Найти в Дзене
LifeHaq.uz

Пиво танловига оид муҳим жиҳатлар

Оглавление

Бугунги кунда кўплаб навларга эга тажриба, крафт пивоси замонида ҳам ушбу ичимликка маълум даражада эътиборсизлик билан қарайдиган одамлар талайгина. Бу ичимлик вино каби “зиёли” эмас ва у ҳақида ўзи гапиришга ҳожат бормикин? Бироқ пивонинг сифати, бу – шунчаки дид масаласи эмас. Тадқиқодларга кўра, “тўғри” ичимликнинг истеъмол қилиниши қон томирларидаги ҳужайраларнинг ёшариши, бактериялар ўсиши ва кўпайишининг секинлашувига хизмат қилиб, мияни ёшга доир ўзгаришлар, жумладан Альцгеймер ва Паркинсон каби касалликлардан ҳимоялар экан.

Пиво бўйича мутахассислар ва ростгўй ишлаб чиқарувчилар томонидан пиво танлови борасида айтилган айрим хусусиятлар ўрганиб чиқилган. Зеро, ўзи учун мукаммал таъмни топиш ва олдида турган ичимликнинг сифатли эканлигига ишонч ҳосил қилиш ҳаммага муҳим.

Дўкондан стандарт пивони танлаймиз

Муҳим жиҳат: сақлаш муддати

-2

Асосий қоида: имкон қадар энг яқин санада қадоқланган пивони сотиб олинг. Кўрсатилган муддат қанчалик узоқ бўлса, пиво таркибидаги кимёвий моддаларнинг миқдори ҳам шунчалик кўп бўлади. Натижада ичимликнинг таъми сезилмайди, шунингдек саломатликка зарар етказади.

Пивони сақлашнинг энг мақбул муддати – 3 ой.

Агар муддат ярим ёки бир йилдан иборат бўлса, бошқасини танлаганингиз маъқул. Сақланиш муддати бир йилдан ортиқ бўлган пивони сотиб олманг. Профессионаллар қуйидагиларга эътибор қаратадилар: нисбатан “оддий”, аммо янги пиво қуйилган санасидан 4 ойдан ортиқ вақт ўтган қимматли ва нуфузли пивога қараганда анча мазали бўлади.

Таркибини ўқишга эринманг

-3

Назарингизда пиво оддий ичимлигу, унинг таркибида ортиқча нарсалар бўлмайдими? У ҳолда ёрлиқларни таққослаб кўринг. Пиво таркибида қуйидагилар албатта бўлиши шарт: кулмок (хмель), солод, пиво ачитқиси ва сув.

-4

Ҳар бир ишлаб чиқарувчида ўз қўшимчалари, масалан табиий зираворлар бўлиши мумкин. Ортиқча моддалар қуйидагилардир – бўёқлар, таъмни кучайтиргичлар, ширин таъм берувчи моддалар, ҳушбўй моддалар. Бундай пивони олмаган маъқул.

Идишнинг аҳамияти борми?

-5

Ишлаб чиқарувчилар кўпинча идишнинг материали бир хиллигини таъкидлашларига қарамай, бу нотўғри. Пиво учун энг тўғри идиш – хусусиятлари бўйича нейтрал бўлган шишадир.

Бу орада алюминий эритмаси ҳам, пластик ҳам узоқ муддат сақланганда ичимлик билан реакцияга киришади.

Ишлаб чиқарувчини текширамиз

-6

Табиийки, дўконда биринчи бўлиб дунёга машҳур номлар эътиборни тортади. Бироқ, аксарият ҳолатларда бу пиво лицензия бўйича қуйилган бўлиб, унинг таъм сифати оригинал ичимликдан фарқ қилиши мумкин. Агар оригинал ҳолда олиб келинган пиво бўлса, нархи ҳам арзон бўлмайди. Шу боис, эҳтимол, маҳаллий навлар нарх ва сифатнинг энг яхши бирикмасидир.

Хариддан сўнг сифатини текширамиз

-7

Сифатли маҳсулот анча қуюқ ва баланд кўпикка (фақат махсус “сокин” крафт навлари бундан мустасно) эга бўлади. Пивони текширишнинг Чехияда ўйлаб топилган қадимий усули – кўпик устига танга қўйишдир. Яхши пивонинг кўпигида танга узоқ вақт туради.

-8

Пивони бироз ичгач, бокалга қаранг. Агар маҳсулот сифатли бўлса, кўпик идишда излар (ҳаттоки ҳалқалар) қолдиради. Агар кўпик сирпаниб, бокални тоза қолдирса, бундай ичимликдан воз кечган маъқул.

Пиво учун таом танлаш керакми?

-9

Пиво, айниқса унинг крафт турларини қадрловчиларнинг айтишича, таъмни яхши сезиш учун уни бошқа ичимликлар ва чекиш, жумладан чилим билан аралаштирмаслик зарур. Лекин тўғри танланган таомлар пивонинг таъмини сайқаллаб бериши мумкин.

Пиво бўйича мутахассислар иккита ёндашувни қайд этадилар.

  • Базавий ёндашув бўйича пивонинг таъми таомнинг мазасини кучайтириши керак (аччиқ таом – кучли аччиқ таъмга эга пиво, шоколад – тўқ рангли навлар).
-10
  • Тажрибавий ёндашувга кўра, пивонинг таъми таом таъминга қарама-қарши (аччиқ пиво – ширинликлар, ширинроқ навлар – аччқи таом). Ўзингизга яқинини танланг.
-11
-12

Энг қизиқ бирикмалар қуйидагилар:

  • турли пишлоқ навлари (барча пиво навлари);
  • балиқ (оч рангдаги навлар);
  • гўшт (тўқ рангдаги навлари);
  • шоколадли ширинликлар (тўқ рангдаги навлари);
  • денгиз маҳсулотлари (оч рангдаги эллар);
  • паста (оч рангдаги ҳинд эли).

Бонус: пивони тўғри ичамиз

-13

Албатта, биз ҳар бир пиво нави учун алоҳида бокал шаклини танлайдиган голландлар каби бошимизни қотирмаймиз, аммо маълум қоидаларга амал қиламиз:

  • пивони бутилкадан ичмаслик: ичимлик чайқалиб, ачийди ва таъмини йўқотади;
  • уни кескин ҳарорат ўзгаришида қолдирмаслик (музлатгичга қўйиш яхши фикр эмас);
  • пивони бўйни юқорига қараб торайиб борадиган бокалга қуйиш (бундай бокалларда пивонинг таъми яхши сезилади);
  • янги пивони қолдиқ устига қуймаслик (пиво қолдиғи ҳаво билан алоқага киришиб, ачишга улгурган).

Умид қиламизки, маслаҳатларимиз пивога бошқа томондан назар ташлашга ёрдам беради. Сиз пивони танлашда нималарга эътибор берасиз?

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!