Найти тему
LifeHaq.uz

3та илҳомбахш бизнес-дарс: Disney компанияси тавсиялари

Оглавление

1. “Нима учун?” саволини кўпроқ беринг

Агар фарзандларингиз бўлса ёки улар билан кўп мулоқотда бўлсангиз (ёки ўз болалигингизни эслаганда) болаларнинг энг севимли саволи – “Нима учун?” эканлигини албатта яхши биласиз. Катталар бу саволни камроқ беришади. Биз фактлар ва жиддий маълумотларга асосланишга одатланганмиз. Бу, албатта, яхши. Бироқ, рақобатчиларимиз ҳам ҳудди шу маълумотларга эга. У ҳолда каттароқ ютуқларга эришиш учун бизнес-стратегияни қандай қуриш керак? “Нима учун?” саволини кўпроқ беришга уриниб кўринг.

Масалан, бир одам нима сабабдан қайта-қайта битта ресторанга боришини таҳлил қилсак:

  • Севимли ресторанингизга нима учун борасиз? – У қулай жойлашган, таомлари ҳам яхши.
  • Сизга бу таомлар нима учун ёқади? – Улар мазали ва ҳамёнбоп.
  • Бироқ, яқин-атфрода бундай масканлар кўп бўлса, нима учун айнан шу ресторанни танлайсиз? – Бу ерда яхши хизмат кўрсатишади.
  • Хизмат кўрсатиш нима учун ёқади? – Сенга билдирилган муносабатдан ўзингни дарҳол яхши ҳис қиласан.
  • Нима учун бундай муносабатдан кайфият кўтарилади? – Ресторан бошқарувчиси мижозларнинг исмларини эслаб қолади ва табассум билан қарши олади. Официантлар ҳеч қачон шошилтирмайдилар ва кунинг қандай ўтганини чин дилдан сўрайдилар. Айримлари, ҳаттоки, одатий буюртмангни биладилар.
  • Бу ҳолат нима учун сизни қайта-қайта шу ресторанга боришга ундайди? – Бу ерда ўзингни деярли оила аъзосидек ҳис қиласан, зеро бугун бу камёб ҳолат.

Такрор ва такрор савол бериб, масканга бўлган муҳаббатнинг сабаби таомлар ёки нархга эмас, балки бу ерда ўзингни қандай ҳис қилишингга боғлиқлигини кўрдик. Қандай соҳада ишлашингиздан қатъий назар, мижозларингиз ва уларнинг ҳислари ҳамма нарсадан муҳим бўлиши керак. Бунда “Нима учун?” саволи уларни яхшироқ тушуниш имконини беради.

2. Миянинг альфа-тўлқинларини ишга солинг

-2
“Янги интилишлар бўлмаса, янги ғоялар ҳам бўлмайди”, - дея такрорлаган Walt Disney Company инновациялар ва ижод бўлимининг собиқ раҳбари Дункан Уордл (Duncan Wardle).
-3

Бу айни ҳақиқат. Сиз бир ишни мунтазам равишда бажариб, янги нарса ўйлаб топиш имконини тўсиб қўясиз.

Одатий кун тартибингизни ўзгартириб, миянинг альфа-ритмни ишлатишга уриниб кўринг. Бу турдаги мия тўлқинлари ҳушёрликдаги хотиржам ҳолат учун хосдир. Олимлар уларнинг юқори даражадаги креативлик билан боғлиқлигини исботлаганлар.

-4

Кўпинча ажойиб ғоялар хотиржам вақтимизда пайдо бўлади: ваннахонада, сайр чоғида, медитация ёки машғулот вақтида.

Аксарият ҳолларда иш куни давомида альфа-ритм у ёқда турсин, тинч нафас олишга ҳам вақт етмайди. Буни ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Масалан, Google ходимлари 20 фоиз вақтини фикрлашга сарфлашлари мумкин. Бунинг натижасида Gmail, AdSense ва “Google Янгиликлар” юзага келган.

-5

Альфа-тўлқинларни ишга солиш мумкин бўлган иш шароитларини яратинг. Масалан, ҳар ҳафта ўтказиладиган жамоа аъзоларининг йиғилишини биргаликда машқ қилиш ёки медитацияга ўзгартиринг. Агар бу сиз учун ўта кескин ўзгариш бўлса, йиғилишларда мусиқа қўйиш мумкин. Умуман, йиғилишларга ғояларнинг расмий тақдимоти эмас, балки суҳбат сифатида муносабат билдиринг.

3. Унутманг, ҳар бир одамда ижодий салоҳият мавжуд

-6

Раҳбарлар кўпинча ижодни фақатгина “ғоялар гуруҳи”нинг вазифаси сифатида кўриб, хато қиладилар. Бироқ бундай салоҳият ҳаммада мавжуд. Шунчаки уни кашф қилиш учун зарур шарт-шароит керак.

-7
  • Офис дизайнини ўзгартиринг. Турли бўлимлардаги одамлар тасодифан учрашиб, ўзаро мулоқот қила оладиган майдонни яратинг. Айнан шундай суҳбатлар чоғида янги ғоялар юзага келади.
  • “Яхши” ғоя тушунчасини ўзгартиринг. Бошқаларнинг ғояларидан, улар бир қарашда қанчалик ғалати бўлмасин, бош тортманг. Ҳаттоки кимнингдир жорий ғояси етарлича яхши бўлмаса-да, кейингиси доҳиёна бўлиши мумкин. Агар биринчи ғоя дарҳол танқид қилинса, кейинги сафар у фикрларини ўртоқлашмайди.
  • Фикрлаш усулингизни ўзгартиринг. Раҳбарият ёки креатив бўлим жамоадаги бошқаларга нисбатан ғояларга бойроқ деб ўйлаш хатодир. Компанияда ўзаро ёрдам ва кўмак маданияти ривожланган, одамлар эса ўзаро тенгликни ҳис қилса, ходимларнинг салоҳияти ўсади.
-8
Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!