Найти тему
LifeHaq.uz

Умуртқа чурраси нима сабабдан пайдо бўлади ва уни даволаш

Доимий ўтириб ишлаш ва ортиқча вазн хавфни оширади.

Кўпинча бу ҳолат сездирмасдан ривожланади. Агар баъзида белингизда жисмоний юкламаларда, йўталганда, аксирганда кучаядиган тушунарсиз ўтмас оғриқни ҳис қилсангиз, бу – ҳудди ўша умуртқалараро диск чурраси бўлиши мумкин.

Хусусан, аломатлар бошқача бўлиши, баъзида эса чурра радикулит ёки, ҳаттоки, инсульт каби жиддийроқ тус олмагунича умуман билинмаслиги мумкин.

Умуртқа чурраси нима

Ушбу касалликнинг расмий номланиши – умуртқалараро диск чурраси (умуртқалар орасидаги ясси ҳосила).

Қайишқоқ ва шаклини ўзгаритувчи дисклар умуртқанинг эгилишига имкон яратиб, унга тушадиган юкламани амортизация қилади. Бироқ, дискларни ўта пишиқ нарса деб бўлмайди.

Америкадаги Mayo Clinic тадқиқот маркази мутахассислари дискларнинг ҳар бирини ичига желе солинган кулчага таққослайдилар: зич пайларнинг фиброз ҳалқаси билан ўралган бмшоқ пульпозсимон ядро.

Олдинга оғирлик билан эгилганимизда умуртқалар сиқилади ва “желели кулчаларни” ортқа итариб чиқишга уринади. Аксарият ҳолларда умуртқалараро дисклар бундай юкламага дош беради.

Бироқ, пайлар ҳалқаси қандайдир сабабга кўра заифлашган бўлса, у йиртилиб кетиши мумкин ва бмшоқ ядро умуртқалар орасидаги жойидан ташқарига чиқиб қолади. Айнан шу вазият умуртқа чурраси деб номланади.

Умуртқа чуррасининг хавфи

-2
  1. Умуртқаларнинг ўзаро босими ошади. Бу тушунарли ҳолат, чунки уларнинг орасидаги қатлам ингичкалашган. Натижада, умуртқалар бир-бирига ишқаланади, оғриқ юзага келади, кейинчалик эса – турли хил яллиғланиш жараёнлари кузатилади.
  2. Чурра орқа мия асабларининг илдизчаларига босим ўтказади. Асаб илдизининг сиқилиши ҳам анча оғриқли ҳолат. Лекин, гап фақат оғриқда эмас: асаб толаларининг учига ўтказилган босим радикулит ва, ҳаттоки, фалажликка айланиши мумкин. Орқа мия асаблари оёқ-қўллар ва ички органларга сигнал юбориши инобатга олинса, қўллар, оёқлар, пешоб қопи, жигар, буйракларда оғриқлар юзага келиши мумкин.
  3. Чурра яқинида жойлашган қон томирларига босим ўтказади. Бунинг оқибатида органлар ва тўқималарнинг қон таъминоти бузилади. Кўпинча мия азият чекади.

Умуртқа чурраси қандай пайдо бўлади

-3

Фиброзсимон ҳалқанинг заифлашишига сабаб бўлувчи энг кенг тарқалган сабаблар қуйидагилардир:

  1. Сиз мунтазам равишда оғир юк кўтариб, белингиз ёки елкаларингизни зўриқтирасиз.
  2. Сиз йиқилгансиз ёки белингизга бошқа жароҳат етказилган.
  3. Сизда қоматни тик тутиш муаммолари мавжуд – сколиоз ёки букчайиб ўтириш одати.
  4. Кўп вақтингизни ўтирган ҳолатда ўтказасиз.
  5. Остеохондроздан азият чекасиз.
  6. Ортиқча вазнга эгасиз.
  7. Сиз доим етарлича ухламайсиз, натижада умуртқа кундузги зўриқишлардан тикланишга улгурмайди.

Умуртқа чуррасининг аломатлари

-4

Қайтариб ўтамиз, чурра турли аломатларга эга бўлиб, айрим ҳолларда улар мутлақо бўлмайди. Шунинг учун муаммони аниқлашнинг энг яхши усули – мунтазам равишда ортопед ёки терапевт кўригидан ўтиб туришдир. Табиийки, белингиз бераётган сигналларни ҳам эътиборсиз қолдирмаслик керак.

Умуртқалараро диск чурраси қуйидаги намоён бўлади:

  1. Вақти-вақти билан белда ёки умуртқанинг бўйин соҳасида пайдо бўладиган келиб чиқиши номаълум зирқирайдиган оғриқ.
  2. Кескин ҳаракатлар, масалан бурилиш ёки эгилишда кузатиладиган ўткир оғриқ.
  3. Бўкса ёки оёққа таъсир қиладиган бел оғриғи.
  4. Елка ёки қўлга таъсир қиладиган умуртқанинг бўйин соҳасидаги оғриқ.
  5. Оёқ бармоқлари ва/ёки човда тез-тез санчиш ва увушиш ҳолатлари.
  6. Сийдик-таносил тизими ишлашининг бузилиши: пешод тута олмаслик ёки кечикиши, қабзият, диарея, бавосил муаммолари.
  7. Мунтазам бош оғриқлари, бош айланиши.
  8. Аниқ сабабсиз артериал босимнинг кўтарилиши.

Агар сизда бу аломатларнинг биронтаси кузатилаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Шифокор жисмоний кўрик ўтказади, одатда шикоятларингиз ва кўрик ташхис қўйиш учун етарли. Баъзида рентген, КТ ёки МРТ талаб этилиши мумкин: бу текширувлар мутахассисга белдаги оғриқнинг бошқа сабабларини мустасно қилишга ва чурранинг аниқ жойлашувини билиш имконини беради.

Умуртқа чуррасини даволаш

-5

Кўпинча ўзингизни яхши ҳис қилиш учун атиги икки қадам босиш кифоя қилади.

1. Оғриқдан халос бўлиш

Таркибида ибупрофен ёки напроксен бўлган рецептсиз бериладиган оддий оғриқ қолдирувчи дорилар оғриқда яхши ёрдам беради. Шифокор дорининг зарур миқдорини ёзиб беради. Шунингдек, бу дорилар таъсир қилмаган тақдирда, шифокор янада кучлироқ воситаларни тавсия қилади.

Бундан ташқари, безгакка қарши воситалар ҳамда миорелаксантлар, яъни бел мушакларидаги зўриқишни енгишга ёрдам берадиган дорилар керак бўлиши мумкин.

2. Умуртқани эҳтиёт қилишни ўрганиш

Ҳудди ўша шифокор сизга даволовчи жисмоний машқлар, яъни умуртқани тутиб турувчи майда мушакларни мустаҳкамлаш учун мўлжалланган машғулотларни тайинлайди. Уларнинг ёрдамида белингиз зўриқишларни осонроқ кўтаради.

Шу билан бирга, даволовчи жисмоний машғулотлар чоғида сизга оғирликларни тўғри кўтаришни ҳамда умуртқани буриш ва эгиш каби кескин ҳаракатларнинг олдини олишни ўргатишади.

3. Жарроҳлик амалиётини ўтказиш

Жарроҳлик амалиёти фақат ўта оғир ҳолатларда белгиланади:

  • Агар оғриқ 6 ҳафта давомида тўхтамаса.
  • Агар чурра ривожланувчи парез (оёқларнинг кучсизлиги) ёки тос функцияларининг ишламаслиги (пешоб қопи ва ичакни назорат қила олмаслик) билан бирга кечга ҳолатда.

Кўпинча жарроҳлар шунчаки умуртқалараро дискнинг фақат бўртиб турган қисмини кесиб ташлайдилар. Бу асаб толаларига босимни кетказиш учун етарли. Камдан-кам ҳолатларда шикастланган диск бутунлай олиб ташланади.

Яна нималарни қўллаш мумкин

Соғлиқни тиклашга ёрдам бериши мумкин бўлган энг кенг тарқалган муқобил усулларни кўриб чиқинг. Бироқ, бу аниқ эмас.

-6
  • Акупунктура. Айрим тадқиқотларга кўра, игна санчиш ҳақиқатдан ҳам белдаги сурункали оғриқни енгиллаштириши мумкин. Лекин олимларнинг фикрича, бу мавзу устида яна кўп ишлаш зарур.
  • Хиропрактика (мануал даволаш). Маълумотларга кўра, умуртқа устида ўтказиладиган манипуляциялар камида бир ой давом этаётган бел оғриқларида самара беради. Бироқ мануал даволашнинг жиддий асорати ҳаттоки инсультга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
  • Уқалаш. Тўғри бажарилган уқалаш белдаги сурункали оғриқларни қисқа муддатга енгиллаштиради.
  • Йога. Жисмоний фаоллик, нафас олиш машқлари ва медитация бирикмаси ҳам айрим одамларга сурункали оғриқларни енгишда ёрдам беради.
Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!

С подпиской рекламы не будет

Подключите Дзен Про за 159 ₽ в месяц