Найти в Дзене
LifeHaq.uz

Омадли ва бой бўлишингизга ҳалақит қиладиган баҳоналар

Оглавление

Муваффақият сари йўл машаққатли бўлиши мумкин, аммо ҳеч уни ўрнингизга босиб ўтмайди. Ҳаётингиз учун фақат ўзингиз масъулдирсиз. Шунинг учун баҳоналар изламасдан ҳаракат қилинг.

Омадга эришишда сизга тўсқинлик қиладиган ягона одам, бу – ўзингиз. Жамият ҳам, давлат ҳам ва яна кимлардир ҳам эмас. Табиийки, айримларимизда, масалан бадавлат ота-онанинг фарзандида аввалданоқ имкониятлар кўпроқ бўлади. Бироқ, шунга қарамай ҳар бир инсон ўз мақсадига эришиши мумкин. Бунинг учун олға интилишга йўл бермай турган ҳаёлларни йўқотиш керак.

1. “Омадга эришиш учун олий маълумотли бўлишим керак”

Асло. Қимматли дипломлар фақатгина кунига 8 соат давомида кимгадир меҳнат қиладиган иш ҳақида орзу қилсангизгина керак бўлади. Агар ўз ишингизни очсангиз ўзингизга ўзингиз бошлиқ бўласиз.

Бизнесни олий маълумотсиз ҳам юритса бўлади. Facebook асосчиси Марк Цукербергни бир ёдга олинг. У энг машҳур ижтимоий тармоқни яратиш учун Гарвардни ташлаб кетган. Цукерберг қўлидан келадиган ва яхши кўрадиган иши билан шуғулланган ва бу унинг бойиб кетишига ёрдам берди. Университет автоматик тарзда ақллироқ бўлиб қолишингизга кафолат бермайди. Мустақил таълим ҳам кўпинча анча самаралироқ натижа кўрсатади.

2. “Вақтим йўқ”

-2

Одамлар кўпинча омадсизликларига айнан шуни баҳона қиладилар. Бутун дунёда ҳақиқатдан ҳам бир дақиқа бўлсада бўш вақти бўлмаган одам топилмаса керак. Компьютер ўйинларини ўйнаш ёки янгиликлар тасмасини кўриб чиқиш ўрнига севган машғулотингиз билан шуғулланинг. Бугунги хобби эртага муваффақиятли бизнесга айланиши мумкин. Тўғри, баъзан дангасалик устун келади.

Лекин, мақсад томон ҳар куни кичкина қадамлар билан бўлсада ҳаракат қилсангиз натижада қатъият учун мукофот оласиз.

3. “Энди жуда қарилик қиламан”

-3

Миянгиз ҳали ҳам ишлаб турибди. Ҳали ҳам вақтингиз бор. Тирик экансиз, истакларга эришиш мумкин. Ўқишнинг эрта-кечи йўқ. Ҳаттоки 20 ёш анча ортда қолган бўлса ҳам, бу қўл қовуштириб ўтиришга баҳона эмас.

4. “Бу жуда қийин. Нимадан бошлашни билмайман”

-4

Бошлаш ҳар доим қийин. Ташаббус кўрсатинг. Фойдали маълумот изламай туриб янги нарсани ўргана олмайсиз. Сизга керакли соҳани яхши биладиган мутахассислардан ёрдам сўранг.

Саёҳатда энг қийини, бу – уйдан чиқиш. Шунчаки бошланг. Кейин қўрқувларингизни табассум билан ёдга оласиз.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!