Прописка режими бекор қилиниши керак — буни муҳокама қиладиган, ўйлаб ўтирадиган жойи йўқ. «Пропискани очворсак, Тошкентга вилоятлардан одамлар ёпирилиб келади, Тошкентга бунга тайёр эмас, Тошкентда жиноятчилик даражаси ошиб кетади», дейдиган маҳдудларга бир сирни очишим мумкин: Тошкент ҳеч қачон тайёр бўлмаган, тайёр эмас, тайёр бўлмайди ҳам; Тошкентда ҳеч қачон жиноятчилик даражаси Ўзбекистоннинг бошқа бир ҳудудидаги кўрсаткичдан паст бўлмайди — унинг тақдири шу. Исталган тутуриқсиз баҳонангизга худди шунча асосли жавоб келтириш мумкин. Прописка режими — зарарли, прописка режими — шармандагарчилик. Уни бекор қилиш керак, уни йўқ қилиш керак.