Бу маслаҳатлар суҳбатдошингизни яхшироқ тушунишда ва ҳаттоки унинг қарорларига таъсир кўрсатишда ёрдам беради.
- Кулаётган одамлар орасида ҳар ким беихтиёр яқинидаги одамга ёки ўзига ёқадиган одамга қарайди.
- Агар суҳбатдошингизнинг оёқ учлари сиздан бошқа томонга қаратилган бўлса, у суҳбатни тезроқ якунлашни истайди.
- Биринчи учрашувни мароқли ўтказган афзал, чунки танлаган ёрингиз сизни айнан шу ҳиссиёт билан уйғунликда тасаввур қилади.
- Суҳбатдошингиз кўз рангини эслаб қолишга ҳаракат қилинг. Давомий кўз алоқаси унинг сизга бўлган муносабатига ижобий таъсир кўрсатади.
- Агар ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракат қилсангиз, одамлар ортингиздан эргашишади ва сизга ёрдам беришади.
- Аввалроқ катта илтифотни рад этган одамлар айни дамда камроқ ёрдамни ҳам қабул қилишга мойил бўладилар.
- Бир одам билан учрашувдан ҳурсанд бўлсангиз, кейинги сафар шу одам сизни янада кўпроқ мамнуният билан кутиб олади. Айтганча, итлар доим бизга шундай муомала қиладилар.
- Сизни суҳбатдан ўтказаётган одамни эски дўстингиздек тасаввур қилинг. Шунда вазиятни назоратга олиб, ҳаяжонланишдан қутуласиз.
- Агар суҳбатдош саволингизга қисман жавоб бераётган бўлса, кўз алоқаси ва сукутни сақлаб туринг. У жавоби етарли бўлмаганини тушунади ва гапиришда давом этади.
Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!