ЮНУС ЎҒУЗ ИЖОДИГА НАЗАР ЁҲУД "ОТАБЕКЛАР АВЛОДИ" асари “Роман изланишга имкон берувчи жанр”, - деган эди таниқли танқидчи Абдуғафур Расулов. Дарҳақиқат, тарих сардафтарларида, навқирон роман жанрида кўплаб буюк асарлар дунёга келди. “Меҳробдан чаён”, “Ўткан кунлар”, “Кеча ва кундуз”, “Қутлуғ қон”, “Лолазор”, “Отамдан қолган далалар”, “Бозор” ва бир қатор тарихий ва замонавий мавзудаги романлар шулар жумласидандир. Роман жанри ҳақида гапирар эканмиз, мазкур жанрни тарихнинг энг соф ва бадиий кўзгуси десак янглишмаймиз. Зеро, тарих ва роман бир бутундир. Тарихий сиймоларни бадиийлаштиришда етакчилик қилиб келаётган роман жанрида бугунга келиб жахон ва ўзбек адабиётида бир қатор асарлар яратилди. Озарбайжонлик ёзувчи Юнус Ўғузнинг Отабеклар сулоласининг ташкил топиши ҳақида ёритилган “Отабек Элденгиз” романи хам ана шундай шонли тарихнинг жонли кўринишидек романлар сирасидандир. Асарда Отабеклар сулоласининг тарихи билан бир қаторда, китобхон Элденгиз образи орқали