Найти в Дзене
Муҳрим блоги

«Ўзбекистон почтаси» ҳақида

Ёзишларича, «Ўзбекистон почтаси» 2018 йилни бир неча ўн миллиард сўмлик зарар билан якунлагани унчалик ҳам Биргер билан боғлиқ эмас. Чунки АКТда раҳбарият алмашиши билан у нафақат ишга, балки Ўзбекистонга ҳам келмай қўйган экан. Бу гапни бошқалар ҳам тасдиқлаяпти — АКТ раҳбариятидан НАПУ (Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги) кадрлари олиб ташланиб, ўрнига яна «эски гвардия» қайтарилгач, Биргернинг инқилобий лойиҳаларини амалга ошириш йўққа чиққанмиш. Ғаройиб. Бир компаниянинг легионер раҳбари ойлаб ишга келмасмишу, лекин зарарга ҳам алоқаси бўлмасмиш. НАПУчиларни ишдан олиб, ўрнига «эски гвардия» қайтарилиши нотўғри экану, лекин бу ҳақда фақат «Биргер бўмапти» деганингдан кейин гапириб қолишармиш. Бўмапти. Тўғри, «Ўзбекистон почтаси» мамлакатдаги энг зўр компания эмасди, лекин Биргернинг шу лавозимга лойиқлиги бошидан шубҳали эди. Уни олиб келган вазир каби. Ва миллиард-миллиардлик зарар айнан у директор бўлган вақтда кузатилгани — миш-миш эмас, факт. Кейин, гап Биргернинг ўзида ҳам эмас

Ёзишларича, «Ўзбекистон почтаси» 2018 йилни бир неча ўн миллиард сўмлик зарар билан якунлагани унчалик ҳам Биргер билан боғлиқ эмас. Чунки АКТда раҳбарият алмашиши билан у нафақат ишга, балки Ўзбекистонга ҳам келмай қўйган экан.

Бу гапни бошқалар ҳам тасдиқлаяпти — АКТ раҳбариятидан НАПУ (Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги) кадрлари олиб ташланиб, ўрнига яна «эски гвардия» қайтарилгач, Биргернинг инқилобий лойиҳаларини амалга ошириш йўққа чиққанмиш.

Ғаройиб. Бир компаниянинг легионер раҳбари ойлаб ишга келмасмишу, лекин зарарга ҳам алоқаси бўлмасмиш. НАПУчиларни ишдан олиб, ўрнига «эски гвардия» қайтарилиши нотўғри экану, лекин бу ҳақда фақат «Биргер бўмапти» деганингдан кейин гапириб қолишармиш.

Евгений Биргер. Фото: «Газета.uz»
Евгений Биргер. Фото: «Газета.uz»

Бўмапти. Тўғри, «Ўзбекистон почтаси» мамлакатдаги энг зўр компания эмасди, лекин Биргернинг шу лавозимга лойиқлиги бошидан шубҳали эди. Уни олиб келган вазир каби. Ва миллиард-миллиардлик зарар айнан у директор бўлган вақтда кузатилгани — миш-миш эмас, факт.

Кейин, гап Биргернинг ўзида ҳам эмас — гап унга ўхшаган россиялик чаламенежерларга боғланиб, ишониб қолмаслик кераклиги ҳақида.