Найти тему
LifeHaq.uz

50та ажойиб совға – Янги Йилда ака-укангиз ёки дўстингиз учун!

Оглавление

Ака ёки ука, бу – абадий дўстлик ва таянч дегани. Акангиз ёки укангиз борлиги қандай яхши. Янги Йил эса унга қувонч, ҳурсандчилик ва яхши кайфият тақдим этиш учун ажойиб сабабдир.

Эҳтимол, бу одамни сиз каби яхшироқ биладиган бошқа инсон, ҳатто ота-она ҳам йўқдир. Сизга унинг энг муҳим сирлари, орзулари ва умидлари маълум. Мукаммал совғани танлашда айнан шу маълумотга таяниш керак.

Янги Йилда ака ёки укага (5-10 ёш) нима совға қилиш мумкин?

Бундай ёшда болалар совғаларга ўта талабчан бўлмайдилар ва катта одам томонидан кўрсатилган ҳар қандай эътиборга ҳурсанд бўладилар. Совға унинг севимли машинаси модели ёки шунчаки мазали ширинлик бўлиши мумкин. Боланинг қизиқишлари ва ёш имкониятларини инобатга олинг. Қуйида бир нечта фойдали маслаҳат келтирамиз:

  1. Конструктор. Ўйинни танлашда у мўлжалланган ёшга ва материаллар сифатига эътибор қаратинг. Ўғил бола учун қуйидагича тўпламлардан бирини олиш мумкин: пластмассадан ишланган майда деталли, катта деталли, ёпишқоқ-конструктор, ёғочли, металли, магнитли, касблар ёки ҳайвонлар кўрсатилган тўпламлар.
  2. Китоб. Бундай совға атрофдаги оламни ўрганаётган бола учун доим долзарб бўлиб қолади. Ҳар бир ўғил боланинг ўз кутубхонаси бўлади ва уни ранг-баранг расмларга тўла китоб билан тўлдириш ажойиб ғоя.
  3. Мавзуга доир канцелярия тўпламлари. Севимли мультфильм қаҳрамонлари тасвирланган дафтарлар ва ручкалар кичкинтойни қувонтиришидан ташқари, фойда ҳам келтиради.
  4. Умумий суратлардан иборат фотоальбом. Бола бундай эътибор белгисини ҳам юқори баҳолайди. Хусусан, альбомга кулгили кадрларни қўшиб, уни бирон мавзуга бағишлашингиз мумкин.
  5. Видеотабрик. Бу босма фотосуратларнинг ўрнини босувчи муносиб совға. Қорбобо ва Қорқиз номидан манзилли табрик ёзилган видео болани эртакка етаклайди ва унутилмас ҳиссиётларни тақдим этади.
  6. Чана. Албатта, сўнгги йилларда Ўзбекистонда қорсиз қиш фасли кузатилмоқда, аммо болалар транспортида қишки сайрлардан қувноқроқ нарса борми?
  7. Болалар учун аттракционлар ҳиёбонига ташриф. Одатий Янги Йил совғаларига хилма-хиллик бағишлашни истаганлар учун яхши вариант.

Сиз чиройли ўрам ва совғани топшириш чоғида эртакнамо муҳитни таъминлай олсангиз, ушбу сюрпризларнинг барчаси янада яхшироқ қабул қилинади.

Янги Йилда ака ёки укага (10-15 ёш) нима совға қилиш мумкин?

Ака ёки укага Янги Йил совғасини танлашда фақат шахсий дидга таяниш тўғри эмас, чунки ўсмирларнинг афзалликлари ва қизиқишлари анча ўзига хос бўлади. Кўпинча бизга фойдали бўлиб кўринган буюмлар қариндошимиз учун мутлақо бефойда бўлиб туюлиши мумкин.

Шунингдек, совғани танлашда йигитчанинг характерига асосланиш кераклигини унутмаслик зарур, зеро асосий мақсад – яхши кайфиятни яратишдир. Бизнинг маслаҳатларимиз керакли йўналишда излашга ёрдам беради:

  1. Ақлли соат. Бунда смс қабул қилиш, пульсни ўлчаш, босилган қадамларни ҳисоблаш, будильник каби қўшимча функцияларга эга ёшларбоп моделни танланг.
  2. Гаджет ёки замонавий аксессуар. Ёшлар замонавий гаджетларни яхши кўрадилар, шу боис қулоқчинлар, симсиз қувватлаш мосламаси, спорт билан шуғулланиш учун ихчам плеер сингари совға билан адашмайсиз.
  3. Портатив колонка. Бундай совғани танлашда қуйидаги хусусиятлар мавжудлигига эътибор беринг: турли ташувчи мосламалардаги аудиоматериалларни эшитиш имкони, намликдан ҳимояланганлик, ўрнатилган чироқ ва фонарча.
  4. Спорт жиҳозлари. Бунда футбол ёки баскетбол тўпи, спорт сумкаси, оғирлик тошлари, эспандер, сузиш жиҳозлари (кўзойнак, шиппак) каби вариантларга тўхташ мумкин.
  5. Кинога чипта. Унга қандай жанрдаги фильмлар ёки мультфильмлар кўпроқ ёқишини аниқлаб олинг. Янги Йил совғангизнинг қизиқарсиз бўлиб чиқиши алам қилади.
  6. Стол ўйинлари. Бундай совғани танлашда ўйин ҳаддан ташқари кичик болаларга ва ўта катталарга мўлжалланмаганлигига эътибор бериш керак. Бунда, “Эрудит”, шахмат, шашка, “Дженга”, “Мафия”, “Монополия”, “Манчкин” каби вариантлар омадли бўлади.
  7. Сенсор учун бармоқли қўлқоплар. Йилнинг совуқ фаслида қўлларни ортиқча марта чўнтакдан чиқаришни истамаймиз, шу боис бундай совға катта афзаллик бўлади.
  8. Асосий гардероб учун кийим нафақат қулай, балки урфга мос бўлиши керак. Жорий мавсумда қайси кийимлар урфга кирганини ҳар бир ёшлар учун мўлжалланган дўкондаги сотувчидан билиб олиш мумкин.
  9. Ҳайкалча ёки китоб шаклидаги махфий жой. Аксарият ўсмирлар қадрли нарсаларини сақлаш учун яширин жойларни танлайдилар, шу боис эътиборни кам тортадиган махфий буюмлар ёқимли совға бўлади. Албатта, сейфнинг ичида майда харажатлар учун қўйилган пул – янада ёқимли ҳолат.

Янги Йилда ака ёки укага (15-20 ёш) нима совға қилиш мумкин?

15-20 ёш – фойдали ва амалий совғалар ёқимлироқ ва қизиқроқ бўладиган талабалик даврига тўғри келади. Бу даврда турмуш тарзи, хобби ва мақсадларга қараб совға танлаш керак. Қуйида Янги Йил совғасини танлаш учун бир нечта фойдали маслаҳатни таклиф этамиз:

  1. Биргаликда кинотеатрга бориш.
  2. Бассейн ёки машқ залига абонемент.
  3. Кийим сотиб олиш учун сертификат.
  4. Атир.
  5. Стол ўйинлари (кичик ва катта гуруҳлар учун)
  6. Чиройли клавиатура ва симсиз сичқонча.
  7. Антиқа будильник.
  8. Идиш (офис учун кружка).
  9. Қизиқиши бўйича курсларга абонемент (масалан, ҳаваскор суратчилик).
Маслаҳат: Интернет орқали харид қилишни ўйлаган бўлсангиз, омадсиз жўнатма ёки почта бўлимида кўп соат кутишнинг олдини олиш учун буюртмани аввалдан режалаштиринг.

Янги Йилда катта ёшли ака ёки укага нима совға қилиш мумкин?

Эркак киши учун совғани тўртта омил бўйича танлаш мумкин: афзал кўриши, хоббиси, касби ёки оилавий эҳтиёжидан келиб чиқиб. Сизга қуйидаги вариантларни таклиф қиламиз:

  1. Ётоқхона жиҳозлари тўплами. Бундай совға қанчалик оддий кўринишидан қатъий назар, доим керакли, амалий ва универсал буюмдир.
  2. Адёл. Бу курсида ўралиб ўтириш учун ўртача буюм ёки каравот учун катта ёпинчиқ бўлиши мумкин.
  3. Ҳаво намлантиргич ёки тозалагич. Акангиз ёки укангизнинг оиласида кичик болалар бўлса, бу албатта долзарб ва омадли совға бўлади. Қишда хонадондаги ҳаво иситиш туфайли қуриб кетади ва бу бутун оила саломатлигига салбий таъсир қилади.
  4. Офис жиҳозлари тўплами. Кўпинча нуфузли канцелярия товарлари бўлимларида ишбилармон эркакнинг иш столи учун тайёр совға тўпламлари мавжуд бўлади, шу боис совғани излаш ва танлаш қийин бўлмайди.
  5. Офис идишлари тўплами. Бундай совғани танлашда рангнинг бир хиллиги, вазминлиги ҳамда осон ювилиши ва ихчамлигига эътибор қаратиш керак.
  6. Портсигар ва кулдон. Совғани танлашда ишлаб чиқарувчига, материаллар сифати ва буюмнинг ташқи безагига диққат қаратинг.
  7. Портмоне, борсетка. Танлов вақтида ташқи кўринишга ва функционаллика эътибор бериш керак. Эркаклар учун мўлжалланган ҳамён одатда нақд пул ва пластик карталар учун иккита бўлмадан иборат бўлади.
  8. Ноутбуклар учун ғилофлар. Сумка-рюкзак айниқса долзарб бўлади. Ушбу аксессуар эгаси гаджетининг ҳимояланганлигига ишонади ва буюмнинг нуфузли ташқи кўринишини муносиб баҳолайди.
Масҳалат: Ҳар қандай, ҳаттоки жуда кичик совға ҳам, совға қутиси ёки қоғозга чиройли ўралган бўлиши керак.

Ака ёки укага Янги Йил совғасига оид энг яхши ғоялар

Эркаклар анчагина омилкор одамлардир, шу боис улар ўзларида бўлишини истаган аксарият нарсаларга пулларини аяйдилар. Агар акангиз ёки укангизга Янги Йил байрамида қандай тухфа беришни билмасангиз, қуйидаги ютуқли вариантларни таклиф этамиз:

  1. Қўл соати. Бундай совға ҳеч бир эркакни эътиборсиз қолдирмайди. Ахир, эркаклар кўпроқ ҳиссиётга бой эмас, балки фойдали совғаларни ҳуш кўрадилар.
  2. Фитнес-трекер. Ушбу совға жисмоний юклама сонини назорат қилишга ва спорт залидаги машғулотларни тўғри режалаштиришга ёрдам беради.
  3. Спорт зали ёки бассейнга абонемент. У бундай жойларга бориш ёки бормаслигини албатта аниқлаштиринг. Агар жавоб ижобий бўлса, унда ҳали абонемент йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
  4. Эркаклар кийими дўконига совға сертификати. Бундай Янги йил совғаси акангиз ёки укангизга ўз дидига мос кийимни танлаш имконини беради.
  5. Асбоблар тўплами. Агар қариндошингиз кўп вақтини рулда ўтказадиган одам бўлса, автомобилдаги носозликларни тузатиш учун тўплам ортиқчалик қилмайди.
  6. Заргарлик тақинчоқлари. Илматугмалар, узук ёки галстук учун қисқич эркакнинг ишбилармон қиёфасини янада тўлдиради.
  7. Автомобиль учун фойдали аксессуарлар. Булар панель учун махсус салфеткалар, чўткалар, ифорли ҳаво тозалагичлар ва бошқалар бўлиши мумкин.
  8. Ҳамён ёки ташрифномалар ғилофи. Буюм қандай материалдан ишланганига, вазифаларига ва илгакдан фойдаланиш осонлигига эътибор беринг.
  9. Сувенир ручка. Бундай совғага қўшимча сифатида ўзига хос таглик ёки қайдлар дафтарини олиш мумкин.
  10. Стол ўйинлари. Катта ёшдаги эркак учун ноодатий безатилган шахмат ёки одатий ўйинларнинг бошқа турлари ажойиб совға бўлади.
  11. Атир. Бу каби эътибор белгисини фақат ифор борасида унинг дидини яхши билсангизгина амалга ошириш мумкин.
  12. Электр соқол олгич, триммер. Соқол ўстирадиган ва уни ўзи парваришлайдиган эркак учун яхши вариант.
  13. Балиқ ови ёки ов жиҳозлари. Бундай совға йил ва об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар, уни олаётган одамга манзур бўлади.
  14. Сайр учун тўплам. Портатив мангал, гриль ва сихлар йилнинг исталган вақтида ҳордиқ муҳитини яратишга ёрдам беради.
  15. Ташқи аккумулятор (Powerbank). Бундай мослама туфайли батареянинг кам қуввати қариндошингизни саросимага солмайди. Совғани танлашда мосламанинг қуввати ва кириш жойларининг сонини суриштиринг.
  16. Нуфузли алкоголли ичимлик. Бу ўзига хос қадоқдаги битта катта қимматли ичимлик бўлиши мумкин.
  17. Автомобиль учун музлатгич. Бу совға қишда ғалати кўриниши мумкин, аммо унинг қулайлиги ўзини кутилганидан кўпроқ оқлайди. Бир неча ой ўтгач қўл остидаги салқин ичимликлар жонга ора киради.
Albatta, sovg'alarni xarid qilish jarayoni oilaviy byudjetga putur yetkazmasligi kerak.

Unutmang – hech qanday, hattoki eng qimmatli sovg'a ham, ko'rsatilgan e'tibor va ijobiy hissiyotlarga teng kelolmaydi. Yaxshi gaplaringizni ayamang, yaqinlaringizga ularni qanchalik qadrlashingizni ayting va iloji boricha ko'proq birga vaqt o'tkazishga harakat qiling.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!