Найти в Дзене
LifeHaq.uz

Ғаройиб Янги Йил совғалар жамланмаси!

Оглавление

Шарф, душ учун гель, чинни от ёки сурат каби совғани танлаш ва олишга оид оддий маслаҳатлар жонингизга тегдими?

LifeHaq.uz жамоаси ҳамкорларимиз Kidsit™ ва Lollipop™ билан биргаликда ҳаётингизни енгиллаштиришга қарор қилдик ва яқинларингизни қувонтириш учун бир қанча ноодатий ечимларни топдик. Ушбу жамланмада барчанинг дидига мос тушадиган совғани топасиз ва энг аҳамиятлиси – танлаган совғангизга Тошкентда буюртма беришингиз мумкин! Биз барча совғаларни ўз қўлларимиз билан, қалбимизнинг бир бўлагини бериб яратамиз 😊

Демак, бошладик:

1. Суратлар акс эттирилган арча шарлари.

Ушбу ўта нозик ва юракка яқин совға жуда яқин инсонлар билан бир қаторда жамоалар учун ҳам тўғри келади. Шарлар байрамона руҳда безатилган қутиларга жойланади ҳамда мандаринлар, арча ғуддалари ва новдалари, шунингдек Янги йил байрамига хос безаклар билан тўлдирилади. Бир томондан, Сизнинг суратингиз, бошқа томондан эса – яна бир сурат ёки фирма логотипи бўлиши мумкин. Совғанинг нархи 99 минг сўмдан бошланади, аммо буюртмангиз сони қанча кўп бўлса, шунча жозибали чегирмалар мавжуд!

2та шар - 99 000 сўм

6та шар - 249 000 сўм

9та шар - 399 000 сўм

12та шар - 559 000 сўм

Суратларингизни Телеграм орқали жўнатинг ва бир неча ичида ўзига хос тарзда безатилган, чиройли ўрамга эга тайёр совғага эга бўлинг.

2. Ҳомиладорлар учун ёстиқлар

-2

Барча аёллар кичкинтой дунёга келганидан сўнг уйқу учун ёстиқдан фойдаланишда давом этадилар, аммо бу ҳар доим ҳам қулай эмас. Биз ҳомиладорлар учун мўлжалланган махсус ёстиқни яратдик: бу бўлажак онага қулай ором олиш учун тақдим этишингиз мумкин бўлган энг яхши совға. Муҳими, ушбу ёстиқ кераксиз буюмга айланиб қолмайди, чунки ундан ҳам ҳомиладорлик даврида, ҳам ундан кейин фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, махсус аллергия чақирмайдиган тўлдирувчи материал ноқулайлик юзага келтирмайди, қулай ечиладиган ёстиқжилдлар эса ҳеч қандай муаммосиз ёстиқни кир ювиш машинасида ювиш имконини беради.

Ажойиб ранглардан иборат танлов таклиф этилади – ҳар қандай дид ва хоҳишга мос келадиган 20га яқин кўриниш.

Қуйида кўрсатилган каналларга киринг ва ўз танловингизни амалга оширинг.

Нархлар 249 минг сўмдан бошланади

3. Kidsit™ дан бола эмизиш учун ёстиқ

-3

Яқинда она бўлган ёки ушбу ҳаяжонли воқеага тайёрланаётган аёллар учун ажойиб совға 😊, чунки ушбу туҳфа болани эмизиш ва у билан вақт ўтказишга янада қулай ва ёқимлироқ тус беради. Сиз 6 ойгача болани ёстиқда эмизишингиз мумкин, 6 ойдан сўнг эса бола бировнинг ёрдамисиз ёстиқда ўзи ётиши мумкин.

Қуйида кўрсатилган каналларга киринг ва чиройли, ёқимтой принтли 20га яқин рангдаги ёстиқлардан бирини танланг. Қулай ечиладиган ёстиқжилдни кир ювиш машинасида ювиш мумкин.

Нархлар 199 минг сўмдан бошланади

4. Янги йил фотосессиясига сертификат

-4

Ўзбекистонда қор кам ёғади, аммо бу ҳолат шимол муҳитига ғарқ бўлишга ҳеч ҳам ҳалақит бера олмайди! Севган кишиларингизга бутун умр ёдда қоладиган ва биргаликда ўтказган вақтдан илиқ хотираларни эслатадиган эртакни совға қилинг. Бизнинг маҳоратли суратчимиз ўзининг севимли иши билан шуғулланиш билан бир қаторда, Сизнинг барча истакларингиз рўёбга чиқиши учун парвона бўлади. Ушбу ҳаволада қизиқарли ҳолатлар жамланмасини томоша қилинг ва қайси оила мазкур антиқа совғани олганини ёки совға қилганини билиб олинг.

Сертификатнинг бошланғич нархи: 499 минг сўмдан

5. Қўлда ясалган ноёб ўйинчоқлар

-5

Биз, яъни LifeHaq.uz жамоаси, одатда келгуси йилнинг рамзларидан иборат сувенирларни совға қилМАСликни маслаҳат берамиз, чунки бир неча йилдан сўнг улар ҳеч кимнинг ёдида қолмайди ва совғангиз чанг тўпловчига айланиб қолади. ЛЕКИН! Агар ушбу сувенир қўлда ясалган, либослари, акссесуарлари билан бирга сизнинг шахсий буюртмангиз асосида тайёрланган бўлса, уни бемалол ҳадя этишингиз мумкин. Зеро, яқин инсонингизнинг диди ва хоҳишларини сиз яхши биласиз ва бу ерда ўзингизга керагини топишингиз мумкин. Буюртмачиларнинг истакларидан келиб чиқиб, нархлар 99 минг сўмдан бошланади.

6. Қишки илиқлик

-6

Дераза ортида қиш ҳукмрон, демак – энг яқин ва севимли инсонлар учун иссиқ ва ёқимли совға ҳақида ўйлашнинг айни вақти. Буюртма асосида ўзига хос дизайнда тўқилган шапка совуқ ҳавода ўз эгасини иситади ва илиқ ҳиссиётларни уйғотади. Ушбу ҳаволада ҳам кичкинтойлар, ҳам катталар учун исталган дид, ўлчам ва безакдаги совғани топишингиз мумкин! Биз билан боғланинг ва биз Сизга керагини тўқиб берамиз!

7. Қизлар учун қўғирчоқлар уйи ёки ўғил болалар учун автотураргоҳлар

-7

Барбилар учун ясалган уч қаватли “PINK HOUSE” мажмуаси яшаш учун тайёр. Бизнинг турар жойимизни харид қилиш орқали совғага ошхона билан бирга мебель ҳам оласиз! Киринг ва яшайверинг, барча қулайлирлар муҳайё. Ўғил болалар учун тайёрланган махсус кўп қаватли автотураргоҳлар автомобиль оламининг ҳақиқий муҳитини яратади. Энг муҳими, ушбу автотураргоҳлар ва уйлар, саройлар шахсий буюртма, дизайн ва лойиҳа асосида ишланади. Совға танлаш учун бу ерга киринг ва ўзингизга ёққанини маълум қилинг 😊 Қатъий белгиланнан нарх мавжуд эмас, аммо ишонинг, ҳамкорларимиз ҳамёнбоп нархлар асосида энг мақбул ечимни танлашга ҳаракат қиладилар.

8. Буюртмага “ҳайвончалар”

-8

Kidsit™ томонидан таклиф этилаётган ажойиб ҳайвончаларни кўчада айлантириш ва овқатлантириш шарт эмас. Улар болалар хонаси дизайнини тўлдиради. Шунингдек, бегемот Гиппо, шохбурун Тринки ва фил Вико шаклидаги болалар учун мўлжалланган каркассиз курсилар фарзандларингизнинг энг яхши дўстларига айланади. Бироқ, кичикрой ҳажмдаги дўстни истасангиз, ушбу ҳайвончаларнинг кичрайтирилган нусхаларини кўриб чиқинг. Кўп сонли таклифлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

Нархлар 59 минг сўмдан 99 минг сўмгача

9. Китоблар

-9

Шубҳасиз, китоб қадим-қадимдан энг яхши совға ҳисобланади. Янги йил арафасида эса бу ердан ҳар қандай бола учун мос келадиган исталган жанрдаги қизиқарли китобларни топишингиз мумкин.

10. Моҳир рассом

-10

Ғаройиблиги билан ҳайратлантирувчи ушбу совға оилангизнинг ҳеч бир аъзоси эътиборидан четда қолмайди! Шунингдек, мазкур дурдонани яратиш устида бутун оилангиз билан жуда қадрли вақт ўтказасиз. Шахсий тажрибада синалган!

Сизга керак бўлган нарсалар – холст, бўёқлар, ром ва барча оила аъзоларингизнинг кафтларидир. Тасаввурни бироз кенгайтирсангиз, меҳмонхона деворидаги гулқоғозларни ҳам бепул янгилашингиз мумкин J Буларнинг барини исталган канцелярия дўконидан харид қилиш мумкин.

11. Инстакс – суратни бир лаҳзада чиқаринг!

-11

Сиз бахтиёр лаҳзаларни ёдда сақлаб қолишни яхши кўрасиз, телефонингиз суратларга тўлиб кетгану, аммо уларни босиб чиқартириш ва музлатгичга ёпиштиришга вақтингиз йўқми? Инстакс билан суратга олинг ва ҳақиқий завқланишни ҳис этинг! Зеро, чиндан такрорланмас ҳислар кафолатланади. Сиз бирон лаҳза хотирага айланмасидан унинг аҳамиятини тушунмайсиз! Баъзан атиги битта кадр лаҳза ҳақида мингта сўздан ортиқ ҳикоя қилиши мумкин. Сизга қадрли барча хортираларни сақлаб қолишга ёрдам берадиган совғани бу ердан топишингиз мумкин.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!