1. Ўзгаришлардан қўрқманг
Одамлар йўқотишни ёқтиришмайди. Йўқотиш қайғуси эса эга бўлиш хурсандчилигидан икки марта кучлироқдир.
Буни оддий тажриба ҳам исботлайди. Талабалар гуруҳига уларнинг университети белгиси туширилган кружка берилган. Бошқа гуруҳга эса уларни сотиб олиш таклиф этилган. Сотвучи ва харидорларга ўзлари учун тўғри келадиган нархни кўриб чиқишни таклиф этилган. Натижада сотувчилар харидор сотиб олмоқчи бўлган нархдан икки марта қиммат нархни сўрашган. Тажриба минглаб кружкалар билан ўн мартадан ортиқ такрорланган. Бироқ натижа ҳар доим деярли бир хил бўлган. Мулкимиз бизга жуда қадрли туюлади.
Йўқотишни қабул қилмаслик фикрлаш ўлжаси каби ишлайди. Айнан шу туфайли юз бериши мумкин бўлган фойдани қўлдан чиқариб, биз учун манфаатли бўлган ўзгаришларни ҳам рад этамиз.
Янги нарсани инкор этишдан олдин ўзингизда бор нарсага ақл билан баҳо беришга ҳаракат қилинг. Мутахассислар билан маслаҳатлашинг. Балки шахсий буюмларингиз қадрини ошириб юбораётгандирсиз.
2. Фаҳрланишга шошманг
Тасаввур қилинг: фонд биржаси брокеридан муайян акциялар нархи кескин кўтарилиши тўғрисида хат олдингиз. Бир ҳафтадан сўнг мазкур акциялар ҳақиқатан ҳам ўсади. Келаси ҳафтада брокердан бошқа акциялар қиймати пасайиши ҳақида хат келди. Бу акциялар ҳам кескин пасайиб кетди.
Ўн ҳафта кетма-кет содир бўлиши аниқ бўлган башоратлар олдингиз. Эндиликда сиз брокер биринчи тоифали профессионал ва у сизга фойда олишда ёрдам беришига ишонасиз. Бироқ шошилманг. Сиз билмаган бир нарса бор.
Агар муваффақият имконияти қандай бўлгани ҳақида билмасангиз, кимнингидир ишининг натижасидан фахрланишга шошилманг.
Илк ҳафтада сиз брокер хатини олган ягона инсон бўлмагансиз: у 10 240 та мактуб юборган. Хатларнинг ярмида ўсиш, ярмида эса бунинг акси башорат қилинган. Брокердан нотўғри башоратга эга мактубни олган 5 120 кишига бошқа хат юборилмади. Бироқ тўғри жавоб олган сиз ва яна 5 119 киши кейинги ҳафта учун яна битта башорат олишган.
Ушбу 5 120 ахборот мактубининг ярмида ҳам сизнинг мактубингиздаги маълумот ёзилган, қолган ярмида эса – бутунлай акси. Ушбу ҳафтадан икки ҳафта давомида тўғри башорат олган 2 560 киши қолган. Ўн ҳафтадан кейин 10 ҳафта давомида брокердан фақат тўғри башорат олган 10 нафар бахтиёр инсон қолди.
Эътиборли бўлинг. Балки сиз кўраётган нарса –вазиятнинг бир-бирига мос келиши ёки уюштирилган фирибгарлик бўлиши мумкин. Манзарани яхлит кўришга ҳаракат қилинг.
3. Гап тузилишини ўзгартиринг
Тасаввур қилинг: жиддий юрак касаллига чалинансиз ва шифокор оғир операцияни тавсия этмоқда. Табиийки, сизни вазият ижобий тугаши эҳтимоли қизиқтиради. Шифокор “Худди шундай операцияни бошдан кечирган 100 та бемордан 90 таси 5 йил ўтгач ҳам яшамоқда” дейди. Унинг сўзлари умид бағишлайди ва сиз операцияга рози бўласиз.
Энди эса шифокор жавобни бошқа кўринишда айтди деб ҳисоблаймиз: “худди шундай операцияни бошидан кечирган 100 та бемордан 10 нафари беш йил давомида вафот этди”. Кўпчилик учун бу фикр жуда қўрқинчли эшитилади. Улар операцияни рад этади. Мия қуйидагича фикрлайди: “Кам сонли одам вафот этган, мен билан ҳам шу содир бўлиши мумкин”.
Одамлар “100 тадан 90 таси ҳаёт” ва “100 тадан 10 таси” вафот этди фикрини турлича англайдилар, аслида эса уларнинг маъноси бир хил.
Бу ҳодиса фрейминг (инглизча frame сўзидан — «рамка») деб аталади. Биз вазифалар шартлари қандай айтилганига қараб қарор қабул қиламиз.
Муҳим қарор қабул қилишданолдин шартларни қайта кўриб чиқинг. Вазиятга фойда ва йўқотишлар нуқтаи-назаридан разм солинг. Фрейминдан халос бўлиш ва вазиятга бир томонлама баҳо бермасликка ҳаракат қилинг.
4. Оптимизмни назорат қилинг
Асоссиз оптимизм кўплаб таваккалчиликлар, жумладан ҳаёт ва саломатликни ҳавфга қўядиган ҳаракатларга сабаб бўлади:
- 90% ҳайдовчи уларнинг кўникмалари ўртача статистик кўрсаткичлардан баланд деган фикрдалар.
- Деярли ҳар бир киши ўзининг хазилни тушуниш кўрсаткичи ўртадан баланд деб ўйлайди.
- Талабалар келажакда уларга ишдан ҳайдалиш, инфаркт, саратон, ажрашиш ёки алкоголга тобелик хавф солмайди деб ҳисоблайдилар.
- Йирик университетлардаги деярли 94 фоиз профессорлар таркиби ўзларини бошқа ўқитувчиларга қараганда истеъдодли санайдилар.
- Чекувчилар никотиннинг зарарини билишади, бироқ ўпка саратони ва юрак касалликлари эҳтимоли уларни четлаб ўтади дея ҳисоблайдилар.
Бизга ҳеч нарса бўлмайди дея зарарнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўрмаймиз. Муҳим қарор ҳақида ўйлаётганингизда статистикага қаранг, салбий сценарийлар билан танишинг ва уларнинг эҳтимолини минимум даражага тушириш ҳақида ўйланг. Имкониятларингизга ортиқча баҳо берманг.
5. Янгиликларга очиқ бўлинг
Олти ёшдан ошган деярли ҳар бир одам боғичини ўзи боғлай олади, крест-ноль ўйинини яхши ўйнайди ва «мушук” сўзидаги барча ҳарфларни яхши билади. Бироқ ҳамма ҳам капалак бўйинбоғни яхши боғлаб, шахматни аъло даражада ўйнаб, руҳшунос Михая Чиксентмихайи исмини тутилмасдан айта олмайди.
Албатта мураккаб муаммоларни ҳал этишни ўргандик. Тайёр боғланган капалак-бўйинбоғни сотиб оламиз, шахмат ҳақида китоб ўқиймиз, «Чиксентмихайи» қандай ёзилишини интернетдан излаймиз (бу фамилиядан фойдаланиш керак бўлганида ҳар сафар нусҳа олиб, излаш жойига қўямиз), имло қоидаларини текшириш дастурлари ва электрон жадваллардан фойдаланамиз.
Бироқ ҳаётда бари янада жиддийроқ: “Тўғри ёзиш”га ўхшаган функциялар, тайёр технологиялар кўп ҳолларда мавжуд эмас. Буханка нонни танлашга қараганда ипотека турини тушуниш учун ёрдам керак бўлиши аниқ.
Биз янги материалларни ўрганишимиз, қизиқарли фактларни қидиришимиз ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари ҳақида ўйлашимиз керак.
Ҳаёт кутилмаган нарсаларга бой ва кўп ҳолларда жиддий қарорлар қабул қилишга тўғри келади. Танловингиздан афсусланмаслик учун олдиндан ўйлаб, кейин ҳаракат қилинг. Юқорида тақдим этилган маслаҳатлар бунда сизга ёрдам беради.
Чек-лист
- Активларингизни тўғри баҳоланг. Одатий нарсаларга “ёпишиб олманг”.
- Фаҳрланишга шошилманг. Эришилган аъло натижа тагида нима ётганини англаш учун “чуқурроқ кавланг”.
- Муаммога турли жиҳатлардан разм солинг. Фреймингдан халос бўлинг.
- Таваккалчиликни минимумга етказиш чораларини кўринг. Муаммо мени четлаб ўтади деган фикрда бўлманг.
- Янги нарсаларни ўрганинг. Ҳаёт бир жойда турмайди.
Мақола сизга ёқдими?
Like босинг ва улашинг ва бу биз учун энг яхши миннатдорчилик бўлади!
Манба: © LifeHaq.uz