Янги Йилда яқинларимизга энг яхши совғалар танлашга оид шарҳимизни давом эттирамиз!
Кўпинча оталардан Янги Йилда уларга ҳеч қандай совға керак эмаслигини эшитамиз, аммо барибир бироз ҳаракат қилиб, Янги Йилда дадангиз учун ҳеч бўлмаганда оддийроқ совға олинг: у албатта кўрсатган эътиборингиздан қувонади.
Севимли ота учун Янги Йил совғаси сифатида қизиқарли ва ўзига хос нимани ўйлаб топиш мумкин?
Янги Йил совғаси танловини охирги дақиқага қолдирмасликни маслаҳат берамиз. Шошилинчда қандайдир кераксиз матоҳни оласиз ва совға на сизга ва на уни олувчига қувонч келтирмайди.
1. Унинг зарарли одатлари учун қуйидагилар тўғри келади:
- қимматли сигаралар қутиси, сифатли ёндиргич – чекадиган дада учун ажойиб танлов;
агар ота эксклюзив ичимликлар ҳаваскори бўлса – қимматли, сифатли коньяк бутилкаси, шунингдек рюмкалар ёки бокаллар тўплами тўғри келади.
2. Стол ўйинлари – нарда, шахмат, шашка.
3. Дадалар учун ҳам уларни қиш тунларида иситадиган адёл олиш мумкин. Ёхуд шарф ва қўлқоплар танланг ёки тўқинг (кимдандир тўқиб беришни илтимос қилинг).
4. Эксклюзив рамкада оилавий сурат. Шунингдек, ўз қўлингиз билан оилавий суратлардан фотоальбом ясашингиз мумкин. Ишонинг, бундай совға унинг эътиборини қозонади.
5. Агар дадангиз тоғга чиқишни, балиқ овлашни, саёҳатга боришни яхши кўрса, унга қуйидагиларни совға қилиш мумкин:
- сафар тўплами – термос, стаканлар, портатив мангал, фляга, сихлар. Тўпламда турли буюмлар бўлиши мумкин;
- яхши, сифатли пичоқ.
6. Агар бобонгиз автомобиль бошқарса, унга қуйидаги совғалар мос келади:
- машина салони учун қопламалар;
- қуёшдан ва ёмон об-ҳавода ҳимоя қиладиган қопламалар;
- видеорегистратор
- термокружка – қулай нарса, ичимлик узоқ вақт иссиқ бўлиб қолади ва тўкилиб кетмайди;
- қайта тўлдириш мумкин бўлган замонавий ҳаво тозалагич;
- фараларга қарши кўзойнак ва кўзойнак учун ғилоф;
- багаждаги ҳамма нарса тартибли тахланган бўлиши учун махсус токчалар;
- портатив авточангютгич – бу буюм ҳаммага зарур;
- портатив стартер.
7. Сув учун сифатли фильтр – бу шунчаки эътибор белгиси эмас, балки саломатлик ҳақида қайғуришдир. Масалан, Аквафор портатив чойнак-фильтри – мукаммал вариант.
8. Тебранма курси – ишонинг, бундай совға энг севимли дам олиш жойига айланади.
9. Лампа ёки торшер – ажойиб совға ва хона безаги учун мос буюм. Ёритиш мосламаси қаерда туришини ўйлаб кўринг ва ранги ҳамда услубга мос моделни танланг.
10. Бобонгиз фаол ва ғайратга тўла инсонми? У ҳолда унга бассейн ёки фитнес-марказга абонемент совға қилинг.
11. Агар бобонгиз ўқишни яхши кўрса, унга китоблар туркумини ёки китоб дўконига сертификат совға қилинг.
12. Деворга осиладиган ёки электрон соат.
13. Отангиз вақти-вақти билан сауна (хаммом)га борадиган одам бўлса, ҳамёнбоп совға сифатида хаммом жиҳозларини олишингиз мумкин.
14. Асбоблар тўплами – бундай совға ҳаммага, ҳаттоки 5та шундай тўплами бор эркакка ҳам ёқади.
15. Қаҳва майдалагич, қаҳва қайнатгич, сифатли қаҳва – қаҳва шайдоси бўлган ота учун ёқимли Янги Йил сюрпризи бўлади.
16. Powerbank – доим керак бўлади.
17. Телефонлар учун қувватловчи мослама.
Унутманг!
Ҳеч қандай, ҳаттоки энг қимматли совға ҳам, кўрсатилган эътибор ва ижобий ҳиссиётларга тенг келолмайди. Яхши гапларингизни аяманг, яқинларингизга уларни қанчалик қадрлашингизни айтинг ва иложи борича кўпроқ бирга вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.
Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!