Найти в Дзене
LifeHaq.uz

Қорбобонинг 7 қоидаси: Янги Йилга совға танлаймиз!

Оглавление

1-қоида. Совға беришимиз керак бўлган ва/ёки истаган одамларимиз рўйхатини тузамиз

  • Биринчидан, оила аъзоларимиз ва умуман яқин қариндошларимиз кирадилар.
  • Иккинчидан, дўстлар.
  • Учинчидан, олдида қарз бўлган одамларимиз ва уларга совға бермаслик нотўғри бўлади. Бу рўйхатга шифокорлар, ишдаги дўстона ҳамкасблар (раҳбарлар ҳам), болаларимизнинг ўқитувчилари (тарбиячилар, энагалар)ни киритиш мумкин.
  • Тўртинчи, мутлақо ўзига хос рўйхатга биз бахтиёр қилишни истаган болаларни киритамиз.
  • Ва ниҳоят, бешинчи рўйхат – захира. Аслида бу аниқ одамларнинг рўйхати эмас, балки ўн йил давомида шунчаки саломлашишдан нарига ўтмаган қўшнингиз бирдан жуда мазали Янги йил торти ёки бир қоп мандарин билан эшик қоқиб қолса, унинг олдида уялиб қолмаслик учун “ҳар эҳтимолга қарши” тўпланган нейтрал совғалар ва сувенирлар жамланмаси.
-2
“Мен совға беришни истаган одамга мос келадиган буюмни кўрган заҳотим уни сотиб оламан. Вақт етишмагани сабабли кўпинча бу ишни охирги дақиқада амалга ошираман. Бироқ, ҳеч қачон тасодифий совғалар ёки “шу ҳам бўлаверади” қабилидаги совғалар қилмайман. Мен ҳар бир совғага албатта қалбимнинг бир бўлагини бераман ва уни чин юракдан тақдим этаман”.

- обуначи

2-қоида. Тахминий бюджетни белгилаймиз

-3

Айнан тахминий бюджетни. Бироз унинг чегарасидан чиқилган тақдирда афсусланиш шарт эмас, чунки гап Янги йил сюрпризлари ва мўъжизалар ҳақида бормоқда. Бу борада пўлат иродани намоён этиш ва ўзингни тўлиқ назорат қилиш жуда қийин.

3-қоида. Совғаларни харид қилишдан завқ оламиз

-4

4-қоида. Совғалар харидини Янги йилгача 2-3 ҳафта олдин якунлаймиз

-5

Бу ерда ҳеч қандай хатолик йўқ. Биз ноябрь ойида шошилмасдан, бемалол, ақл билан совғаларни харид қилиш орқали хотиржам шоппингдан завқ олишимиз, уни баҳолашимиз ва барча зарур нарсаларни арзонроқ нархда олишимиз мумкин бўлади (зеро, Янги йил арафасида нархлар кўпинча юқорига қараб кетади ва олишдан бошқа иложимиз қолмайди). Албатта, совғаларни янада аввалроқ сотиб ола бошлаш мумкин, аммо аниқ кечроқ эмас.

5-қоида. Совғанинг нархи ҳамёнингизга мос келиши керак

Шу ерда аниқлик киритиш зарур: энг яқинлар ва энг севимлилар борасида ушбу қоидага амал қилмаслик мумкин. Мисол учун, фарзандингиз велосипед ҳақида орзу қилади ва Сиз унга бутун мукофот пулингизни сарфлашга қарор қилдингиз ёки йил давомида пул йиғдингиз. Бундай вазиятда ўзингиз қарор қиласиз – кўпинча теран фикрлаш ҳаяжонли “орзулар рўёбига” енгилади. Бироқ, қолган барча ҳолатларда “хотамтойлик” қилиб, одамларни ноқулай вазиятга солиш, масалан, оддий шоколадга жавобан микротўлқинли печь совға қилиш шарт эмас.

6-қоида. Арзимас нарсаларни совға қилманг

-6

Аслида, Янги Йилда турли хил антиқа майда-чуйдаларни совға қилишнинг ёмон томони йўқ. Шунчаки, дўконда навбатдаги тушунарсиз чинни ўйинчоқни харид қилишдан олдин ўйлаб кўринг: ўзингиз бундай совғага ҳурсанд бўлармидингиз?

Айтгандек, Шарқдан кириб келган йил рамзлари юзасидан. Албатта, буларнинг бари жуда ёқимли, аммо меъёрга амал қилиш зарур. Бундай рамзли сувенир асосий совғага қўшимча сифатида берилиши мумкин. Янги йил кунлари жуда тез ўтиб кетади, йил рамзи эса абадий Сиз билан қолади...

-7

Агар шарқона ўзига хосликсиз байрам ўтказишни истамасангиз, бирон-бир амалий ва арзонроқ нарса олинг: мувофиқ суратли ошхона сочиғи, йил рамзи туширилган қутидаги шоколадлар тўплами ёки арча ўйинчоғи.

7-қоида. Қутиларни тўлдирамиз ва совғаларни безашга ўтамиз

-8

Совғаларни харид қилгандан сўнг уларни албатта совға қоғози ёки халтасига ўрашни ва тасма билан боғлашни унутманг! Бу байрамона кайфият бағишлайди!

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!