?
Яна бир гап. Ҳокимиятнинг бир қўлдан иккинчи қўлга ўтиши билан бир қаторда эски ҳокимиятни бадном қиладиганларнинг сўзлари ва ишларида ҳам номларнинг хос алмашинуви кузатилади. Шароф Рашидовнинг ўлимидан сўнг уни бадном қилганлар энди Ислом Каримовга нисбатан шундай қилишяпти».

PS. Телеграмдаги канал — @muhrim.