Американинг севимли ва таниқли адиби Жером Селенжер 1919-йил 1-январда туғилган. Жером Селенжер ҳақида унинг дўстлари ва ҳамкасблари Селенжерни одамови ва ҳилватнишин инсон эканлигини кўп бор таъкидлашади. Кенг давраларни, дабдабани ёқтирмайдиган ёзувчи ўзини доим ҳам ҳаммага танитавермаган. У ўз китобҳонлари билан фақат асарларидагина бирга учрашиши мумкин эди. Селенжер бошқа ёзувчилар каби китобларининг тақдимотини ўтказмас, ёзувчилар кечасида ҳам қатнашмас эди. У фақат ёлғиз бўлишни, хилватта ижод қилишни севар эди. “Фақат ва фақат ўзинг учун ёз. Асарингни чоп этишинг ҳам муҳим эмас, энг муҳими ёзиш. Фақат ўзинг учун ёз” деган фикр Жером Селенжерга тегишли.
Адибга чинакам шуҳрат олиб келган асар “Жавдарзор адоғидаги жар устида” романи бўлиб, мазкур роман ўз ҳаёт тажрибаси орқали катталар оламидаги ёлғончи ва мунофиқ дунёни англаган 17-ёшли жизакки ва ақилли Ҳолден Колфид томонидан ҳикоя қилинган улғайиш ҳақидаги романдир. Селенжер ўз қаҳрамонини, Ҳолдинни, тасвирлашда ўзидаги кўп сифатларини ва шаҳсий ҳаётидаги кўп воқеаларни қўшган. Унинг қаҳрамони Ҳолдин ота-онаси яшаган даврни инкор этади, мактабини ёмон кўрган қаҳрамон атрофидагиларнинг барчасидан нафратланган. Ёзувчи бу асари орқали бойлик, шон-шуҳрат ва мавқе қутқусига учраган Америка, ақлидан ва қабидан айрилган одамларнинг савдо марказига айланганини айтади. “Бу жамиятда сотилмай улғайиш мумкинми?” асар давомида Ҳолден айнан шу саволга жавоб аҳтаради.
Ҳолден ўзини минглаб болалар ўйнаб ёрадиган жавдарзорда деб тасаввур қилди ва уларни жарликка қулаб тушиб кетишдан сақлаб қолишни ҳоҳлайди. Хўш, бу қандай жарлик? Улғайиш жарлиги эмасми? Селенжернинг бу ниқобли замонага айтажак гаплари айнан шу асарда келтирилади.
Асар ҳақида кўп танқидчилар фақат ва фақат илиқ фикирларни ёзишган. Ҳатто айрим ёзувчи ва журналистлар асарни “Ўзига ҳос 1-роман” деб ҳам аташган. “Жавдарзор адоғидаги жар устида” романи барча даврларнинг энг яхши асари деб баҳоланган.