Найти тему
LifeHaq.uz

Ортиқча қизиқувчиларга мулойим жавоб қайтариш

Оглавление

Ёқимсиз саволга жавоб бермаслик учун қўполлик қилиш шарт эмас. Суҳбатдошга шахсий чегараларни бузишга йўл бермаган ҳолда, вазиятдан муносиб чиқиш мумкин.

Баъзан атрофдагилар одоб ҳақида унутиб, такаллуфсизлиги билан ҳайратга соладиган саволларни беришади. Уларга жавоб қайтаришга, тўғриси, мутлақо хоҳиш йўқ. Бунинг кераги ҳам йўқ, зеро жавоб бермасдан ноқулай вазиятдан чиқиб кетиш ва одоб доирасида қолишнинг кўплаб усуллари мавжуд.

Муросали (дипломатик) жавоблар

Баъзида номақбул саволлар мутлақо бегона одамлар томонидан берилсада, шунга қарамай муносабатларни бузиш шарт эмас. Шунингдек, уларнинг ортиқча қизиқишини қондириш ҳам ҳожат йўқ. Шунчаки мулойим, аммо қатъий оҳангда сизда бу мавзуни муҳокама қилиш истаги йўқлигини тушунтиришнинг ўз етарли. Жавоблар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Бу ҳақида гапиришни истамасдим.
  • Кечирасиз, аммо бу шахсий савол.
  • Фарқи йўқ. Вой, нима фарқи бор.
  • Буни узоқ тушунтириш керак.
  • Қийин савол. Унга бирдан жавоб бера олмайман.
  • Нега фақат мен ҳақимда гаплашяпмиз! Келинг, сиз ҳақингизда гаплашамиз.
  • Кечирасиз, буни сизга айтолмайман. Тушунасиз деган умиддаман.

Қисқагина “Тушунасиз деган умиддаман” ибораси мўъжизавий хусусиятга эга. Зеро, бу гап қаршингиздаги одамни у кўтарган мавзуни нега муҳокама қила олмаслигингизни биладиган даражада одобли ва мулойим деб ҳисоблашингиздан дарак беради.

Сўзларингизни табассум билан айтсангиз, улар янада дўстона мазмун касб этади.

Соддалик ўғирликдан ёмон

-2

Айримлар учун такаллуфсизлик бўлиб кўринган ҳолат, бошқалар учун уяладиган ери бўлмаган соғлом қизиқиш бўлиб туюлиши мумкин. Бундай одамлар саволлари кимнидир ҳафа қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайдилар. Улар самимий жавобни кутадилар ва гапни ўзгартиришга уринсангиз саволни яна қайтаришга тайёр турадилар. Бу ҳолатда шамалар ҳам ёрдам бермайди.

Масалан, ноқулай саволга нисбатан жавобан маъноли “Нега сўраяпсиз?” қабилида муносабат билдирган бўлсангиз, бу иш бермаслиги ва савол берган одам ортиқча нарса сўраганини тушунмаслигига тайёр туринг. Шунингдек, соддалиги одамни ҳайратга соладиган жавоб ҳам олишингиз мумкин: “Шунчаки қизиқдим”. Ана шундан кейин ҳам сиздан яна жавоб кутаверишади. Бундай вазиятда бу мавзуни муҳокама қилишни истамаслигингизни тўғри айтишингиз керак.

Бироқ, шунда ҳам мулоқот якун топмаслиги, чунки суҳбатдошингиз сиздан нега бу ҳақида гапиришни хоҳламаслигингизни сўраши мумкин. Агар вақтингиз ва сабрингиз бўлса, нима учун суҳбат мавзусини ноқулай ҳисоблашингизни тушунтиришингиз мумкин. Бунда содда ва тўғри жавоб бериш керак бўлади:

  • Чунки бу саволни фақат оила даврасида бегоналарсиз муҳокама қиламиз.
  • Чунки бу мавзу менга ёқимсиз.
  • Чунки бу шахсий масала ва фақат менга дахлдор.
  • Чунки бу ҳақида сўзламасликка ваъда берганман.
  • Чунки бундай нарсаларни ўртоқлашишни ёқтирмайман.
  • Чунки истамайман.

Бу гапларни сокин оҳангда, ҳаяжонланмасдан айтиш жуда муҳим. Суҳбатдошингизга душманларча муносабатда эмаслигингизни, аммо ўз сарҳадларингиз бузилишига йўл бермаслигингизни тушунтиринг.

Энг ёмони суҳбатдошингиз шунчаки қизиқувчан эмас, балки атайин сизни ноқулай вазиятга тушириш истагидаги одам бўлса. Бундай ҳолатда саволга жавоб бермаслигингизни ва бу мавзу муҳокама қилинмаслигини тўғридан-тўғри айтишдан бошқа чора қолмайди.

Юмор ноқулай вазиятни ўнглашга ёрдам беради

Такаллуфсиз саволга нисбатан илк муносабат – шок ва жаҳлдир. Бироқ, саволни берган одам эҳтимол сизни ранжитишни ёки жанжал чиқариш ниятида эмас, балки шунчаки ўйламасдан гапирган бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда доим тўғри тушунишимиз ва ҳафа бўлмаслигимизга ишончи комил бўлган дўстлар ва яқинларимиз шундай қиладилар. Бундай вазиятларда низога йўл қўймаслик учун ҳазил қилишга уриниб кўринг:

  • Бу нима, сўроқми? Адвокат талаб қиламан!
  • Ойлигим қанча? Наҳотки иш учун овқатдан бошқа нарса ҳам беришса?
  • Бу сир. Сен сир сақлай оласанми? Мен ҳам.
  • Сенга айтишим мумкин, аммо кейин сени ўлдиришимга тўғри келади.
  • Қачон турмуш қурасан? Бугун улгурмасам керагов. Балки эртагадир.

Шу тариқа, коптокни суҳбатдошингиз майдонига ташлайсиз. Энди у ҳазилингизга қандай муносабат билдиришни ўйласин.

Сўрадингизми? Жавоб берамиз!

Қанча ойлик оласан?

-3
  • Яшашим учун етарли.
  • Раҳмат, нолимайман.
  • Кўпроқ бўлса қанийди, ким ҳам буни хоҳламасди, тўғрими?

Қачон турмуш қурасизлар/фарзандли бўласизлар?

-4
  • Ҳар нарсанинг ўз вақти бор.
  • Масъулиятни ҳис қилишга тайёр бўлганимизда.
  • Вақти бўлган заҳотиёқ.

Сени нега ишдан бўшатишди?

  • Узун ҳикоя. Яхшиси ўз ишларингдан гапир.
  • Ээ, ҳаммаси жуда мураккаб, икир-чикирлар билан бошингни қотирмай.
  • Чунки ҳамма нарса ҳам қачондир тугайди ва ҳаёт давом этиш керак.

Ким биландир учрашяпсанми?

  • Ҳар куни! Мана бугун, масалан, сен билан учрашдик.
  • Ёлғизликдан нолимайман.
  • Кейинроқ қачондир айтиб берарман.

Мужмал жавоблар, ҳазиллар ва мулойим рад этишлардан ташқари яна бир вариант бор – ҳеч нарса демаслик. Шунчаки табассум қилиб савол ҳавода осилиб қолишига йўл бериш мумкин. Аксарият ҳолларда суҳбатдош ноқулайликни ҳис этиб, ўзи мавзуни ўзгартиришни истаб қолади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!