Найти тему
LifeHaq.uz

Қишда фотосессия ўтказиш учун ғоялар

Сураткаш Ольга Бойко
Сураткаш Ольга Бойко

Илк шудринг, биринчи қор, қишнинг дастлабки ойи... Романтик фотосессия ўтказиш учун арзирли сабаб... Қишда фотосессия ўтказиш учун бир неча ғояларни сиз учун тўпладик.

-2

Изқирин ва қуёш, ғаройиб кун! Бу фотосайрга отланишнинг айни вақти!

Қор парчаларини тутиш

Қор ёғишини кутинг ва қор парчаларини ушланг!

-3

Ёғаётган қорни ҳавода “қотиб қолган” кукун сифатида муҳрлаш учун фотоаппаратнинг суратга олиш тезлигини пасайтириб, “Спорт” авторежими (Ҳаракатланаётган объектларни суратга олиш учун)га ўтинг

Қишки дарахтзорда сайр қилиш

Эрталаб уйғондингиз, деразага қараб, оппоқ шудринг билан қопланган дарахтларни кўрдингизми? Уйингизга яқин масофада жойлашган боққа шошилинг! Оппоқ қорлар – фотосессия учун идеал фондир.

-4

Фон бироз хирароқ чиқиши учун қўл режимида диафрагмани кенгроқ очинг ёки портрет авторежимига ўтказинг.

Қор ўйнаш

Қорбўрон фақат болалар учун деб ким айтган? Севимли инсонингизни олиб, кўнгилли суратшкашни топиб, кўчага қараб йўл олинг.

-5

Ёпинчиққа ўраниб олиш

Қишда фотосессия учун катак-катак жун ёпинчиқдан яхшироқ, омадли аксессуар ўйлаб топиш мушкул.

-6

Ёпинчиққа ҳаммангиз бир оила бўлиб ўраниб олинг. Бу қишки суратларни ҳақиқатан ҳам илиқ ва оилавий кўринишга олиб келади.

Чойхўрлик уюштиринг

Ёпинчиқ билан биргаликда ўзингиз билан қайноқ чой солинган термос ҳамда бир жуфт ёрқин финжонлар олинг. Ёқимли ва фойдали нарсани амалга оширасиз: совуқда исиниб оласиз ҳамда аъло даражадаги суратларга эга бўласиз.

-7

Фотосессияга гуллар олиб кетиш

Табиий гуллар ва оппоқ қор уюмининг ғаройиб уйғунлиги – жуда романтик! Агар фотосессияга ўз жуфтингиз билан кетаётган бўлсангиз, севимли гуллардан тайёрланган гулдаста ортиқчалик қилмайди.

-8

Қўлларни ушлаб, сайр қилиш

Илк учрашув эсингиздами? Биринчи марта қўлларингизни ушлаганингиз, илк бўса? Бу ёқимли хотираларни суратларга мухрланг!

-9

Қорли йўлакда югуриш

Суратга тушишда чиройли кўринишда тура олмайсизми? Табиий бўлинг – ана ўшанда сурат ҳам ҳақиқий ва чин кўнгилдан чиқади. Кадрда югуришга ҳаракат қилиб кўринг!

-10

Чиройли кадрларга эга бўлиш учун балки бир неча марта югуришга тўғри келар. Бу янада қизиқроқ. Дубллар қанча кўп бўлса, шунчалик чиройли чиқади.

Катта шаҳар чироқлари

Декабрь ойида барча катта ва кичик шаҳарлар ўзгариб кетади: байрам безаклари ва чироқлар пайдо бўлади. Бу фотосессия учун ажойиб фон.

-11

Кийим алмаштириш ўйини

Тасаввурни ишга солинг! Турли кийимларда фотосессия ўтказиш йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам қизиқ бўлади. Суратларга классик шляпа каби энг оддий аксессуарлар билан мусаффолик бахш этинг.

-12

Мақола сизга ёқдими?
Like босинг ва улашинг ва бу биз учун энг яхши миннатдорчилик бўлади!

Манба: © LifeHaq.uz